Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 27 / Солиқ солиш

Паррандачилик фермасининг мақоми

Биз собиқ машина-трактор парки ҳудудини мулк қилиб сотиб олдик. Ундаги мавжуд иншоотларни паррандачилик фермасига мослаштириб қайта қурдик. Қишлоқ хўжалик корхонамизнинг асосий фаолият тури (ХХТУТ бўйича коди – 21243) парранда гўшти етиштиришдир. Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисоб-китоб қилишда биз фаолият тури бўйича пасайтирувчи коэффициент – 0,5 ни қўлладик. 2013 йилда ДСИнинг кўрсатмаси бўйича ЯСТнинг энг кам миқдори коэффициентсиз қайта ҳисобланди.

Ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланадиган ва ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалик корхоналари корхонанинг қандай турига киради (Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон Қарорига 9-1-илованинг 1 ёки 2-бандига биноан)? ЯСТни қандай ставкада – солиқ солинадиган базага 5 ёки 6% ҳисоблашимиз керак? ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоб-китоб қилиш учун фаолият турининг пасайтирувчи коэффициентини қўллай оламизми?

 

– Халқ хўжалиги тармоқлари таснифномаси бўйича 21243 коди паррандачилик бирлашмалари (гўшт-тухум етиштирувчи) учун белгиланган. Сизнинг корхонангиз саноат тармоқларига эмас, балки қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига тааллуқли бўлган паррандачилик билан шуғулланади (кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификацияси1).

Бироқ у солиқ солиш мақсадида қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига киритилмайди, чунки унга ер участкаси қишлоқ хўжалигини юритиш учун белгиланган тартибда давлат ҳокимияти органлари томонидан берилмаган, тегишинча, ягона ер солиғи тўловчиси ҳисобланмайди (Солиқ кодексининг 362-моддаси).

2014 йилда корхонангиз барча иқтисодиёт тармоқлари корхоналари учун белгиланган солиқни, ушбу илованинг 2–10-бандларида назарда тутилган корхоналар бундан мустасно, 6%лик ставкада тўлаши керак (Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон Қарорига 9-1-илованинг 1-банди).

Пасайтирувчи 0,5% коэффициентини асосий фаолият тури саноат соҳасида товар ишлаб чиқариш бўлган микрофирма ва кичик корхоналаргина қўллай оладилар (Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга2 1-илова).

Корхона паррандачилик, яъни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан шуғулланиши ва саноат товарлари ишлаб чиқармаслиги сабабли унга пасайтирувчи 0,5% коэффициентини қўллаш қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган.

Шуни эътироф этиш лозимки, паррандачилик саноати масаласи тартибга солинмасдан қоляпти, чунки корхонангиз товар (парранда гўшти) ишлаб чиқаришда технологик ускуналардан фойдаланади, технологик жараённи амалга оширади, бунда сизга ушбу фаолиятни саноат тармоқларига киритиш ва пасайтирувчи 0,5% коэффициентини қўллаш масаласи бўйича Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитасига мурожаат қилишни тавсия этамиз.

 

1ВМнинг 11.10.2003 йилдаги 439-сон Қарори билан тасдиқланган.

2МВ, ИВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

 

Наталья ЗУЕВА,

экспертимиз.

 

Прочитано: 3106 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика