Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 27 / Ҳисоботга тайёрланамиз

2014 йил иккинчи чораги учун ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тавсиялар

«Norma Ekspert» мутахассислари тайёрлаган 2014 йилнинг II чораги учун ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришларни бугунги сондан бошлаб эътиборингизга ҳавола этамиз. Тушунтиришларни тайёрлашда МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 13.06.2014 йилда 2439-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори2 билан солиққа оид ҳисоботларга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳисобга олинган.

 

ЖШДС БЎЙИЧА ҲИСОБОТДАГИ АСОСИЙ ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР3: 

2014 йил 1 январдан нотурар жойлар ва автотранспорт воситаларига ижара тўловининг энг кам ставкалари жорий этилиши муносабати билан мол-мулкни жисмоний шахсларга ижарага беришдан олинган жисмоний шахсларнинг даромадлари тўғрисидаги дастлабки декларация таркиби ва мазмуни ўзгартирилди (Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон Қарори 4-банди; 25-иловаси);

 

жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларациянинг янги таҳрири тасдиқланди. Унда илгариги шаклдагидан фарқли ўлароқ қуйидагиларнинг ҳисоб-китоби назарда тутилган:  

 

жисмоний шахслар томонидан ихтиёрий равишда тўланадиган суғурта бадаллари суммаси (СКнинг 311-моддаси саккизинчи қисми 25.12.2013 йилдаги ЎРҚ-359-сон Қонун таҳририда);

 

ижара тўловининг энг кам ставкаларини ҳисобга олган ҳолда нотурар жойлар ва автотранспорт воситаларини ижарага беришдан олинган даромадлардан солиқ;

 

Мол-мулкни реализация қилишдан олинган чет эллик жисмоний шахснинг даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби ва Уни тўлдириш тартиби шакли жорий қилинди. Янги шакл мол-мулк (хусусан, акциялар, юридик шахслар – Ўзбекистон резидентларининг устав капиталидаги улушлари, кўчмас мол-мулк) харидорлари бўлмиш юридик шахслар – Ўзбекистон норезидентлари учун ҳам, жисмоний шахслар (резидентлик мақомидан қатъи назар) учун ҳам мўлжалланган. Ушбу ҳолатда солиқ агенти ҳисобланган харидор мазкур Ҳисоб-китобга асосан чет эллик фуқаро томонидан мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлардан солиқни ҳисоблайди ва ушлаб қолади (СКнинг 184, 194-моддалари 25.12.2013 йилдаги ЎРҚ-359-сон Қонун таҳририда);

 

Акциялар олди-сотдиси бўйича битимлар реестрининг янги шакли жорий қилинди, унга кўра жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинади. Ушбу шакл акциялар қимматли қоғозларнинг биржа бозори ва уюшган биржадан ташқари бозорида реализация қилинганда чет эллик жисмоний шахснинг даромадидан солиқни ушлаб қоладиган ҳисоб-китоб-клиринг палатаси томонидан тўлдирилади ва ДСИга тақдим этилади (СКнинг 194-моддаси 25.12.2013 йилдаги ЎРҚ-359-сон Қонун таҳририда).

 

Корхоналар томонидан тақдим этиладиган ЖШДС бўйича ҳисоботнинг шакллари мазмуни ва таркибига ўзгартиришлар киритилмади, улар илгаригидек, қуйидагиларни ўз ичига олади:

 

Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар (бундан кейин – Маълумотлар);

 

Маълумотларга 1-илова – «Тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкаси» (бундан дивидендлар ва фоизлар мустасно) (бундан кейин – Маълумотларга 1-илова);

 

Маълумотларга 2-илова – «Тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг расшифровкаси» (бундан кейин – Маълумотларга 2-илова);

 

Маълумотларга 3-илова – «Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар расшифровкаси» (бундан кейин – Маълумотларга 3-илова);

 

Маълумотларга 4-илова – «Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари расшифровкаси» (бундан кейин – Маълумотларга 4-илова).

 

3 ва 4-иловалар йил давомида тақдим этилмайди, улар фақат йил якунлари бўйича йиллик Маълумотлар билан биргаликда ДСИга топширилади. 2014 йилнинг иккинчи чораги учун солиқ тўловчилар 25 апрелдан кечиктирмай Маълумотларнинг ўзини ва уларга 1 ва 2-иловаларни солиқ органларига тақдим этишлари шарт.

 

Биз 2014 йил II чораги учун Маълумотларнинг шаклларини тўлдириш бўйича тавсиялар беришни бошлаймиз. Бироқ Маълумотлардаги айрим кўрсаткичларни акс эттириш учун 1 ва 2-иловалардаги маълумотлардан фойдаланилади, шу сабабли аввал уларни тўлдириш зарур.

 

ҲИСОБЛАНГАН ВА АМАЛДА ТЎЛАНГАН ДАРОМАДЛАР СУММАЛАРИ ҲАМДА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИНИНГ УШЛАБ ҚОЛИНГАН СУММАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР 

001-сатрда ҳисобот йили бошидан даромадлар олган жисмоний шахсларнинг сони кўрсатилади. Мазкур сатр кўрсаткичига даромадлар олган барча жисмоний шахслар, ушбу даромадлар асосий ёки асосий бўлмаган иш жойида, тўлиқ ишланган ой ёки бир неча кун учун тўланганидан қатъи назар, киритилади.

 

002-сатрда 001-сатрдан асосий иш жойида даромадлар олган жисмоний шахсларнинг сони ажратилади. Иш берувчи ходимнинг меҳнат дафтарчасини юритадиган иш жойи асосий иш жойи ҳисобланади (СКнинг 22-моддаси).

 

003-сатрда 001-сатрдан асосий бўлмаган иш жойидан даромад олувчилар сони ажратилади. Улар ташқи ўриндошлар, мулкий ва бошқа даромадлар олувчи фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишловчи шахслар.

 

004-сатрда жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси кўрсатилади. Жами даромадга СКнинг 171-моддасига мувофиқ, қуйидагилар киради:

 

меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (СКнинг 172, 173, 174 ва 175-моддалари);

 

мулкий даромадлар (СКнинг 176-моддаси);

 

моддий наф тарзидаги даромадлар (СКнинг 177-моддаси);

 

бошқа даромадлар (СКнинг 178-моддаси).

 

Ушбу сатр қиймати жисмоний шахсларнинг даромадларини ҳисобга олиш учун фойдаланиладиган барча ҳисобварақлардаги (даромад турига қараб 6710, 6610, 6620, 6910 ва бошқа ҳисобварақлар ҳамда корхонанинг ҳисоб сиёсатида назарда тутилган ҳисобварақлар кредити) суммаларни қўшиш йўли билан аниқланади.

 

Диққат! СКнинг 171-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ жисмоний шахсларнинг даромади ҳисобланмайдиган тўловлар ЖШДС бўйича ҳисоботни тўлдиришда инобатга олинмайди.

 

МИСОЛ. Корхона ходимига бир ой учун қуйидагилар ҳисоблаб ёзилган: иш ҳақи – 850 000 сўм, юбилей муносабати билан мукофот – 300 000 сўм, суткалик пуллар – 200 000 сўм (норма доирасида – 96 105 сўм, нормадан ортиқ бўлганда – 103 895 сўм). Шунингдек унга шаҳар йўловчилар транспортида хизмат қатновлари учун қиймати 80 000 сўмлик йўл карточкаси берилган. Санаб ўтилган тўловлардан қуйидагилари ходимнинг даромадлари ҳисобланмайди ва, тегишинча, ЖШДС бўйича ҳисоботда кўрсатилмайди:

 

хизмат қатновлари учун фойдаланиладиган йўл карточкаси қиймати (СКнинг 171-моддаси иккинчи қисми 4-банди);

 

белгиланган норма доирасида хизмат сафарида бўлинган вақт учун тўланадиган суткалик пуллар – 96 105 сўм (СКнинг 171-моддаси иккинчи қисми 7-банди).

 

Маълумотлар ва Расшифровкани тўлдириш чоғида ходимнинг даромадлари деб тан олинадиган тўловлар ҳисобга олинади:

 

иш ҳақи – 850 000 сўм;

 

юбилей муносабати билан мукофот – 300 000 сўм;

 

нормадан ортиқча суткалик пуллар – 103 895 сўм.

 

005-сатрда 004-сатрдан корхона ЖШДС ушламаган моддий наф тарзидаги даромадлар суммаси ажратилади. Меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахсга моддий наф тарзида даромад тўловчи корхона мазкур шахснинг ёзма аризаси асосида ЖШДСни ушлаб қола олмайди (СКнинг 184-моддаси). Бунда солиқни даромадларни олувчининг ўзи ДСИга тақдим этилган декларация асосида тўлайди.

 

006-сатрда СКнинг 179, 180-моддалари ва бошқа меъё­рий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ЖШДС ушланмайдиган даромадлар суммаси кўрсатилади.

 

Солиқ кодекси билан белгиланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзлар билан даромадларнинг айрим турларини (СКнинг 179-моддаси), шунингдек жисмоний шахсларнинг алоҳида тоифаларини (СКнинг 180-моддаси) солиқ солишдан озод этиш назарда тутилган. Солиқ бўйича бир қатор имтиёзлар (моддий ёрдам, совғалар ва ишдан бўшатиш нафақаси) энг кам иш ҳақига каррали миқдорда белгиланган. СКнинг 180-моддаси иккинчи қисми билан алоҳида тоифадаги жисмоний шахсларнинг ҳар бир ойдаги ЭКИҲнинг 4 баравари доирасидаги даромадлари солиқ солишдан озод қилинган.

 

Диққат! ЭКИҲга каррали миқдорда белгиланган имтиёзларни йил давомида ҳисоблаш чоғида 1 январда амал қилган ЭКИҲ  қўлланади: 2014 йилда – 96 105 сўм.

 

Жорий йилда юқоридаги имтиёзларни ҳисоблашда солиқ солинмайдиган чегара қуйидаги миқдорларни ташкил этади:

 

моддий ёрдам бўйича – 1 153 260 сўм (96 105 х 12). Ходимнинг ёки унинг оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан бериладиган моддий ёрдам 2014 йилнинг 1 апрелига қадар (I чоракда) тўланган бўлса 1 922 100 сўм (96 105 х 20), 1 апрелдан тўланган бўлса – 1 153 260 сўм (25.12.2013 йилдаги ЎРҚ-359-сон Қонун);

 

ишдан бўшатиш нафақаси бўйича – 1 153 260 сўм (96 105 х 12);

 

совғалар бўйича – 576 630 сўм (96 105 х 6) миқдорида имтиёз қўлланади.

 

СКнинг 180-моддасига мувофиқ қуйидаги шахсларнинг ҳар бир ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари доирасидаги даромадлари солиқ солишдан озод этилган:

 

«Ўзбекистон Қаҳрамони», Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган шахслар, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган шахслар;

 

уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланувчи уларга тенглаштирилган шахслар (уларнинг Рўйхати ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон Қарори билан тасдиқланган);

 

болаликдан ногирон бўлиб қолганлар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлари;

 

собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналари ва бева хотинлари (бева эрлари);

 

икки ва ундан ортиқ 16 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналар;

 

икки ва ундан ортиқ 16 ёшга тўлмаган болалари бор ва боқувчисини йўқотганлиги учун пенсия олмайдиган бева аёл ва бева эркаклар;

 

болалигидан ногирон бўлган, доимий парваришни талаб қиладиган фарзанди билан бирга яшаб, уни тарбиялаётган ота-онадан бири.

 

Кўрсатилган имтиёзлар СКнинг 180-моддаси иккинчи қисмида келтирилган тасдиқловчи ҳужжатлар асосида ҳамда фақат асосий иш жойидан берилади. Асосий иш жойи бўлмаганда имтиёзларни жисмоний шахс яшайдиган жойдаги солиқ органлари жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида қўллайдилар.

 

Диққат! 1.04.2014 йилдан бошлаб ўн ва ундан ортиқ болалари бор аёлларга, шунингдек Чернобиль АЭСдаги авария оқибатида жабрланганларга илгари тақдим этилган ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг миқдор ЖШДСдан озод қилинадиган тарздаги имтиёз бекор қилинди. Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда қатнашган ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлари бўлган жисмоний шахслар I ва II гуруҳ ногиронларига берилган имтиёзни қўллашлари мумкин.

 

007-сатрда ЖШДС бўйича солиқ солинадиган база кўрсатилади, у қуйидагиларни чегирган ҳолда ялпи даромаддан (004-сатр) келиб чиқиб аниқланади:

 

корхона СКнинг 184-моддасига мувофиқ ЖШДС ушламаган моддий наф тарзидаги даромадлар (005-сатр);

 

СКнинг 179, 180-моддалари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ солиқ солишдан озод этилган даромадлар (006-сатр).

 

008-011-сатрларда 007-сатрдан ЖШДСнинг қандай ставкалари қўлланилишига қараб даромадлар ажратилади.

 

008-сатрда 007-сатрдан солиқ солишнинг белгиланган шкаласида солиқ солинадиган даромадлар ажратилади. Умумий тартибда ЖШДС солиқ солинадиган база ҳамда ставкалардан келиб чиққан ҳолда, йил бошидан ортиб борувчи якун бўйича ҳар ойда жисмоний шахснинг асосий иш жойи бўйича ҳисоблаб чиқарилади ва ушлаб қолинади. Бундан ташқари, жисмоний шахснинг асосий бўлмаган иш жойидаги даромадларидан солиқ суммасини ҳисоблаб ёзишда, агар у ЖШДСни энг юқори ставка бўйича ушлаб қолиш тўғрисида ариза тақдим этмаган бўлса, ушбу шкала қўлланилади (СКнинг 186-моддаси).

 

2014 йил июнь ойи учун ЖШДСни ҳисоб-китоб қилишда қуйидаги шкала қўлланилади:

 (сўм)

Солиқ солинадиган даромад миқдори

 

Солиқ суммаси

 

2 883 150 сўмгача
(5 х 576 630)

 

Даромад суммасининг 7,5%и

 

2 883 151 сўмдан 5 766 300 сўмгача (10 х 576 630)

 

216 236,25 сўм + 2 883 150 сўмдан ортиқ сумманинг 16%и

 

5 776 301 сўм ва ундан юқори

 

677 540,25 сўм + 5 766 300 сўмдан ортиқ сумманинг 22%и

 

 

009-сатрда 007-сатрдан тўлов манбаида 10%лик ставкада солиқ солинадиган дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлар ажратилади (Президентнинг ПҚ-2099-сон қарори 3-банди). Бунда солиқ солишдан озод этилган дивидендлар ва фоизлар сатрда кўрсатилмайди.

 

Тўланган дивидендлар ва фоизлар, шунингдек киритилган ЖШДС суммаларининг расшифровкаси Маълумотларга 2-иловада келтирилади.

 

010-сатрда 007-сатрдан СКнинг 181-моддасига мувофиқ энг кам ставкада (7,5%) солиқ солинадиган қуйидаги даромадлар ажратилади:

 

баланд тоғли, чўл ва сувсиз ҳудудларда ишлаганлик учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган коэффициентлар бўйича қўшимча тўловлар;

 

корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан вақтинчалик қишлоқ хўжалиги ишларига юборилган жисмоний шахсларнинг шу ишларни бажаришдан олинган даромадлари, пахта йиғим-теримида ишларни бажарганлик учун олинган даромадлар бундан мустасно;

 

кўчар ва кўчмас мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар;

 

жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар.

 

Корхона жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк ва авто­транспортни ижарага беришдан олган даромадларига солиқ солишда шартнома бўйича ижара ҳақи суммасига ЖШДС солинишини ҳисобга олиши керак, бироқ бунда у Президентнинг ПҚ-2099-сон Қарорига 25-илова билан белгиланган ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланганидан кам бўлмаслиги керак. 2014 йилда кўчмас мулкка ойлик ижара тўловининг энг кам ставкалари умумий майдоннинг 1 кв.метри учун қуйидагича белгиланган:

 

турар жой бинолари учун:

 

Тошкент ш. – 3 000 сўм;

 

Нукус ш. ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар – 2 000 сўм;

 

бошқа аҳоли пунктлари – 1 000 сўм;

 

нотурар жой бинолари учун:

 

Тошкент ш. – 6 000 сўм;

 

Нукус ш. ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар – 4 000 сўм;

 

бошқа аҳоли пунктлари – 2 000 сўм.

 

2014 йилда автотранспорт учун ойлик ижара тўловининг энг кам ставкалари қуйидагича белгиланган:

 

енгил автомобиллар – 220 000 сўм;

 

микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари – 430 000 сўм.

 

Йўловчилар ташиладиган ҳамда юк тиркамалари ва ярим тиркамалари, шатакчи автомобиллар ва махсус автотранспорт воситалари (ўт ўчириш автомобиллари, компрессор қурилмали автомобиллар, автокранлар, супуриш-сидириш ҳамда чиқинди ташиш автомобиллари ва ҳоказолар) ижара тўловининг энг кам ставкалари қўлланиладиган автотранспорт воситаларига кирмайди (МВ ва ДСҚнинг 28.03.2014 йилдаги ММ/04-01-32-14/246/246, 15/1-5434-сон қўшма хати).

 

Диққат! Агар ижара шартномаси амал қилишининг бошланиши ойнинг биринчи санасига ёки унинг амал қилишининг охири ойнинг охирги кунига тўғри келмаса, ижара тўловининг мазкур ой учун энг кам ставкалари ушбу ойда шартнома амал қилиши кунлари миқдорига мутаносиб равишда қўлланилади (МВ ва ДСҚнинг 28.03.2014 йилдаги ММ/04-01-32-14/246/246, 15/1-5434-сон қўшма хати).

 

МИСОЛ. Корхона жисмоний шахсдан енгил автомобилни 20 июндан ижарага олган. Шартнома бўйича ойлик ижара тўловининг суммаси 180 минг сўмни ташкил қилади. Июнь ойи учун ижара тўловининг энг кам ставкаси (220 минг сўм) июнь ойидаги шартнома амал қиладиган кунлар сони – 11 кунга (20 июндан 30 июнгача) мутаносиб суммада қўлланилади. Энг кам ставкадан келиб чиққан ҳолда, шартнома бўйича ижара тўлови – 66 000 сўмдан (180 000 / 30 х 11) келиб чиқиб ҳисобланган июнь ойи учун ижара тўлови суммаси 80 667 сўмни (220 000 / 30 х 11) ташкил қилади. Шундай қилиб, шартнома бўйича ижара тўлови (66 000 сўм) ижара тўловининг энг кам ставкасидан (80 667 сўм) кам бўлганлиги сабабли ЖШДС 80 667 сўмдан келиб чиқиб ҳисобланади. Июнь ойи учун у 6 050 сўмни (80 667 х 7,5%) ташкил қилади.

 

Жисмоний шахсга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромад мол-мулкни реализация қилиш нархининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади. Мол-мулкни олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, кўчмас мулк бўйича инвентаризация қиймати ҳамда реализация қилиш нархи ўртасидаги фарқ, бошқа мол-мулкка нисбатан эса реализация қилиш қиймати даромад деб эътироф этилади.

 

Бунда жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинган даромадлар СКнинг 179-моддаси 11-бандига асосан ЖШДСни тўлашдан озод этилганлигини ҳисобга олиш лозим. Қуйидагиларни реализация қилишдан олинадиган даромадлар бундан мустасно:

 

қимматли қоғозларни, юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини (пайларини);

 

нотурар жойларни.

 

Турар жойларни сотишдан даромадларга, фақат кетма-кет келадиган 12 ойлик давр ичида тузиладиган битимлар сони 1 мартадан ошмаса, ЖШДС солинмайди (СКнинг 11-моддаси 11-банди, 25.12.2013 йилдаги ЎРҚ-359-сон Қонун таҳририда). Турар жой 12 ойлик давр ичида 1 мартадан ортиқ реализация қилинганда солиқ солинадиган даромадлар уй-жой фондининг барча объектлари реализациясини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. 2014 йил 1 апрелдан ана шундай тартиб амал қиляпти ва фақат 2014 йилнинг 1 апрелидан бошлаб тузилган битимларга татбиқ этилади (МВ ва ДСҚнинг 28.03.2014 йилдаги ММ/04-01-32/14/246/246, 15/1-5434-сон қўшма хати). 2014 йилнинг 1 апрелига қадар кетма-кет келадиган 12 ойлик давр ичида 2 мартадан ортиқ битим тузилган тақдирда, уй-жойларни реализация қилишдан олинадиган даромадларга солиқ солинмайди.

 

011-сатрда 007-сатрдан ЖШДСнинг энг юқори ставкасида (22%) солиқ солинадиган даромадлар ажратилади. У қуйидаги даромадларга нисбатан қўлланилади:

 

асосий бўлмаган иш жойи бўйича, бироқ фақат даромад олувчининг аризасига кўра;

 

асосий иш жойи бўйича, агар ходим йил бошланганидан кейин ишга жойлашиб, аввалги иш жойидан маълумотномани ёки СТИРни бухгалтерияга тақдим этмаган бўлса (СКнинг 186-моддаси).

 

Диққат! Энг юқори ставкада солиқ ушланганда СКнинг 179 ва 180-моддаларида назарда тутилган имтиёзлар қўлланмайди.

 

012-сатрда ШЖБПҲга мажбурий бадаллар (6410-ҳисобварақ кредити) чегирилган ҳолда ЖШДСнинг ҳисобланган суммаси кўрсатилади.

 

Эслатиб ўтамизки, меҳнат фаолиятини меҳнат шартномалари бўйича амалга ошираётган жисмоний шахслар (улар жумласига ишловчи пенсионерлар, ўриндошлар ҳам киради), шунингдек фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича ишларни бажарадиган фуқаролар, агар ушбу ходимлардан қонун ҳужжатларига мувофиқ ЖШДС ушланса, ШЖБПҲга бадалларни мажбурий тартибда тўлайдилар (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг4 1-банди, бундан кейин – 1515-сон Низом). ЖШДС солинмайдиган даромадлардан ШЖБПҲга бадаллар ўтказилмайди.

 

МИСОЛ. Ходимнинг бир ойлик жами даромади – 1 500 минг сўм, шу жумладан тўй муносабати билан берилган моддий ёрдам – 600 минг сўм (солиқ солинмайдиган чегарадан ошмайди). ШЖБПҲга ўтказиладиган сумма 9 минг сўмни ташкил этади (900 х 1%).

 

012-сатр кўрсаткичи Маълумотларга 1-илова 5-устунининг «Йил бошидан жами» сатри ва Маълумотларнинг 014-сатри қийматлари йиғиндиси сифатида белгиланади.

 

Диққат! Ходимларнинг ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллари бюджетга тўланадиган ЖШДС суммасини камайтирмайди. Бироқ СКнинг 179-моддаси 31-бандига асосан жисмоний шахснинг солиқ солинадиган даромадини белгилашда уларнинг суммаси чегирилади.

 

013-сатрда 012-сатрдан белгиланган шкала бўйича солиқ солинадиган даромадлардан бюджетга тўланадиган ЖШДС суммаси келтирилади.

 

014-сатрда 012-сатрдан дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлардан ҳисобланган ЖШДС суммаси келтирилади. Маълумотларга 2-илова 3-устунининг «Йил бошидан жами» сатри кўрсаткичи ушбу сатрга кўчирилади.

 

015-сатрда 012-сатрдан энг кам ставкада солиқ солинадиган даромадлардан бюджетга тўланадиган ЖШДС суммаси келтирилади.

 

016-сатрда 012-сатрдан энг юқори ставкада солиқ солинадиган даромадлардан бюджетга тўланадиган ЖШДС суммаси келтирилади.

 

017-сатрда ШЖБПҲга мажбурий бадалларнинг ҳисобланган суммаси (6530-ҳисобварақ кредити) кўрсатилади. Сатрга Маълумотларга 1-илова 4-устунининг «Йил бошидан жами» сатри кўрсаткичи кўчирилади.

 

018-сатрда қуйидаги формулага кўра аниқланадиган ЖШДС ва фуқароларнинг суғурта бадаллари чегирилган ҳолда ҳисоблаб ёзилган даромадларнинг умумий суммаси кўрсатилади:

 

004-сатр – 012-сатр – 017-сатр – фуқароларнинг суғурта бадаллари (6,5%).

 

019-сатрда жисмоний шахсларга пул кўринишида тўланган ёки натура шаклида берилган даромадларнинг суммаси (ЖШДС ва фуқароларнинг суғурта бадалларини чегирган ҳолда) кўрсатилади. Сатр кўрсаткичи Маълумотларга 1-илова 6-устунининг «Йил бошидан жами» сатри ва Маълумотларга 2-илова 5-устунининг «Йил бошидан жами» сатри қийматларини қўшиш йўли билан аниқланади.

 

020-сатрда бюджетга тўланган ЖШДСнинг умумий суммаси (ШЖБПҲга бадалларни чегирган ҳолда) кўрсатилади. Сатр кўрсаткичи Маълумотларга 1-илова 12-устуни ва Маълумотларга 2-илова 8-устунининг «Йил бошидан жами» сатрлари кўрсаткичларининг йиғиндисига тенг.

 

Диққат! Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қуйидаги ҳолларда тўланади:

жисмоний шахсларга даромадлар тўлаш мақсадида пул маблағларини олиш учун хизмат кўрсатувчи банкка ҳужжатларни тақдим этиш билан бир вақтда;

тўлов натура ҳолида амалга оширилган ой тугаганидан кейин 5 кун ичида, агар бундай тўловга қонун ҳужжатларида рухсат берилган бўлса (СКнинг 188-моддаси).

 

021-сатрда Халқ банкига ўтказилган ШЖБПҲга бадаллар суммаси кўрсатилади. Сатр кўрсаткичига Маълумотларга 1-илова 11-устунининг «Йил бошидан жами» сатридаги қиймат кўчирилади.

 

ШЖБПҲ ЖШДС ўтказилаётган бир пайтда тўланади (1515-сон Низомнинг 7-банди).

 

МАЪЛУМОТЛАРГА 1-ИЛОВА 

Маълумотларга 1-илова – Тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкаси (бундан дивидендлар ва фоизлар мустасно) ҳар бир ҳисобот чораги учун тегишли операциялар (ҳисоблаш, тўлаш, натура ҳолида бериш, бюджетга ёки ШЖБПҲга ўтказиш) амалга оширилган кунлар бўйича тўлдирилади ва тақдим этилади.

 

Диққат! Расшифровкада:

СКнинг 171-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайдиган тўловлар кўрсатилмайди;

моддий наф тарзидаги даромадларнинг ҳисобланган (тўланган) суммалари мазкур тўловлар ҳисобланган (тўланган) ой учун ҳисобланган иш ҳақи суммаси билан биргаликда кўрсатилади;

хизмат сафари харажатлари бўнак сифатида тўланганда ҳисобланган (тўланган) меъёрдан ортиқча суткалик пуллар бўнак ҳисоботи қабул қилинган ой учун ҳисобланган (тўланган) иш ҳақи суммаси билан бирга кўрсатилади.

 

1-МИСОЛ. 21 апрелда ходимга совға тақдим этилди, мазкур ой учун иш ҳақи 30 апрелда ҳисоблаб ёзилган ва 2 майда тўланган. Расшифровкада совға кўринишидаги даромаднинг (моддий нафнинг) ҳисоблаб ёзилиши иш ҳақи ҳисоблаб ёзилган санада (30 апрелда), тақдим этилиши эса – у тўланган санада (2 майда) акс эттирилади.

 

2-МИСОЛ. Ходимга суткалик пуллар 28 апрелда берилган, бўнак ҳисоботи 3 майда тақдим этилган. Расшифровкада меъёрдан ортиқча суткалик пуллар май ойи учун иш ҳақини ҳисоблаш санасида, уларнинг тўланиши эса у тўланган санада акс эттирилиши керак.

 

Агар корхона жисмоний шахснинг даромадларидан ушланмалар қилса (масалан, ходимнинг аризасига кўра иш ҳақининг бир қисми кредитни сўндиришга йўналтирилса ёки ижро варақаси бўйича ундан алимент, жарималар ушланса ва ҳоказо), у ҳолда уларни пул маблағларини ўтказиш ёки уларни банкдан иш ҳақини тўлаш учун олиш санасида акс эттириши керак. Масалан, кредитни қоплаш ёки алимент тўлаш операцияларини амалга ошириш санаси бўлиб уларни ўтказиш санаси ҳисобланади. Ходимнинг корхона олдидаги қарзини (масалан, берилган қарзни) сўндириш ҳисобига ушланмалар иш ҳақини тўлаш санасида акс эттирилади.

 

МИСОЛ. Корхона ижро варақасига кўра ҳар ойда ходим даромадидан алимент учун 25%ни ушлаб қолади. Унга 2014 йил 3 июнда иш ҳақи тўланган, алимент 3 июнда ўтказилган. 2014 йил II чораги учун Расшифровкада алиментлар суммаси 3 июнда кўрсатилади.

 

ШЖБПҲга бадалларнинг (4-устун) ва бюджетга ЖШДСнинг (5-устун) ҳисобланган суммалари жисмоний шахсларнинг даромадларини ҳисоблаб ёзиш санасида (2-устун) кўрсатилади.

 

«Чорак бошидаги қолдиқ» сатрига бундан аввалги чорак учун Расшифровканинг тегишли устунларидан «Чорак охиридаги қолдиқ» сатридаги маълумотлар кўчирилади. Тегишинча, 2014 йилнинг II чораги учун Расшифровкага – унинг I чораги учун Расшифровка кўрсаткичлари ўтказилади.

 

2-устунда жисмоний шахсларга ҳисобланган, ЖШДС (шу жумладан ШЖБПҲ) ва фуқароларнинг суғурта бадаллари чегирилган ҳолда, қуйидагиларни ўз ичига оладиган даромадларнинг умумий суммаси кўрсатилади:

 

меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (СКнинг 172-175-моддалари);

 

мулкий даромадлар (СКнинг 176-моддаси), дивидендлар ва фоизларни чегирган ҳолда;

 

моддий наф тарзидаги даромадлар (СКнинг 177-моддаси);

 

бошқа даромадлар (СКнинг 178-моддаси).

 

3-устунда 2-устундан солиқ солинадиган даромадлар, яъни СКнинг 179, 180-моддаларида ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ЖШДС бўйича имтиёзлар чегирилган ҳолдаги даромадлар ажратилади. 3-устун кўрсаткичига асосий бўлмаган иш жойида тўланган, олувчининг аризасига кўра ЖШДС ушланмаган моддий наф тарзидаги даромадлар киритилмайди.

 

4-устунда ШЖБПҲга мажбурий ажратмаларнинг суммаси кўрсатилади.

 

5-устунда ШЖБПҲга мажбурий бадаллар чегирилган ҳолда ҳисобланган ЖШДС кўрсатилади.

 

2-5-устунларнинг «Ой бошидаги қолдиқ» сатрига бундан аввалги чорак учун Расшифровканинг тегишли устунлари «Чорак охиридаги қолдиқ» сатридаги суммалар кўчирилади.

 

6-устунда жисмоний шахсларга пул маблағлари билан тўланган (шу жумладан пластик карточкаларга ҳисобланмалар, жисмоний шахсларнинг даромадларидан ушланмалар ва ўтказмалар, моддий наф тарзидаги даромадлар) ёки натура шаклида берилган (шу жумладан ЖШДС солинмайдиган) даромадларнинг умумий суммаси кўрсатилади.

 

7-устунда 6-устундан солиқ солинадиган даромадлар ажратилади.

 

МИСОЛ. Ходимга 1 300 000 сўм моддий ёрдам берилди. Унинг солиқ солинадиган қисми 146 740 сўмга тенг (1 300 000 – 96 105 х 12). 6-устунда моддий ёрдамнинг бутун суммаси (1 300 000 сўм), 7-устунда солиқ солинадиган қисми (146 740 сўм) кўрсатилади.

 

8-устунда 6-устундан жисмоний шахсларга натура шаклида тўланган даромадлар суммаси ажратилади. Ушбу тўловлардан ташқари, 8-устунда совғалар, чипталар, йўлланмалар, бепул овқатланишга талонлар ва бошқаларнинг суммалари кўрсатилади.

 

Диққат! Ўзбекистонда иш ҳақини натура шаклида (ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот, харид қилинган товарлар билан ва ҳоказо) тўлаш тақиқланган. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари бундан мустасно, улар ходимларнинг ёзма аризасига кўра ўзининг қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ва уни қайта ишлаш маҳсулотларини, башарти ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг мажбурий суғурта бадалларини тўлашга доир қарзлари бўлмаса, иш ҳақи тарзида бера оладилар (ВМнинг 19.03.2002 йилдаги 88-сон Қарори).

 

9-устунда 6-устундан солиқ солинадиган, натура шаклида тўланган даромадлар ажратилади.

 

МИСОЛ. Ходимга байрам муносабати билан 700 000 сўмлик совға берилган (6-устунда кўрсатилади). ЭКИҲнинг 6 баравари (576 630 сўм) доирасидаги совғанинг қийматига ЖШДС солинмайди. Солиқ солинадиган сумма – 123 370 сўм 9-устунда кўрсатилади.

 

10-устунда 6-устундан бўнак сифатида тўланган иш ҳақи суммаси (тўлов санасида) кўрсатилади.

 

11-устунда ШЖБПҲга мажбурий бадалларнинг Халқ банкига ўтказилган суммаси кўрсатилади (тўлов топшириқномаси ёзилган санада).

 

12-устунда ШЖБПҲга бадаллар чегирилган ҳолда (тўлов топшириқномаси ёзилган санада) ЖШДСнинг бюджетга ўтказилган суммаси кўрсатилади.

 

«Жами» сатрида Расшифровканинг тегишли устунлари бўйича маълумотларни жамлаш натижаси кўрсатилади.

 

«Чорак охиридаги қолдиқ» сатри 2, 3, 4 ва 5-устунларининг кўрсаткичлари Расшифровкага изоҳда келтирилган қуйидаги формулалар бўйича белгиланади:

 

2-устун = «Чорак бошидаги қолдиқ» сатрининг 2-устуни + «Жами» сатрининг 2-устуни – «Жами» сатрининг 6-устуни;

 

3-устун = «Чорак бошидаги қолдиқ» сатрининг 3-устуни + «Жами» сатрининг 3-устуни – «Жами» сатрининг 7-устуни;

 

4-устун = «Чорак бошидаги қолдиқ» сатрининг 4-устуни + «Жами» сатрининг 4-устуни – «Жами» сатрининг 11-устуни;

 

5-устун = «Чорак бошидаги қолдиқ» сатрининг 5-устуни + «Жами» сатрининг 5-устуни – «Жами» сатрининг 12-устуни.

 

«Йил бошидан жами» сатрида аввалги чорак «Йил бошидан жами» ва жорий чорак «Жами» сатрларининг йиғиндиси кўрсатилади. Бунда «Йил бошидан жами» сатри 4 ва 11-устунлари қийматлари тегишинча Маълумотларнинг 017 ва 021-сатрларига кўчирилади. 5, 6 ва 12-устунлар қийматлари эса Маълумотларнинг 012, 019 ва 020-сатрларини тўлдиришда ҳисобга олинади.

 

 

МАЪЛУМОТЛАРГА 2-ИЛОВА 

Маълумотларга 2-илова – Тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг расшифровкаси ҳар бир ҳисобот чораги учун тегишли операциялар амалга оширилган кунлар бўйича тўлдирилиб, тақдим этилади.

 

«Чорак бошидаги қолдиқ» сатрида олдинги чорак учун «Чорак охиридаги қолдиқ» сатридан Расшифровканинг тегишли устунларидан кўчириладиган суммалар кўрсатилади.

 

2-устунда ҳисобот даври учун ҳисобланган (ҳисоблаш санасида) дивидендлар ва фоизлар суммаси кўрсатилади.

 

СКнинг 22-моддасига мувофиқ дивидендлар деганда қуйидагилар тушунилади:

 

акциялар бўйича тўланиши лозим бўлган даромадлар;

 

муассислар ўртасида (иштирокчилар, аъзолар ўртасида уларнинг улушлари, пайлари, ҳиссалари бўйича) тақсимланадиган соф фойданинг ва (ёки) ўтган йиллардаги тақсимланмаган фойданинг бир қисми;

 

юридик шахс тугатилганда мол-мулкни тақсимлашдан олинган, шунингдек муассис (иштирокчи, аъзо) томонидан юридик шахсда иштирок этиш улушини (пайини, ҳиссасини) олгандаги даромадлар, бундан муассис (иштирокчи, аъзо) устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида киритган мол-мулкнинг қиймати чегирилади;

 

тақсимланмаган фойда устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш учун йўналтирилган тақдирда акциядорнинг, муассиснинг (иштирокчининг, аъзонинг) қўшимча акциялар қиймати, акциялар номинал қийматининг ошиши, улуш (пай, ҳисса) қийматининг ошиши тарзида олинган даромадлари.

 

Фоизлар – ҳар қандай турдаги қарз талабларидан олинган даромад, шу жумладан облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар, шунингдек депозит қўйилмалар ва бошқа қарз мажбуриятларидан олинган даромад.

 

3-устунда дивидендлар ва фоизлардан ҳисобланган ЖШДС кўрсатилади (10%лик ставка бўйича).

 

4-устунда ЖШДС чегирилган ҳолда дивидендлар ва фоизларнинг ҳисобланган суммаси кўрсатилади.

 

5-устунда тўланган дивидендлар ва фоизларнинг умумий суммаси кўрсатилади (6 ва 7-устунларнинг қиймати қўшилади).

 

6-устунда пул шаклида тўланган дивидендлар ва фоизлар кўрсатилади.

 

7-устунда натура шаклида тўланган (масалан, асосий воситалар, товарлар, ўз маҳсулоти ва бошқалар билан) дивидендлар ва фоизлар кўрсатилади.

 

8-устунда дивидендлар ва фоизлардан бюджетга ўтказилган ЖШДС суммаси кўрсатилади.

 

МИСОЛ. Муассисга 10 000 минг сўм дивидендлар ҳисобланди, шундан 6 000 минг сўми пул шаклида, қолган қисми ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот билан тўланади.

 

Расшифровкада қуйидагилар кўрсатилади:

 

ҳисобланган дивидендлар – 10 000 минг сўм – 2-устунда; дивидендлардан солиқ – 1 000 минг сўм – 3 ва 8-устунларда;

 

солиқ чегирилган ҳолда дивидендлар суммаси – 9 000 минг сўм (10 000 – 1 000) – 4-устунда.

 

Пул билан тўланадиган дивидендлар (6 000 минг сўм) 6-устунда, тайёр маҳсулот шаклида берилганлари (3 000 минг сўмлик) 7-устунда кўрсатилади.

 

«Жами» сатрида Расшифровканинг тегишли устунлари бўйича маълумотлар суммаси кўрсатилади, «Чорак охиридаги қолдиқ» сатри 3 ва 4-устунларининг кўрсаткичлари эса қуйидаги формулалар бўйича аниқланади:

 

3-устун = «Чорак бошидаги қолдиқ» сатрининг 3-устуни + «Жами» сатрининг 3-устуни – «Жами» сатрининг 8-устуни;

 

4-устун = «Чорак бошидаги қолдиқ» сатрининг 4-устуни + «Жами» сатрининг 4-устуни – «Жами» сатрининг 5-устуни.

 

«Йил бошидан жами» сатрида аввалги чорак «Йил бошидан жами» ва жорий чорак «Жами» сатрларининг йиғиндиси кўрсатилади. Ушбу сатрнинг 3, 5 ва 8-устунларидаги қийматлар тегишинча Маълумотларнинг 014, 019 ва 020-сатрлари кўрсаткичларини ҳисоб-китоб қилишда инобатга олинади.

 

Давоми бор.

1I чорак учун тавсиялар «СБХ»нинг 8.04.2014 йилдаги 14 (1026)-сонида ва 15.04.2014 йилдаги 15 (1027)-сонида чоп этилган.

 

22439-1-сон қарор ва унга иловаларни norma.uz сайтида ва «Norma» АҚТда қаранг.

 

3МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 2-илова.

 

4МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувинин АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган. 

 

 «Norma ekspert» мутахассислари тайёрладилар

Прочитано: 1410 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика