Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 24-25 / Ахборот-коммуникация технологиялари

Хўжалик судининг янги веб-сайти иш бошлади

Мамлакатимизда барча соҳа ва тармоқларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан изчил фойдаланилаётгани тараққиётга хизмат қилмоқда. Жумладан, судлар фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларининг кенг жорий этилаётгани ишларни кўриб чиқиш муддатларини қисқартириш, суд ҳужжатларини тарафларга етказиш механизмини кучайтириш, суд фаолияти ҳақидаги маълумотларни йиғиш, сақлаш ва қайта ишлаш жараёнларини такомиллаштираётир.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судида ҳам бундай имкониятлардан кенг фойдаланилмоқда. Бунда www.oxs.uz веб-сайти муҳим ўрин тут­моқда.

Олий хўжалик судида ташкил этилган матбуот анжуманида шулар ҳақида сўз юритилди. Судьялар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган тадбирда веб-сайтнинг янги версияси ҳамда «Хўжалик судлари ҳал қилув қарорларига шарҳлар тўплами» тақдимоти ўтказилди.

Олий хўжалик суди раисининг ўринбосари Ш.Саидов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштириш, тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ўзаро рақобатни кучайтиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Ушбу мақсад йўлида хўжалик судлари изчил фаолият юритиб, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан бирга, соҳага оид қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш борасида ҳам зарур чора-тадбирларни амалга ошираётир.

2014 йил 14 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонун билан Хўжалик процессуал кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритилди. Шу асосда хўжалик судларида суд мажлисларини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш тартиби ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланди.

Бу тадбиркорлик субъектларининг ўзлари жойлашган ҳудуддаги хўжалик судининг биносига келиб, видеоконференцалоқа тизими орқали бошқа ҳудуддаги ёки Олий хўжалик суди мажлисида иштирок этишига йўл очади. Бунда тадбиркорларнинг вақт ва маблағи тежалиши билан бирга, суд ишларини тезкорлик билан кўришга эришилади. Видеоконференцалоқа тизимининг жорий этилиши вилоятлардаги тадбиркорлар, фуқаролар учун Олий хўжалик суди раҳбариятининг шахсий қабулларини ташкил этишда ҳам айни муддаодир.

Бу хўжалик судлари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг мантиқий давоми бўлди. Хусусан, 2013 йил 1 январдан хўжалик судларида даъво ариза ва илтимосномаларни электрон шаклда қабул қилиш тартиби йўлга қўйилган.

Айни пайтда www.oxs.uz веб-сайтининг тубдан модернизация қилиниб, замонавий талабларга жавоб берадиган янги версияси қатор қулайлик ва имкониятлари билан фарқ қилади. Масалан, унга осон кириш, ўзбек ва рус тилларида хўжалик судлари тизими, улар томонидан ҳал этилаётган низолар, фаолиятга доир статистик маълумотлар, судларга мурожаат қилиш тартиби, мурожаат қилинганда ундириладиган давлат божи ставкалари ва реквизитлар, хўжалик судларининг хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тўғрисида батафсил маълумот олиш имконияти мавжуд. Веб-сайтдаги янги «Электрон кутубхона» рукни орқали тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятларида фойдаланадиган барча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни бошқа сайтларга кирмасдан, бир жойда жамланган ҳолда топишлари мумкин.

Матбуот анжуманида журналистларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарилди.

 

ЎзА.

Прочитано: 2184 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика