Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 34 / vopros.norma.uz

«Қишлоқ қурилиш банк» кредитлаган уй

Ходим «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банки томонидан намунавий лойиҳалар бўйича қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қурилишига берилган ипотека кредитини пластик карта орқали ва нақд пул билан сўндиради. Тўловга доир барча чек ва квитанцияларни у корхона бухгалтериясига тақдим этди.

Агар ходимнинг ўзи ипотека кредитини сўндирса, биз улар асосида Солиқ кодекси 179-моддасининг 30-бандида назарда тутилган имтиёзни қўллашга ҳақли бўламизми? Агар ходим солиқ органига декларация топшириб, унга чегирма қилиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатларни илова қилса, ДСИ имтиёзни қўллаши, ЖШДСни қайта ҳисоб-китоб қилиши ва ортиқча ушланган солиқ суммасини қайтариши шартми? Солиқ кодексининг қайси моддаси ушбу таомилни тартибга солади? Декларацияни қачон топшириш керак? 

 

– Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуришга «Қишлоқ қурилиш банк» АТБдан қурувчи шахслар томонидан олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган иш ҳақи суммалари ва бошқа даромадларига ЖШДС солинмайди (Солиқ кодекси (СК) 179-моддасининг 30-банди). Агар қурувчи кредитни нақд пул билан ёки унга тегишли бўлган пластик карта орқали тўласа ва ушбу тўлов шартлари банк билан тузилган шартномада назарда тутилган бўлса, ЖШДС бўйича имтиёз қўлланишини қарз олувчи ишлайдиган корхона эмас, балки солиқ органлари кўриб чиқади. Бунинг учун қарз олувчи Жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 2-илова) ипотека кредити сўндирилганлигини тасдиқлайдиган тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда яшаш жойидаги солиқ инспекциясига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этади (СКнинг 192-моддаси). Унинг II бўлими 12-бандининг «к» кичик бандида ипотека кредитлари суммаси ҳамда улар бўйича қурувчига ҳисобланган фоизларни кўрсатиш лозим.

Бироқ пластик карточкадаги иш ҳақининг бир қисми ва бошқа даромадлар ипотека кредитини тўлашга йўналтирилган тақдирда ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш масаласи фақат банк шартномаси билан белгиланган қарзни сўндириш муддатигача бўлган давр учун кўриб чиқилиши мумкин.

 

Наталья ЗУЕВА,

экспертимиз.

Прочитано: 3045 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика