Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 19 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

ФАҚАТ РЕЕСТРДАГИЛАР УЧУН

2014 йил 1 июлдан Вазирлар Маҳкамасининг 30.04.2014 йилдаги 108-сон Қарори кучга киради, қарор билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Тузатишлар Президентнинг «Қурилиш ташкилотларини янада ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 3.04.2014 йилдаги ПҚ–2137-сон қарорига мувофиқ киритилди.

 

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 3.07.2003 йилдаги 302-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисидаги низомга «Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестри» тушунчаси киритилди. Қабул қилинган ҳужжатга мувофиқ Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестри — қурилиш-пудрат ташкилотларининг ихтисослашувга, ташкилий тузилмага ва бажариладиган қу­рилиш-монтаж ишлари хусусиятига мувофиқ доимий ишлайдиган қурилиш-ишлаб чиқариш ходимлари билан бутланганлиги, уларда ишлаб чиқариш фондлари (ўз ишлаб чиқариш базаси, қурилиш техникаси, машиналар ва механизмлар, шунингдек кичик механизация воситалари) мавжудлиги ҳисобга олинган ҳолда улар тўғрисидаги ҳар йили янгиланадиган ягона электрон маълумотлар базасидир.

Бундан ташқари, эндиликда қурилиш ташкилотларининг танлов савдоларида қатнашиши нафақат таъсис ҳужжатлари, молиявий қатнашиш, холдинг шаклида ва бошқа шаклларда ифодаланган бир-бири билан бевосита ташкилий-ҳуқуқий ёки молиявий боғлиқ бўлганда, балки агар улар марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳисобига молиялаштириладиган объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрига киритилмаган бўлса ҳам тақиқланади.

Шунингдек белгиланишича, марказлаштирилган капитал қў­йилмалар ҳисобига молиялаштириладиган объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрига киритилмаган қурилиш ташкилотларининг танлов савдоларида қатнашишига киритилганлиги учун жавобгарлик танлов комиссиясига юкланади.

Қабул қилинган Қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг 2.12.2003 йилдаги 538-сон Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тўғрисидаги низомга ҳам ўзгартиришлар киритилди. Чунончи, Давархитектқурилишқўм амалга оширадиган вазифалар қаторига Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрини юритиш вазифаси қўшилди.

 

ТУЗАТИШЛАР КИРИТИЛДИ

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қо­ғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Марказий банк бошқарувининг қарори (АВ томонидан 30.04.2014 йилда 1692-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар муомаласи, резидентлар томонидан чет эл валютасидаги қимматли қоғозларнинг сотиб олиниши, шунингдек резидентлар чиқарган қимматли қоғозларнинг норезидентлар томонидан сотиб олиниши тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

 

Мазкур Низомдан Ўзбекистон Республикаси резидент банклари акцияларини сотиб олиш учун қуйидаги шахслар Марказий банкнинг олдиндан рухсатини олишлари тартибини белгиловчи меъёрлар чиқариб ташланди:

Ўзбекистон Республикаси норезидентлари;

50 фоиздан ортиқ акциялари (иштирокчилар бадаллари) Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг эгалигида, фойдаланувида ва (ёки) тасарруфида бўлган Ўзбекистон Республикаси резидентлари – юридик шахслари;

олувчиларнинг маблағларини тасарруф этувчилари (ишончли вакиллари) бўлиб ҳисоб­ланган Ўзбекистон Республикаси резидентлари.

Эслатиб ўтамиз, мазкур таомил банк иши соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиши тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 10.03.2014 йилдаги 56-сон қарорига 1-илова) мувофиқ амалга оширилади, унга мувофиқ юқорида айтиб ўтилган Низом келтирилади.

Қарор «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»нинг 5.05.2014 йилдаги 18 (622)-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.

 

МАЛАКАЛИ МУТАХАССИС БЎЛИШ УЧУН

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қо­ғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази директорининг буйруғи (АВ томонидан 30.04.2014 йилда 1745-3-сон билан рўйхатдан ўт­казилган) билан «Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига1 уни илгари қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлаштириш учун ўзгартиришлар киритилди.

 

Чунончи, қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш аввалгидек қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг барчаси учун мажбурий ҳисобланади, бироқ энди 3 йилда бир марта малака ошириладиган бўлди (илгари йилига малака оширилар эди).

Шунингдек киритилган ўзгартиришларга мувофиқ имтиҳон комиссияси таркибига қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи вакилининг киритилиши мумкин, лекин бу шарт эмас.

Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш даврийлиги ва давомийлиги, илгаригидек, уни ташкил этиш шакллари ҳамда қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака даражаси ва индивидуал касбий эҳтиёжига бўлган талабларга боғлиқ.

Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини оширишнинг умумий давом этиш даври, асосий иш жойидан ажралган ҳолда 72 дарс соатлари ҳажмида сақланиб қолинди, бироқ илгари белгиланганидек энг кам 2 ҳафталик муддат билан чекланмайди.

Буйруқ «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»нинг 5.05.2014 йилдаги 18 (622)-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.

  

1АВ томонидан 5.12.2007 йилда 1745-сон билан рўйхатдан ўт­казилган.

 

Ҳужжатларга қисқача шарҳларни
эксперт-юристимиз Елена ЕРМОХИНА
тайёрлади.

Прочитано: 916 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика