Norma.uz

Иш жойи ўзгариб, хизмат вазифалари ўзгармаса

Директор ходимнинг розилигисиз уни бир бўлимдан бошқасига, агар бунда ходимнинг хизмат вазифалари ўзгармаса, яъни у худди ўша лавозимда, бироқ бошқа бўлимда ишлашни давом эттирса, ўтказиши мумкинми?


А.Чистяков, Д.Валиева
ва бошқалар,
лойиҳа институти ходимлари.
Олмазор тумани.

 

– Мазкур ҳолда иш жойини ўзгартириш тўғрисида сўз боряпти, уни бошқа доимий ишга ўтказиш билан адаштирманг. Зеро ўтказиш (ходимнинг меҳнат вазифасини ўзгартириш) – бошқа мутахассислик, малака, лавозим бўйича иш топшириш бўлиб, бунга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилиши мумкин.
Сизнинг ҳолатингизда ходимнинг хизмат вазифалари ўзгармаяпти, фақат иш жойи ўзгаряпти. Агар иш жойи меҳнат шартномаси матнида белгиланган бўлса, уни бир тарафлама тартибда ўзгартириб бўлмайди.
Меҳнат шартномасида шартлашиб олинмаган иш жойини ўзгартириш меҳнат шартларини ўзгартириш деб ҳисобланмайди ва бу ҳақда ходим билан келишиш талаб қилинмайди (Меҳнат кодексининг (МК) 91-моддаси).
Шу тариқа, агар меҳнат шартномасида ходимнинг иш жойи аниқ қилиб кўрсатилмаган бўлса, иш берувчи ходим билан келишмасдан туриб унга исталган бўлим ёки бошқа қурилма (механизм)да, бироқ фақат у билан шартномада шартлашишга мутахассислик, малака ёки лавозимга мос ишни топширишга ҳақли.
Шу сабабли ходимнинг иш жойи ўзгарганда, яъни унга бошқа цех, бўлим, бошқа механизм, агрегат, қурилмада иш топширилганда ян­ги иш жойи ходим билан тузилган меҳнат шартномасида кўрсатилган унинг мутахассислиги, малакаси ёки лавозимига, яъни унинг аввалги хизмат вазифаларига му­вофиқ келиш-келмаслигини аниқ­лаш зарур.
Иш жойини бундай ўзгартириш тўғри деб ҳисобланишининг яна бир шарти меҳнат шартномасининг бошқа муҳим шартлари, масалан, меҳнат ва дам олиш режими, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва бошқаларнинг ўзгармаслиги ҳисобланади.
Агар янги иш жойида ходим меҳнат шарт-шароитларининг лоақал биттаси ўзгарса, мазкур ҳолда иш берувчи нафақат МК 91-моддасининг иш жойини ўзгартиришга тааллуқли талабларини, балки МКнинг меҳнат шартларини ўзгартириш тартибини белгилайдиган 88–90-моддалари талабларини ҳам албатта ҳисобга олиши керак.
 

Ленара ХИКМАТОВА,
 юрист.

Прочитано: 1033 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика