Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 27 / Ташқи иқтисодий фаолият

А ва Б учун резидент

Шартномага кўра норезидент компания (А) норезидент компаниянинг доимий муассасасига (Б) божхона тозалаши бўйича хизмат кўрсатиши шарт. Шартнома бўйича ҳақни доимий муассасани рўйхатдан ўтказган Б норезидент хорижда тўлаган. Хизмат кўрсатаётган А норезидент божхона брокери хизматларини кўрсатадиган ЎзР резиденти билан шартнома тузади.

Ушбу ҳолда хизмат кўрсатилган ва ЎзР ҳудудида доимий муассаса орқали фаолият юритадиган Б компанияда норезидент даромадидан солиқ ушлаш мажбурияти юзага келадими?

Агар А норезидентда божхона брокери билан бундай шартнома 183 кундан ортиқ амал қилса, унда доимий муассаса юзага келадими?

 

– Биринчи саволнинг моҳиятидан келиб чиқиб шунга аниқлик киритиш керакки, вазият таҳлилида иккала норезидент компания Ўзбекистон ҳудудида кўрсатилиши керак бўлган хизматларга шартнома тузганлиги белгиланди. Хизматлар кўрсатиладиган Б норезидент компаниянинг доимий муассасаси шартноманинг тарафи ҳисобланмайди ва Ўзбекистондаги ҳисобварағидан А норезидент компанияга даромад тўламаган.

Солиқ кодексининг (СК) 155-моддасига кўра, Ўзбекистон норезидентининг доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган даромадларига тўлов манбаида солиқ солинади. Бундай даромадларга, хусусан, норезидент томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар киради. Бунинг маъноси шуки, Ўзбекистон резидентлари, шунингдек республикамиздаги фаолиятини доимий муассаса орқали амалга оширадиган ва Ўзбекистоннинг бошқа норезидентига даромад тўлайдиган норезидентлар тўлов манбаида юридик шахсларнинг фойда солиғини ушлашлари шарт. СКнинг 155-моддаси меъёрларидан келиб чиқилса, тўлов манбаида норезидентлардан даромад солиғини ушлаш мажбурияти битимнинг икки элементи – ЎзР ҳудудида ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш ҳамда тўлов манбаи мавжуд бўлган тақдирда юзага келади.

Вазиятингиз таҳлили ЎзР ҳудудида норезидентдан даромад солиғини ушлаш мажбурияти зиммасига юкланган тўлов манбаининг йўқлиги тўғрисида хулоса чиқариш имконини беради. Мазкур хулоса СКнинг 155 ва 165-моддаларининг қуйидаги қоидаларига ҳам асосланади:

● даромадни тўлаш деганда пулни бериш тушунилади;

● юридик шахслардан тўлов манбаида олинадиган фойда солиғини юридик шахслар тўлаш пайтида ушлаб қолишлари шарт;

● юридик шахслардан оли­надиган фойда солиғини ушлаб қолиш ва бюджетга ўтказиш учун жавобгарлик даромадни тўлаш манбаи, шунингдек Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширувчи Ўзбекистон норезидентлари зиммасида бўлади;

● юридик шахслардан фойда солиғини тўлов манбаида ушлаб қолишни Ўзбекистон резидентлари, шунингдек республикадаги фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширадиган ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа норезидентига даромад тўлайдиган норезидентлар амалга оширадилар.

Шунингдек хизмат Ўзбекистон ҳудудида кўрсатилган-кўрсатилмаганлигини таҳлил қилиш керак.

Божхона брокери тўғрисидаги низомга (ДБҚнинг АВ томонидан 15.09.2003 йилда 1271-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) мувофиқ божхона брокери Ўзбекистон юридик шахси бўлиб, унинг номидан ҳаракат қилаётган шахснинг ҳисобидан ва топшириғига кўра ўз номидан божхона расмийлаштируви бўйича операцияларни амалга оширади ва божхона иши соҳасида бошқа воситачилик функцияларини бажаради. Шундан ва саволда баён этилган вазиятдан келиб чиқиб, норезидентлар ўртасида воситачилик шартномаси (ёки бошқа топшириқ шартномаси) тузилган деб хулоса чиқарамиз, чунки божхона брокери хизматлари учун махсус талаблар назарда тутилган ва ушбу фаолиятни амалга оширишга рухсат бериш таомилларидан ўтиш белгиланган.

Фуқаролик кодексининг 817-моддасига кўра, топшириқ шартномаси бўйича бир тараф (вакил) иккинчи тараф (топшириқ берувчи)нинг номидан ва унинг ҳисобидан муайян юридик ҳаракатларни содир этиш мажбуриятини олади. Топшириқ вакил томонидан бир ёки бир неча муайян юридик ҳаракатларни содир этиш ҳақида ёки топшириқ берувчининг ишларини унинг кўрсатмаларига мувофиқ юритиш ҳақида берилиши мумкин. Мазкур қоидалардан келиб чиқилса, норезидент компания шартнома бўйича бошқа норезидентга кўрсатган хизмат Ўзбекистон ҳудудида амалга оширилмаган, чунки норезидентнинг ўзи божхона брокерининг хизматларини бажармай, фақат бошқа тарафнинг топшириғига кўра бошқа норезидент учун юкнинг божхонада тозаланиши жараёнини ташкил этган.

Ушбу барча далилларга таяниб, шундай хулоса чиқариш мумкин: мазкур вазиятда Ўзбекистон ҳудудидаги доимий муассаса орқали фаолият юритаётган норезидент компанияда тўлов манбаида норезидентларнинг даромад солиғини тўлаш мажбурияти юзага келмайди.

Энди иккинчи саволингизга келсак.

Аудиторлик ва солиқ амалиётимиз намоён этганидек, профессионал тайёргарлик ва доимий муассасанинг ташқи иқтисодий ва инвестиция фаолиятида қатнашиш аломатлари мавжудлиги бобидаги контрактлар (шартномалар)нинг экспертизаси жуда катта аҳамиятга эга.

Саволда баён этилган вазиятда контракт 183 кундан кўпроқ муддат амал қилса, брокер билан норезидент компания ўртасида контракт бўйича доимий муассаса юзага келиш-келмаслигини аниқлаш керак. СКнинг 20-моддасига кўра, «доимий муассаса» тушунчаси мустақил воситачи – брокер орқали фаолиятни амалга оширишни ўз ичига олмайди. Мустақил воситачи деганда ўзининг одатий (асосий) фаолияти доирасида иш олиб борадиган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг норезидентидан юридик ва иқтисодий жиҳатдан мустақил бўлган шахс тушунилади. Бироқ иккала А ва Б норезидент ўртасидаги шартнома СКнинг 20-моддасида белгиланган доимий муассаса аломатларига эга бўлган хизматлар кўрсатадиган Б компаниянинг бошқа ҳаракатларини назарда тутса, ушбу ҳолда унда доимий муассаса ташкил топади.

 

P.S.

Шунга эътибор қаратиш лозимки, берилган саволларни тадқиқ қилиш чоғида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар синчиклаб ўрганилганлигига қарамай, чоп этилаётган жавоблар профессионал маслаҳат ҳисобланмайди. Жавоблар уларни ўрганган шахсларнинг саволларда баён этилган вазиятларни тушунишларидан келиб чиқиб билдирган фикрларини ифодалайди.

Ушбу материалларда баён этилган фикрлар масалаларни қўшимча ўрганиш ва кейинчалик муҳокама қилиш учун имконият қолдиради. Ҳар қандай ҳолда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни аниқ тарзда қўллашдан олдин профессионал маслаҳатга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқдир, у муаммони мақбул ва қонуний тарзда ҳал этиш мақсадида айрим вазиятларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш имконини беради.

 

Гўзал ИСЛОМОВА,

«BAKER TILLY TASHKENT» МЧЖ
АЖ бошқаруви раиси.

Прочитано: 2791 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика