Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 34 / Диққат, янгилик!

Т-6 божхона декларацияси энди йўловчи божхона декларацияси деб юритилади

Давлат божхона қўмитасининг Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 5 августда 2606-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди. Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилгандир.  

 

Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ, йўловчи божхона декларациясини (илгари Т-6 шаклидаги божхона баённомаси деб юритилган) жисмоний шахслар томонидан тўлдириш ва давлат божхона хизмати органи ходими томонидан расмийлаштириш тартибини белгилайди.

Декларация 16 ёшга тўлган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган Ўзбекистон нақд миллий валютаси, нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари, ҳар қандай кўринишдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар, товарлар ҳамда транспорт воситаларининг божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнида қўлланилади ҳамда республикамиз Давлат чегарасидаги ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасини ҳар гал кесиб ўтганда тўлдирилади.

16 ёшга тўлмаган шахсларга тегишли бўлган нақд миллий валюта, нақд чет эл валюталари, бошқа валюта бойликлари, қимматбаҳо буюмлар, товарлар ва транспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар улар билан бирга ҳаракатланаётган ота-оналари, бошқа қариндошлари ёки уларни кузатиб борувчи бошқа шахсларнинг Декларацияларида кўрсатилади.

Божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган шахс ўзи эркин равишда Декларацияни тўлдира олмаса (руҳий касал, ақли заиф, жисмоний имконияти чекланган шахс ва бошқалар), Декларация унинг номидан ушбу шахсни кузатувчи шахс томонидан тўлдирилади. Бунда Декларацияда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги учун уни тўлдирган ва имзолаган шахс жавобгар бўлади.

Декларация икки нусхада тўлдирилиб, унинг бир нусхаси божхона органида қолади, иккинчи нусхаси эса Декларацияни тўлдирган шахсга берилади. Ушбу Декларацияда кўрсатилган маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари, қимматбаҳо буюмлар, товарлар ҳамда транспорт воситасини олиб кириш ёки олиб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Декларация резидентлар томонидан Ўзбекистон Республикасига киришда ва норезидентлар томонидан республикамиздан чиқишда бир нусхада тўлдирилиши мумкин.

Аввалги декларациядан фарқли равишда янги декларациянинг орқа томонида божхона қоидалари бўйича эслатма келтирилган. Декларацияда олиб ўтилаётган товарларни тавсифлаш имкон қадар уларнинг номи, фарқлаш хусусиятлари, миқдори ҳамда уларнинг АҚШ долларидаги қийматларини кўрсатган ҳолда амалга оширилади. Мабодо Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари, қимматбаҳо буюмлар, шунингдек товарлар тўғрисидаги маълумотлар Декларациянинг 5 ва 6-бандларидаги сатрларга сиғмаган тақдирда, мазкур маълумотлар қўшимча Декларациянинг 5 ва 6-бандларида кўрсатилиши мумкин ва у асосий Декларацияга илова қилинади. Бунда қўшимча Декларациянинг 1—4-бандлари тўлдирилмайди.

Шунингдек, декларациянинг янги шаклидан транзит ҳаракат тури чиқариб ташланди.

Декларацияда бўяб тузатишлар ва ўчириб ёзишлар бўлмаслиги лозим. Нотўғри тўлдирилган бандлар аниқланган тақдирда, Декларацияни божхона назоратидан ўтказгунга қадар шахс ушбу бандлардаги хато маълумотларни тўғри чизиқ билан ўчириб, тегишли маълумотларни қўлда ёзиб тўғрилаши мумкин.

Ҳар қандай бундай тўғрилаш Декларацияни тўлдирган шахснинг имзоси ҳамда божхона органи ходимининг шахсий муҳри билан тасдиқланади.

Декларация йўқотилган тақдирда тикланмайди. Бундай ҳолатларда шахс Декларацияни божхона расмийлаштирувидан ўтказган божхона органига мурожаат қилганда, Декларация нусхасини ва унда кўрсатилган Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари, қимматбаҳо буюмлар ҳамда товарлар олиб ўтилганлигини тасдиқловчи маълумотни олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Мазкур Йўриқнома 2014 йил 11 августдан бошлаб кучга кирганлиги муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 23 апрелда 1342-сон билан рўйхатдан ўтказилган Т-6 шаклидаги божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома ўз кучини йўқотди.

 

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 2250 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика