Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 35 / Қонунбузарликлар фош этилди

Қоидабузар «кашанда»лар

Республикамиз божхоначилари тамаки маҳсулотларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилишига қарши чора-тадбирларни давом эттиришмоқда.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Келес» темир йўл чегара божхона пости ходимлари «Москва-Тошкент» йўналиши бўйича кириб келган поезд вагонларини божхона кўригидан ўтказишганда янгийўллик М.Ш. томонидан Т-6 шаклидаги божхона декларациясида қайд этилмасдан олиб ўтишга уринилган товар-моддий бойликлар орасида 3 турдаги 193 қути сигареталар борлигини аниқлашди.

Худди шу йўналишдаги поезд вагонларидан бирида пойтахтлик И.Б. 3 турдаги 230 қути тамаки маҳсулотларини республикамиз ҳудудига ноқонуний олиб киришга уринган экан.

Уфадан юртимизга кириб келаётган поезд вагонларини божхона назоратидан ўтказиш вақтида божхоначилар янгийўллик Ш.М.нинг қинғир қилмишларига нуқта қўйишди: 18 млн сўмлик товар-моддий бойликларни божхона баённомасида қайд этмасдан олиб киришга уринган қоидабузарнинг юклари орасида 4 турдаги 420 қути тамаки маҳсулотлари ҳам борлиги аниқланди.

«Тошкент-Аэро» ИБК ходимлари ҳам тамаки маҳсулотларининг ноқонуний олиб ўтилишига оид қатор божхона қоидабузилишларини фош қилишди. Истанбулга парвози олдидан самарқандлик Р.А. 2 турдаги 350 қути тамаки маҳсулотларини божхона баённомасида кўрсатмасдан олиб чиқишга уринган пайтда тўхтатиб қолинди.

«Тошкент-Рига-Нью-Йорк» рейси бўйича сафарга отланган самарқандлик С.Н. ҳам «кашанда»лар тоифасидан чиқиб қолди: 2 турдаги 500 қути тамаки маҳсулотларини божхона баённомасида ва оғзаки сўровлар пайтида маълум қилиш унинг «хаёлидан кўтарилибди».

Сеулга қайтиб кетаётган кореялик Ю.Ю эса республикамиздан эсдалик учун турли сувенирлар ёки амалий санъат буюмларини эмас, 500 қути тамаки маҳсулотларини божхона баённомасида ва оғзаки сўровлар пайтида маълум қилмасдан олиб кетишни маъқул кўрибди. Сайёҳнинг бу «овунчоғи» унга қимматга тушди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

2014 йилнинг биринчи ярми давомида республикамиз божхоначиларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда олиб борган чора-тадбирлари натижасида аниқланган 120 дан ортиқ қонунбузарлик ҳолатларида қиймати 332 млн сўмдан ортиқ салкам 120 минг қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, 1996 йилнинг 1 октябридан бошлаб Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган ва унинг ҳудудига олиб келинаётган тамаки маҳсулотларини белгиланган намунадаги акциз маркалари билан мажбурий маркалаш тартиби жорий этилган. Мазкур тартибларга риоя қилмасдан тамаки маҳсулотларини юртимизга олиб кириш, акциз маркаларини ёпиштирмаган ҳолда ташиш (халқаро транзитдан ташқари), сақлаш ва сотиш тақиқланади.

Жисмоний шахслар республикамизга акциз солиғи тўламасдан туриб фақат 10 қутигача тамаки маҳсулотларини олиб киришлари мумкин.


Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 1920 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика