Norma.uz

Бухгалтерларни ўзимиз сертификатлаштирамизми?

25 апрелда «Пойтахт» бизнес марказининг «KIZILQUM GOLD» мажлислар залида Ўзбекистон Бухгалтерлар, аудиторлар ва маслаҳатчилар федерацияси ЎзБАМФнинг 13 йиллигига бағишланган қуйидаги тадбирларни ўтказди: ЎзБАМФ аъзоларининг ҳисобот йиғилиши, «Миллий сертификатлаштириш тизимини Ўзбекистонда жорий этиш» давра суҳбати ва халқаро сертификатлар (CAP, CIPA, DipIFR, GARP) топширилиши. Уларда Федерация аъзолари, давлат органлари, Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси, халқаро аудиторлик ташкилотлари, олий ўқув юртлари, нодавлат таълим муассасаларининг вакиллари иштирок этдилар.

 

Федерация аъзолари ЎзБАМФнинг молия-хўжалик фаолияти, тафтиш комиссияси ва ижрочи дирекциясининг 2013 йилги фаолияти тўғрисидаги ҳисо­ботларини, ўз ташкилотларининг жорий йилги ҳаракатлар режаси ва бюджетини тингладилар ҳамда тасдиқладилар, уставнинг янги таҳририни муҳокама қилдилар ва қабул қилдилар – унга кў­ра, жумладан, ташкилотнинг номи ўз­гартирилди. Ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилганидан кейин у Ўзбекистон Бухгалтерлар федерациясига айланади.

Бугунги кунда профессионал ташкилот 145 ҳақиқий ва уюшган аъзони, ЎзБАМФ аъзолигига 854 номзодни бирлаштиради. Ўтган йилларда Федерация мутахассисларга таълим бериб, жами 549 САР сертификати, CIPA дастури бўйича 22 сертификат, 50 «Сертификатланган халқаро профессионал бухгалтер» (CIPA) сертификати, «Банк хатари асослари» дастури бўйича 12 сертификат берди, Халқаро молия ҳисоботи (DipIFR) бўйича 45 диплом топширди.

ЎзБАМФнинг вазифаси бухгалтерлар, аудиторлар, маслаҳатчиларни уларнинг профессионал ўсишларида қўллаб-қувватлаш, Халқаро бухгалтерлар федерацияси (IFAC) ва Бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартлари бўйича кенгаш (IASB) ишлаб чиққан халқаро стандартлар ва касб одобини жорий этиш ҳамда улардан фойдаланиш ҳисобланади.

Давра суҳбатида Федерациянинг Ўз­бекистон­да Бух­галтерларни сертификатлаштиришнинг миллий ти­зимини (БСМТ) жорий этиш ташаббуси муҳокама қи­линди. Бухгалтерларнинг билимлари даражасини қўл­лаб-қувватлаш бў­йича МДҲ мамлакатлари тажрибаси тўғрисида ЎзР Молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бошқармаси бўлим бошлиғининг ўринбосари Бобур Абдиназаров ҳи­коя қилди.

Жўшқин ривожланаётган бозор муносабатлари шароитида бухгалтерия ҳисоби, солиқ солиш объектларида ўзгаришлар юз беряпти, менежерларнинг чуқур таҳлилий ва тезкор ахборотга бўлган эҳтиёжлари ўсмоқда. Бу эса бухгалтерлардан доимий профессионал такомиллашишни талаб этади. Иш берувчилар ҳам мутахассис билимларининг даражасига холис баҳо берилишини афзал кўрадилар, юқори даражадаги мутахассис эса ўз меҳнати учун муносиб тақдирлашни кутади. Ушбу икки қисмдан иборат бўлган ягона вазифани бухгалтерия ҳисоби мутахассислари малакасини ошириш ва қайта тайёрлашнинг пухта ўйланган тизими ҳал этиши мумкин, – деб хулоса қилди Федерация бошқаруви раиси, иқтисод фанлари доктори Назир Иброҳимов ўзининг мамлакат иқтисодиёти учун бухгалтерлар малакасини оширишнинг аҳамиятига бағишланган нутқида.

Сертификация дастурлари бўйича қўмита раиси Дилноза Султонова БСМТ лойиҳасини тақдим этди.

Амалиётнинг кўрсатишича, – деб қайд этди у, – профессионал сертификатлаштиришнинг самарали тизими касбий таълим, мустақил имтиҳонлар ва профессионал ташкилотга аъзо бўлишга асосланади. Ўқув дастури халқаро стандартларга таяниб, миллий талабларни ҳисобга олиши жуда муҳим.

Лойиҳа ўқитишнинг рақобатдош бў­лишини назарда тутади – тегишли лицензияга эга бўлган ҳар қандай таълим муассасаси БСМТ дастури бўйича хизматларни тақдим этиши мумкин. Ҳар бир хоҳловчи эса ўқитмай имтиҳон топшириш ҳуқуқига эга бўлиши керак.

Баҳолар мустақил ва холис бўлишини таъминлаш учун алоҳида ихтисослашган ташкилот имтиҳонларни пулли асосда ўтказиши керак, чунки сифатли имтиҳон олиш жараёни харажат талаб қилади. У барча бос­қичларда махфийликка риоя этган ҳолда қатъий таомиллар бўйича бажарилиши керак. Имтиҳон модулларини ишлаб чиқишга малакали амалиётчи экспертлар, имтиҳонлар пайтида тартибни сақлашга алоҳида ходимлар, имтиҳон ишларини баҳолашга эса мустақил малакали амалиётчи экспертлар жалб этилиши керак.

Давра суҳбати масалалари бўйича қизғин мунозара бўлиб ўтди. Хусусан, катта корхоналарнинг бош бухгалтерларини мажбурий сертификатлаштириш, ҳисоб юритувчи бошқа мутахассисларни эса ихтиёрий сертификатлаштириш зарурлигига эътибор қаратил­ди. Иштирокчилар миллий сертификатлаштиришни жо­рий этишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида сўз­ладилар, мустақил имтиҳон, профессионал ташкилотга аъзо бўлиш, малакасини узлуксиз ошириб бориш сингари замонавий халқаро таомиллар ва ёндашувларнинг сертификацион тизимларида фойдаланиладиган Касб одоби кодексига риоя этиш унинг мажбурий шартига айланиши керак. Сертификатлаштириш молиявий ҳисобот сифатини оширишга имкон яратиши ва бош бухгалтер номзодини танлашда иш берувчиларга ёрдам бериши керак. Давра суҳбати иштирокчилари ЎзБАМФнинг БСМТни жорий этиш бўйича ташаббусини қўллаб-қувватладилар.

Шаклланган анъанага кўра ушбу учрашув халқаро профессионал сертификатларни тантанали топшириш билан якунланди. Таълим курсини ўтган ва имтиҳонларни муваффақият билан топширган мутахассислар CIPA – «Сертификатланган халқаро профессионал бухгалтер» сертификатлари ва DipIFR – Халқаро молиявий ҳисобот бўйича дипломларни олдилар.

 

Ўз ахборотимиз.

Прочитано: 916 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика