Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 24-25 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН  ТАБИИЙ ҲУДУДНИНГ ПАСПОРТИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 2.06.2014 йилдаги 137-сон Қарори билан Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг паспортини юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

«Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ юритишида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бўлган давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар ҳар бир ҳудуд бўйича паспорт тузишлари лозим, паспортда ушбу ҳудудни, унинг режими ва бошқарувни тавсифлайдиган маълумотлар кўрсатилиши керак.

Низомга мувофиқ паспорт тасдиқланган шакл бўйича тузилади. Паспортларнинг ҳисоби Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштириладиган реестрида юритилади.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг паспорти унга киритилган маълумотлар ўзгарган тақдирда янгиланиши керак. Янгиланган паспортлар нусхалари уларнинг ҳисобини юритиш реестрни долзарб ҳолатда сақлаб туриш учун Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига берилиши керак.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг паспорти у юритишида бўлган шахсларда 5 йил мобайнида сақланиши керак. Сақлаш муддати тамом бўлган ёки муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг фаолият кўрсатиши тўхтатилганда барча паспортлар архивларга берилиши керак. Низомда паспортга илова қилинадиган керакли ҳужжатлар келтирилган.

Паспортга киритилган маълумотларнинг тўғрилиги, шунингдек уни ўз вақтида янгилаб туриш учун жавобгарлик юритишида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бўлган шахсларга юкланади.

 

КЕЛИШИЛГАН ҲОЛДА ҚУРИЛСИН

Вазирлар Маҳкамасининг 3.06.2014 йилдаги 140-сон Қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ва ҳудудларининг қисмларини ривожлантиришни режалаштиришга доир ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Тасдиқланган Низомга мувофиқ шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш манфаатдор вазирликлар ва идоралар иштирокида Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан таъминланади. «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан келишилган ҳолда, ишлаб чиқилиши тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан таъминланадиган Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ривожлантиришнинг тармоқ схемаларини ҳамда муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш лойиҳалари бундан мустасно.

Мамлакатни, иқтисодиёт тармоқларини ва алоҳида минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг умумреспублика дастурларини ҳисобга олган ҳолда шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тегишли вазирликлар ва идораларнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида амалга оширилади.

Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш ушбу Низомда келтирилган схема бўйича амалга оширилади.

Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш муддати, олдинда турган ишларнинг ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, ишланманинг ташаббускори томонидан аниқланади ва у 3 йилдан ошмаслиги керак.

Лойиҳа-қидирув ташкилоти шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишга манфаатдор вазирликлар ва идоралардан мутахассислар ва консультантларни, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларини жалб этиш ҳуқуқига эга.

Шаҳарсозлик ҳужжатлари давлат ва экология экспертизаларидан ўтказилгунгача ҳамда тасдиқлаш учун тақдим этилгунгача манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилиши керак. Шаҳарсозлик ҳужжатларини манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишишга тақдим этиш — буюртмачига, кўриб чиқиш ва келишишнинг барча босқичларида ҳимоя қилиш — уни ишлаб чиққан лойиҳа-қидирув ташкилотига юкланади.

Шаҳарсозлик ҳужжатларини кўриб чиқиш якунлари тегишинча қуйидагича бўлиши мумкин: уларни эътирозларсиз келишилиши ёки мулоҳазалар ва таклифларни кўрсатган ҳолда уни пухталаштириш учун қайтарилиши.

Ишлаб чиқилган шаҳарсозлик ҳужжатларига уларни кўриб чиқиш ва келишиш давомида тавсия этилган ўзгартириш ва қўшимчалар, улар тасдиқлаш учун тақдим этилгунгача, лойиҳа-қидирув ташкилоти томонидан киритилади.

Шаҳарсозлик ҳужжатлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Шаҳарсозлик ҳужжатларининг асосий қоидалари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқлангандан кейин оммавий ахборот воситаларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси интерактив давлат хизматларининг Ягона портали веб-сайтида эълон қилинади.

Тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга фақат тегишли равишда «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, шунингдек тегишли вазирликлар ва идоралар тақдимномасига биноан, Вазирлар Маҳкамасининг уларга тузатишлар киритиш тўғрисидаги қарорига кўра йўл қўйилади.

 

МУТАХАССИСГА БЎЛГАН ТАЛАБ

Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида аниқ касблар бўйича касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига амалдаги эҳтиёжни танқидий таҳлил қилиш асосида мамлакат ҳукумати 4.06.2014 йилдаги «2014/2015 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида»ги 142-сон Қарорини қабул қилди, ушбу Қарор умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ўқитиш билан тўлиқ қамраб олишга қаратилган.

Ҳужжатда ҳудудлар бўйлаб касблар ва мутахассисликларни кенгайтирган ва бирхиллаштирган ҳолда қайта ихтисослаштириладиган 30 та касб-ҳунар коллежининг рўйхати келтирилган.

Қарор билан шунингдек иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маълумотли мутахассисларга бўлган реал эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда 2014/2015 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг битирувчиларини касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларига ўқишга қабул қилишнинг умумий параметрлари тасдиқланди.

Таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига, зарурат бўлганда, умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчилари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитиш билан тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш мақсадида касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларга ўқишга қабул қилиш кўрсаткичларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди. Бунда ўқувчилар ва улар ота-оналарининг танланган ва иқтисодиёт тармоқларида эҳтиёж мавжуд бўлган мутахассисликлар бўйича ўқишга талаби, таълим муассасаларида зарур моддий-техника база мавжудлиги ҳисобга олиниши лозим.

Қарорга мувофиқ умумтаълим мактабларининг 9-синфларини битирувчи қизлар касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ўқитиш билан қамраб олинишига алоҳида эътибор қаратилиши лозим.

 

«ЙЎЛ КАРТАЛАРИ» ТАДБИРЛАРИ

Жорий йилнинг 28 майида Вазирлар Маҳкамасининг Минтақавий аҳамиятга эга бўлган зарар кўраётган, иқтисодий ночор ва паст рентабелли корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича дастурлар – «йўл карталари»ни амалга ошириш чора-тадбирларига доир 133-сон Қарори қабул қилинди.

«Йўл карталари» «Ўзбектуризм» МК, ТИФ Миллий банки, иқтисодиёт ва молия вазирликлари, ДСҚ ва Давлат рақобат қўмитаси билан биргаликда саккиз вилоят ҳамда Тошкент шаҳридаги бир қатор корхоналар ҳамда ҳокимликлар томонидан ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Минтақавий аҳамиятга эга бўлган зарар кўраётган, иқтисодий ночор ва паст рентабелли корхоналарни молиявий соғломлаштиришга йўналтирилган тадбирлар ўз ичига мавжуд активлардан самарали фойдаланиш, резервлардан тўлиқ фойдаланиш ва уларни сафарбар этиш даражасини оширишни олади. «Йўл карталари» доирасида янги технологияларни жорий этиш, янги маҳсулот турларини ишлаб чиқишни ўзлаштириш назарда тутилган. Ана шу мақсадларда корхоналарни электр энергияси билан кафолатли таъминлаш учун тегишли эҳтиёт чоралари, шунингдек уларнинг молиявий мажбуриятларини қайта таркиблаш, оборот маблағларини, шу жумладан тижорат банкларининг кредит ресурслари ҳисобига тўлдириш тадбирлари амалга оширилади.

Қабул қилинган қарорга 1-иловада Дастурлар – «йўл карталари»ни сўзсиз амалга ошириш бўйича комплекс тадбирлар белгиланган. Унда корхоналарнинг фойдаланилмайдиган ишлаб чиқариш майдонларининг мавжудлиги, уларни тутиб туришга доир салмоқли харажатлар қилишнинг зарурияти, бино ва иншоотларни модернизациялаш ҳамда технологик қайта жиҳозлашга эҳтиёж, электр энергияси билан таъминлашдаги узилишлар сингари аниқ муаммолар белгиланган. Корхоналарда шунингдек зарур ишларни ўтказиш учун ўз маблағларининг етишмаслиги, бюджет ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича салмоқли муддати кечиктирилган кредиторлик қарзининг мавжудлиги аниқланди. Ҳал этиш учун судда кўриш талаб қилинадиган муаммолар бор. «Йўл карталари»да барча аниқланган масалаларни ҳал этиш йўллари ишлаб чиқилган бўлиб, улар «карталар»да аниқ муддатлар билан мустаҳкамланган.

Қарорга 2, 2а ва 2б-иловаларда дастурлар – «йўл карталари»нинг уларни амалга ошириш натижасида 2014 йилда эришиладиган асосий молиявий кўрсаткичларининг прогноз параметрлари белгиланган.

«Йўл карталари»ни тайёрлашнинг боришида 41 корхонанинг ҳолати таҳлил қилинди, уларнинг учтасини тугатишга қарор қилинди. Дастурларни амалга ошириш бўйича комплекс тадбирлар, прогноз кўрсаткичларига кўра, соғломлаштирилаётган корхоналарга 295 888,5 млн сўм маҳсулот олиш (хизмат кўрсатиш) имконини беради, фойда даромад солиғи тўланишига қадар «йўл карталари» тадбирларини амалга оширгандан кейин 10 418,2 млн сўмни ташкил қилади.

Амалга оширилаётган тадбирлар туфайли мавжуд иш жойлари сақлаб қолинади ва яна 538 янги иш жойини барпо этиш прогноз қилиняпти.

«Йўл карталари»ни амалга оширишнинг бориши ва унинг самарадорлиги тўғрисидаги ахборот ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига ҳар бир корхона бўйича тақдим этилади.

 

Ҳужжатларга қисқача шарҳларни

эксперт-юристимиз Елена ЕРМОХИНА

тайёрлади.

Прочитано: 2286 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика