Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 34 / vopros.norma.uz

Пойтахтда имтиёз берилмайди

МЧЖ сув тозалаш учун кимёвий препаратлар ишлаб чиқариш корхонасини очиш мақсадида чет эл инвестицияларини жалб этиш ниятида. У қандай лицензия ва рухсат бериш ҳужжатларини олиши керак? Агар корхона ҚК сифатида хорижий капитал иштирокида барпо этиладиган бўлса, қандай имтиёзлардан фойдаланиш мумкин?

 

Сув тозалаш учун кимёвий препаратлар ишлаб чиқаришга лицензия керак эмас, чунки у Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхатига (Олий Мажлиснинг 12.05.2001 йилдаги 222-II-сон Қарори билан тасдиқланган) кирмайди.

Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар деганда акцияларининг (улушлари, пайларининг) ёки устав жамғармасининг камида 30%ини чет эл инвестициялари ташкил этадиган корхоналар тушунилади. Чет эллик инвесторларга имтиёзлар тақдим этадиган кўплаб қонун ҳужжатлари орасида «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги (30.04.1998 йилдаги 609-I-сон), «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги қонунлар (30.04.1998 йилдаги 611-I-сон), Президентнинг «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (11.04.2005 йилдаги ПФ-3594-сон), «Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонларини (10.04.2012 йилдаги ПФ-4434-сон) ажратиб кўрсатиш мумкин. Улар хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун белгиланган асосий кафолатлар, имтиёзлар ва преференциялар рўйхатида (Президентнинг ПФ-4434-сон Фармонига 1-илова) анча тўлиқ берилган. Президентнинг ПФ-4434-сон Фармони билан юридик шахслардан олинадиган фойда, мол-мулк, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиқларини, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови, шунингдек Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашдан тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган ҳамда рўйхатига кимёвий саноат ҳам кирадиган иқтисодиёт тармоқларида маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар озод этилган.

Сизнинг янги барпо этилаётган корхонангиз кимё саноатига кириши сабабли у, Президентнинг ПФ-3594-сон Фармонига биноан, қуйидаги қўшимча шартларга риоя этган тақдирда солиқ имтиёзларидан фойдаланиши мумкин:

● корхонани Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятини истисно қилган ҳолда, республиканинг барча шаҳарлари ва қишлоқ аҳоли пунктларида жойлаштириш;

● хорижий инвесторлар томонидан тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни Ўзбекистон Республикасининг кафолати берилмаган ҳолда амалга ошириш;

● корхонанинг устав капиталида хорижий иштирокчиларнинг улуши камида 33%ни ташкил этиши лозим;

● хорижий инвестицияларни эркин алмаштириладиган валюта ёки янги замонавий технологик ускуна тарзида қўйиш;

● мазкур имтиёзларни қўлланиш муддати давомида имтиёзлардан олинган даромаднинг камида 50%ини корхонани ривожлантириш мақсадида қайта инвестициялашга йўналтириш.

Имтиёзнинг амал қилиш муддати тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларнинг ҳажмига боғлиқ:

300 мингдан 3 млн АҚШ долларигача – камида 3 йилга;

3 млн дан 10 млн АҚШ долларигача – 5 йилга;

10 млн АҚШ долларидан кўп бўлса – 7 йилга.

 

Сергей ГУРВИЧ,

экспертимиз.

Прочитано: 722 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика