Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 34 / Бизнинг маслаҳатлар

Базавий миқдорда тўланг

Бизнинг «Xorazm industrial fair» МЧЖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.11.2012 йилдаги 2013–2015 йилларда Хоразм вилояти саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури тўғрисидаги ПҚ-1856-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган Дастурга асосан шоли сомонидан МДФ панерлар ишлаб чиқариш лойиҳасига киритилган. Лойиҳа қиймати 3 837,7 минг АҚШ долларини ташкил қилади. Ҳозирги кунда ушбу лойиҳани ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда.

Лойиҳани амалга ошириш учун жамиятимиз Гурлан туманида жойлашган, банкрот деб топилган собиқ «Хоразм пойабзал» ишлаб чиқариш бирлашмаси филиали биноларини кимошди савдосида сотиб олди.

Бизнинг МЧЖ ЯСТ тўловчиси ҳисобланади, ҳеч қандай фаолият кўрсатмайди, фақат устав фондини шакллантирган ва инвестиция қилиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирги кунда реконструкция ишлари амалга оширилаётганлиги сабабли жамиятимиз 2014 йилнинг I чорагида маҳсулот ишлаб чиқармади. Шу сабабли корхона АВ томонидан 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомга асосан сотиб олинган банкрот корхонанинг ер майдонидан келиб чиқиб ЯСТнинг энг кам миқдорида солиқ тўлади.

Савол: банкрот деб топилган, кўп вақтдан буён ишламай турган ва Президентимизнинг юқоридаги қарори асосида импорт ўрнини босадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида реконструкция ишлари билан шуғулланаётган корхона ЯСТни базавий миқдорда тўлайдими ёки бизнинг ҳолатда бирор-бир имтиёз мавжудми?

М.Самандаров,

«Хorazm industrial fair» МЧЖ раҳбари. 

 

– Маълумки, Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2011 йилнинг 1 июлидан бошлаб ЯСТ тўловчилари ЯСТни Солиқ кодексида белгиланган тартибда ҳамда ҳар йили Президент қарори билан тасдиқланадиган ставкалар бўйича, лекин энг кам миқдордан, яъни эгаллаб турган ер майдонидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилган ер солиғининг 3 бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўлашлари кераклиги белгиланган.

Бу ерда шуни эсда тутиш керакки, ушбу Низом қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

– чакана савдо корхоналарига;

– ЯСТ тўловчиси бўлмаганларга;

– ЯСТ тўлашдан тўлиқ озод этилиш кўринишида имтиёзга эга бўлганларга;

– ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганларга нисбатан;

– оилавий корхоналар.

Сизнинг корхонангиз ЯСТни 2203-сон Низом талабларидан келиб чиқиб ўрнатилган базавий миқдордан кам бўлмаган миқдорда тўлаши керак.

Шуни эсдан чиқармангки, ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблашда пасайтирувчи коэффициентлар ҳисобга олиниши керак бўлади.

 

Жавобни «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳати ташкилоти
солиқ маслаҳатчиси Умидбек САФАРОВ тайёрлади.

Прочитано: 791 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика