Norma.uz

ХУМШ бошқа ширкатга хизмат кўрсатганда...

Бизнинг ХУМШ ходимлари уйларни таъмирлаш бўйича бошқа ширкатга хизматлар кўрсатди. Шундан келиб чиқиб, бизда қандай солиқ оқибатлари юзага келишини билмоқчи эдик. 

Муҳаббат Ачилова,

доимий ўқувчи.

 

– «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қо­нунга (12.04.2006 йилдаги ЎРҚ-32-сон) мувофиқ ширкат хусусий турар жойлар мулкдорларининг ташаббуси билан ташкил этилади, у нотижорат ташкилоти бўлиб, ўз уставига мувофиқ ўзини ўзи бошқариш асосида фаолият кўрсатади.

Солиқ кодексининг 17-моддасига мувофиқ нотижорат ташкилотлари деганда фойда олишни фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ва олинган даромадларни ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган юридик шахслар тушунилади.

Солиқ кодексига мувофиқ ХУМШ нотижорат ташкилоти ҳисобланиб, у уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш бўйича хизмат кўрсатаётганда асосий фаолиятни амалга ошириш доирасида барча турдаги солиқлар, йиғимлар ҳамда бюджет, давлат мақсадли жамғармалари ҳамда Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинган, бундан ягона ижтимоий тўлов мустасно.

Шуни қайд этиш лозимки, ХУМШ фақат тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлардан солиқ тўлаши керак (жойларни ижарага бериш, рекламани жойлаштириш, пулли хизматлар кўрсатиш ва ҳоказо).

ХУМШ томонидан бошқа ширкатга хизматлар кўрсатишни тадбиркорлик фаолияти деб ҳисоблаш мумкин. Айрим ХУМШлар (асосан катта ва оптимал бўлганлари) баъзан бошқарувчи ташкилотлар сифатида ишлайдилар. Жумладан, ХУМШнинг нотижорат ташкилоти сифатида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкинлиги бир қатор қонун ҳужжатларида, хусусан, «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 3, 15-моддалари, Фуқа­ролик кодексининг 40-моддаси, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуннинг 31-моддаси назарда тутилган. Бу ҳуж­жатларнинг меъёрларида белгиланишича, ХУМШ ушбу ҳуқуқдан қонун ҳужжатларига мувофиқ ва унинг устав мақсадларига мос келадиган доираларда фойдаланиши мумкин.

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг намунавий устави (ВМнинг 30.05.2006 йилдаги 100-сон қарори билан тасдиқланган) 9.4-бандида белгиланишича, ХУМШ тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадларга солиқ солинади ва улар ширкат аъзолари ўртасида тақсимланмайди.

Шу тариқа, ХУМШ тадбиркорлик фаолиятини амалга оширар экан, у асосий (устав) ва тадбиркорлик фаолияти бўйича ХУМШ бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши лозим (Солиқ кодексининг 42-мод­даси).

Тадбиркорлик фаолияти бўйи­ча ширкат умумбелгиланган солиқ­лар – юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ҚҚС, мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмалар ва Солиқ кодексининг 23-моддасида назарда тутилган барча бошқа солиқларни тўлаши керак бўлади.

Солиқ кодекси 208-моддасининг 24-бандига кўра аҳолига кўрса­тиладиган, уй-жой фондини сақлаш ва таъмирлаш хизматлари ҚҚСдан озод қилинади. Яъни уй-жой фондини сақлаш ва таъмирлаш юзасидан аҳолига кўрсатилаётган хиз­матларнинг реализация қилиш оборотлари ҚҚСдан озод этилади. Уй-жой фондини сақлаш ва таъмирлаш юзасидан кўрсатиладиган хизматлар жумласига лифт хў­жаликлари, умумий фойдаланишдаги антенналарни ўрнатиш ҳамда уларни тасарруф этиш бўйича хў­жаликлар, ер ресурслари ва давлат кадастри, уй-жой фондидан фойдаланиш, уни сақлаш ва таъмирлаш бошқармалари ҳамда бўлимларининг бевосита аҳоли томонидан ҳақ тўланадиган хизматлари, шу жумладан ушбу хизматларга хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари орқали ҳақ тўлаш киради.

Сизнинг ХУМШ эса ушбу хизматларни бошқа ширкатга, яъни юридик шахсга кўрсатади, мазкур ҳолда Солиқ кодекси 208-моддасининг 24-банди бўйича имтиёз ҳам қўл­ланилмайди.

 

Жавобни «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳати
ташкилоти эксперти
Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

  

Мавзувий сонни Ирина ГРЕБЕНЮК олиб боради.

Прочитано: 2035 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика