Norma.uz

Қишлоқ хўжалиги учун энергия бобида самарали ечимлар

Тошкентда Жаҳон атроф муҳитни муҳофаза қилиш кунига ҳамоҳанг «ЭкоҲафталик 2014» тадбири бўлиб ўтди. Экология масалалари Тошкент шаҳрида, Тошкент, Наманган, Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида муҳокама этилди.

 

Ҳафталикнинг очилиш куни бў­либ ўтган матбуот конференциясида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари Борий Алихонов қайд этиб ўтганидек, атроф муҳитни муҳо­фаза этиш муаммолари глобал кўламдаги муаммолар бўлиб, уларни самарали тарзда ҳал этиш учун янгича тафаккур шакллантирилмоғи лозим. Худди шунингдек экология муаммоларини ҳал этиш учун энергия бобида замонавий, самарали технологиялар жорий этилмоғи керак.

Матбуот конференцияси дои­расида энергия бобидаги са­марали технологияларнинг амал­га оширилган ва татбиқ этишга тавсия қилинган экологик ло­йиҳалари кўргазмаси ташкил этилди.

Масалан, биогаз технологияларини олайлик. Бир неча йил олдин бундай технологиялар билан кимларнидир ажаблантириш мумкин эди. Эндиликда улар Ўзбекистоннинг фермер хўжаликларида фаол тарзда жорий этилмоқда. 50 бош етук сигирнинг ҳаётий фаолияти маҳ­сулотларини ҳар кунги қайта ишлаш асосида 30 куб метр газ, 60 кВт/с электр энергияси, 120 кВт/с иссиқлик энергияси ва 1 тонна ўғит олиш мумкин. Бугунги кунда мамлакатимизда 26 та биогаз қурилмаси ишлаб турибди, улар йилига 1,3 млн куб метрдан ортиқ газ ҳосил этмоқда. Урганчда ва Сирдарёда биогаз қурилмалар ишининг намойиш марказлари ташкил этилди. Улар ГЭФ Кичик грантлар дастури (бундан кейин матнда ГЭФ КГД деб юритилади) ва БМТ Тараққиёт дастури ҳамда Ўзбекистон Ҳуку­матининг «Ўзбекистоннинг мил­лий иқтисодиётни паст углерод тараққиёти йўлига ўтишини қўл­лаб-қувватлаш» лойиҳаси кў­магида ташкил этилди.

Ўзбекистон иқлими имкониятларини инобатга олиб, қу­ёш нури билан ишлайдиган, энергия тежовчи иссиқхоналар жорий этиш айниқса долзарб аҳамиятга эга. Бу технология Ҳиндистон ва Хитойда синовдан ўтди. Ўзбекистонда ГЭФ КГД, Савдо-саноат палатаси ва БМТ Тараққиёт дастурининг «Ўзбекистон биз­нес-форуми (2-фаза)» қўшма ло­йи­ҳаси томонидан ҳозирги кун­да синов тариқасида энергия тежовчи 9 та исссиқхона қурилиши тугалланмоқда. Бу иссиқхоналар Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Наманган, Фарғона ва Тошкент вилоятларида қад ростлади. БМТ Тараққиёт дастурининг маъ­лумотларига қараганда, ана шу технологиянинг жорий этиши, атомосферага чиқариб ташланадиган карбонад ангидридни 65%га қисқартиради.

Биогаз ёрдамида иситиладиган иссиқхоналарни жорий этиш ҳам таклиф қилинмоқда. Бундай иссиқхоналар қўш пластик қопламани, бинобарин ҳаволи қатлам бўлишини талаб этади. Булар боғдорчилик ва полизчилик экинларини қишин-ёзин етиштиришга мўлжаллангандир. Ёз, яъни иссиқ даврда микроиқлим қўшимча технологиялардан фой­даланмаган ҳолатда ҳаволи қат­лам бўлиши ҳисобидан ҳо­сил қилинса, қиш кезлари бундай иқлим мазкур қатламга ис­сиқ ҳаво юбориш йўли билан ҳосил қилинади. Иссиқ ҳавони эса биогаз қурилмаси етказиб беради.

Микрогидроэлектростанциялар мамлакатимизнинг олис, бориш қийин минтақаларига электр энергиясини узлуксиз етказиб беришни ташкил этишда бизнес соҳаси учун жуда қўл келади. Бундай электр станцияларини жорий этиш учун оқими кам бўлса ҳам муттасил оқиб турадиган сув йўлларидан фойдаланиш мумкин. Кичик ГЭСлар ёрдамида ҳосил қилинадиган энергияни фермер хўжаликларининг, қишлоқ жойлардаги ижтимоий объектларнинг талаб-эҳтиёжларига иш­латиш мумкин. Қулайлик томо­ни шундаки, улардан мавжуд инфратузилмани инобатга олган ҳолда фойдаланиш мумкин, қолаверса қилинган харажатлар ўрни тез қопланди. Ҳозирги вақтда ГЭФ КГД лойиҳаси доирасида дастлабки кичик ГЭС Сурхондарё вилоятида ишга туширилган, Фарғона ва Андижон вилоятларида шундай станциялар қурилмоқда.

Диёримизда томчилатиб суғо­ришни жорий этиш ҳам ис­тиқболли йўналишлардан бири саналади. Шуни қайд этиб ўтиш лозимки, ўз хўжаликларида бундай технологиялардан фойдаланаётган фермерлар учун имтиёзлар назарда тутилган. Улар мазкур тизим ўрнатилган ер участкаларида 5 йил муддатга ягона ер солиғи тўлашдан озод қилинган (Мамлакат Президентининг «Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 22.10.2012 йилдаги ПФ-4478-сон Фармони). ГЭФ КГД томонидан эълон қилинган маълумотларга қараганда, томчилатиб суғоришнинг жорий этилиши 10 гектар ҳисобидан келиб чиқилса, пахтазорда 3,3 йилда, шунча майдондаги буғдойзорда 4,3 ва боғларда 1,7 йилда ўзини оқлар экан.

«ЭкоҲафталик 2014» доирасида Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги таълим муассасаларида «Инсон, жамият, экология» мавзуида ёшлар конференцияси, «Табиатни муҳофаза қи­лиш – ҳар кимнинг бурчи» се­минар-тренинги, «Ўзбекистон Рес­публикасида атроф муҳитни му­ҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асосини такомиллаштириш» ҳам­да «Иқлим ўзгариши шароитида жаҳоннинг сув ресурслари ва экотизимларнинг арид зоналари» мавзуида илмий-амалий конференциялар ҳамда бошқа тадбирлар ўтказилди.

Ҳафта мобайнида медиа-тур иштирокчилари пойтахт ва Тошкент вилоятидаги биотехнологияларни жорий этган корхоналарнинг иши билан танишишга муваффақ бўлдилар. Хусусан, айланма сув таъминоти технологияси ҳамда таркибида симоб бўлган лампалар ва приборларни утилизация қилиш технологияси қандай ишлаётганлиги намойиш этилди.

 

Ольга КИРЬЯКОВА,

мухбиримиз.

Прочитано: 1165 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика