Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 27 / Божхона

Божхона ва маркировка

Ўзбекистон ҳудудида эркин муомалага чиқариладиган импорт истеъмол товарларининг айрим турларини мажбурий маркировкалаш тартиби мамлакатимизда 11 йилдан бери қўлланяпти. У истеъмолчиларни харидлари тўғрисида ишончли ахборот билан таъминлаши керак.

Ўтган йил ичида маркировкалаш амалиёти жиддий равишда ўзгарди. Буни изоҳлаш осон: амалдаги қонун ҳужжатлари нафақат истеъмолчилар, балки импортчиларнинг ҳам манфаатларини ҳимоя қилади. Биринчи навбатда ушбу маҳсулотнинг қонуний бозорини контрабанда, контрафакт ва сифатсиз товарлардан муҳофаза қилади. Маркировкалаш хусусиятлари тўғрисида ДБҚ Марказий божхона лабораторияси (МБЛ) эксперт инспектори Сакина МУСАБЕКОВА ҳикоя қилади.

 

– Суҳбатимизни ушбу таомилни тартибга соладиган ҳужжатлар тўғрисидаги ахборотдан бошласак...

– Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2013 йилдаги 127-сон Қарори билан 2013 йил 1 июлдан бошлаб товарнинг бир қисми бўлган ва унинг қийматига кирувчи истеъмол упаковкасида (идишда) бевосита чакана савдога тушувчи товарлар мажбурий тартибда маркировка қилиниши жорий этилган. У билан Ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турлари рўйхати (127-сон қарорга 1-илова) тасдиқланган. Вазирлар Маҳкамасининг «Импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турларини маркировка қилиш ва божхонада расмийлаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги Қарори (5.02.2014 йилдаги 22-сон, бундан кейин – 22-сон Қарор) билан Ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турларини маркировка қилиш ва божхонада расмийлаштириш қоидалари (бундан кейин – Қоидалар) тасдиқланди.

– Аввало, маркировкалаш қайси босқичда ва ким томонидан амалга оширилишини ойдинлаштирсак...

– Божхона расмийлаштирувида муаммолар юзага келмаслиги учун импорт қилувчи тузиладиган контрактда ишлаб чиқарувчи корхонани Ўзбекистонга экспорт қилинадиган ўз маҳсулотини ўзбек тилида маркировка қилишига мажбур этадиган талабини назарда тутиши керак. Акс ҳолда маркировка қилинмаган товарларнинг «Эркин муомала (импорт) учун чиқариш» божхона режимида расмийлаштирилишига йўл қўйилмайди. Бунда шуни унутмаслик лозимки, давлат тилидаги маркировка матнининг тўлиқлиги ва тўғрилиги учун импорт қилувчи ва сертификатлаштириш бўйича аккредитация қилинган органлар жавоб беради.

– Маркировкада нималар кўрсатилиши керак ва у қандай босиб туширилади?

– Маркировка – импорт қилинадиган товарнинг истеъмол упаковкасидаги ва (ёки) идишдаги матн, расмлар ёки маълумот берувчи белгилар. Унда товарнинг асосий истеъмол хусусиятлари ва тавсифи тўғрисидаги тўлиқ ва ишончли маълумотлар кўрсатилиши керак. Хусусан, товарни тўғри сақлаш, ташиш, танлаш, фойдаланиш ва, эҳтимол, утиллаштириш шартлари ҳамда режимлари тўғрисида. Мисол учун, гўшт ва овқатга ишлатиладиган гўштли ёрдамчи маҳсулотлар (ТИФ ТН коди – 02) ёки сабзавотлар ва баъзи бир ейиладиган илдиз мевалар ҳамда тугунакли меваларни (ТИФ ТН коди – 07, бундан 0701 10 000 0, 0701 90 100 0, 0712 90 110 0, 0713 10 100 0, 0713 33 100 0, 0713 90 000 0 мустасно) маркировкалаш асосий истеъмол хоссалари, шу жумладан ўзига хос хусусиятлар рўйхати; тайёрлаш санаси; яроқлилик муддати; тайёрловчининг манзили; сақлаш усуллари ва қоидаларини ўз ичига олиши керак. Ушбу талаб Қоидаларга иловада кўрсатилган.

Унда маркировкалаш усуллари ҳам белгиланган. Чунончи, юқорида саналган маҳсулотлар учун бу истеъмол идишидаги этикетка, бирка, лейбл, формуляр, паспорт, қўллаш бўйича қўлланма бўлиши мумкин. Давлат тилида маркировкалашни бир ёки бир неча усул билан амалга ошириш мумкин.

Юқори технологик маҳсулот, масалан, электр асбоблар тўғрисидаги ахборотга қўйиладиган талаблар анча кенг. Хусусан, кир ювиш машиналари (ТИФ ТН коди – 8450, бундан 8450 20 000 0, 8450 90 000 0 мустасно) ва тикув машиналари (коди – 8452 10), микротўлқинли печлар (8516 50 000 0) маркировкаси, асосий истеъмол (шу жумладан ўзига хос) хоссаларининг рўйхатидан ташқари, тайёрланиш санаси, сақлаш усуллари ва қоидалари, бошқа махсус ахборот – ишлаб чиқарувчи (ижрочи)нинг кафолат мажбуриятлари; самарали ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари ҳамда шартлари; хизмат қилиш муддати ва у тугаганидан кейин истеъмолчининг зарур ҳаракатлари, шунингдек улар бажарилмаганда эҳтимолий оқибатлар тўғрисидаги маълумотлар; ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг манзиллари ҳамда истеъмолчиларнинг эътирозларини қабул қилиш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишга ваколатли корхоналарнинг манзилларини ўз ичига олиши керак.

– Дори препаратларини маркировкалаш тўғрисида газетамизда бир неча марта ёзганмиз. Унинг хусусиятлари тўғрисида яна бир бор эслатиш ортиқча бўлмаса керак...

– Бизнинг МБЛга жуда кўп ҳолларда дори препаратларини импорт қилувчи ТИФ иштирокчилари тушунтириш сўраб мурожаат қилишади. Ушбу товарларни маркировкалашга оид талаблар 22-сон Қарор билан батафсил белгиланган. Унинг 2-бандига кўра истеъмол ўрами (идиш)га эга бўлган дори воситаларини (ТИФ ТН коди – 3004) импорт қилиш давлат тилида албатта маркировкаланган ҳолда амалга оширилади. У ўрамга қўшимча маркировкасиз қўшимча варақ шаклида истеъмолчи учун ахборотни идишга солиш йўли билан амалга оширилади. Ишлаб чиқарувчи корхона томонидан амалга ошириладиган ўзбек тилидаги маркировка бўлмаган тақдирда дорини республикага олиб кирилганидан кейин божхона омборида сақлаш вақтида маркировкалашга йўл қўйилади. Бунинг учун қутича, пакет, бошқа гуруҳли ўрамга давлат тилидаги қўшимча варақларнинг тегишли миқдорини солиш кифоя.

Дори воситаларини маркировкалаш матни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси томонидан тасдиқланади.

– Маркировка ишлаб чиқарувчининг препаратни қўллаш муддати, унинг таркиби кўрсатилган ахбороти устига ёпиштириладиган косметик воситалар ва бошқа товарларни кўп марта сотиб олганман. Маркировкани шундай жойлаштириш мумкинми?

– Йўқ, бундай қилиш тақиқланади. Қоидаларда аниқ қилиб қайд этилганидек, давлат тилидаги стикерни товар ўрамига ишлаб чиқарувчи корхонанинг маркировкаси устидан ёпиштиришга йўл қўйилмайди, чунки бу давлат тилидаги маркировкада баён қилинган маълумотларнинг бошқа тиллардаги ишлаб чиқарувчи корхонанинг маркировкасига мувофиқлигини таҳлил қилиш имконини бермайди. Дарвоқе, давлат тилидаги маркировкага товарнинг аввал-бошдаги маркировкасида бўлмаган қўшимча ахборотни киритишга ҳам йўл қўйилмайди.

– Божхона органлари назоратни қандай қилиб амалга оширадилар?

– Товарни импорт режимида расмийлаштириш уни товардаги маркировка билан танлаб солиштиргандан кейин божхона ходимлари томонидан амалга оширилади. Бунда улар «Маркировкалаш ва аудит» идоралараро ахборот тизимининг маълумотлар базасини шакллантирадилар, унда расмийлаштирилган БЮДлар ва мажбурий маркировкаланадиган товарларнинг серия рақамлари тўғрисида ахборот бўлади. Унга асосан назорат тадбирлари ўтказилади, хусусан бундай товарларнинг қанча қисми республикага яширинча олиб кирилаётганлиги таҳлил қилинади.

Шуни таъкидлаш лозимки, мажбурий маркировкалаш халқаро амалиётда кенг қўлланади. У ўзининг самарадорлигини кўрсатди. Зеро божхоначиларни товарларнинг расмий ишлаб чиқарувчилари ва уларнинг дилерлари билан умумий манфаатлар боғлаб туради. Тадбиркорлар сертификатланган, расмий тарзда олиб кирилган техника билан савдо қилишни хоҳлайдилар. Божхона ҳам уларни тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва тегишли чоралар кўради.

– Суҳбатимиз якунида қонун ҳужжатларида товарларни маркировкалаш қўлланмайдиган ҳоллар назарда тутилган-тутилмаганлигини ойдинлаштирсангиз.

– Ҳа, бундай ҳоллар мавжуд. Юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган ва ишлаб чиқариш ёки бошқа тижорат фаолияти учун мўлжалланмаган товарлар; хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналари, халқаро ва ҳукуматлараро ташкилотлар, хорижий давлатларнинг ушбу ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари ва бошқа халқаро ташкилотлар томонидан расмий тарзда (хизмат доирасида) фойдаланиш учун, шунингдек уларнинг ходимлари учун олиб кириладиган товарлар; кўргазма намуналари, синаш, тадқиқ этиш ва маркетинг учун намуналар сифатидаги товарлар ишлаб чиқарувчи корхона томонидан давлат тилида мажбурий маркировка қилинмайди.

  

Ҳужжат тили билан

Бирка – оғирлигини, бориш жойини, тайёрланишини, таркибини, эгасини ёки бошқа маълумотларни белгилаш учун товарни ишлаб чиқариш вақтида қўйиладиган ёзув ёзилган (қоғоз, ёғоч, картон, чарм, металл ва бошқалардан тайёрланган) пластинка.

Лейбл – ишлаб чиқарувчи завод томонидан ип ёки тасма ёрдамида товарга маҳкамланадиган, ёзув ёзилган ёрлиқ.

Стикер – этикетка ёки упаковкага кирмаган қўшимча маълумотларни жойлаштириш учун хизмат қиладиган махсус елим қатламли этикетка.

Этикетка – товарни ишлаб чиқаришда ишлаб чиқарувчи корхонанинг савдо маркаси, номи, ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати ва (ёки) товар тўғрисидаги бошқа маълумотлар кўрсатилган ҳолда унга ёпиштирилган чизмали ва матнли белги.

Формуляр, паспорт – товар тўғрисидаги маълумотлар ёзиладиган варақ (дафтар).

Қоидаларнинг 22-банди.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз

Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 3577 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика