Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 19 / Олий Мажлис Қонунчилик палатасида

Иқтисодиёт ривожининг зарур омиллари

Пойтахтимизда «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини янада такомиллаштиришга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. У Президентимиз Ислом Каримов томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари У.Турдиев, Олий Мажлис Қонунчилик па­латаси­нинг Бюджет ва иқти­содий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси М.Турсунов ва бошқалар мус­тақиллик йилларида давлат мулкини самарали бошқариш ма­салаларини тартибга солувчи етарли меъёрий-ҳуқуқий ба­за шакллантирилганини таъкидлади.

Давлат мулки билан боғлиқ муносабатлар Ўзбекистон Рес­публикаси Конституцияси, Фу­қа­ро­лик, Ер, Солиқ, Уй-жой кодекслари, «Ўзбекистон Рес­публикасида мулкчилик тўғри­сида», «Маҳаллий давлат ҳо­ки­мияти тўғрисида», «Ижара тўғ­рисида»ги қонунлар ва бошқа ҳужжатлар билан тартибга солинади.

Амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳуж­­жатларда давлат мулки ижтимоий эҳтиёжларни таъминлашга йўнал­тирилган оммавий мулк сифатида таърифланган. Бироқ давлат мулки сақланишини ка­фолатловчи, уни самарали бош­қаришнинг, тасарруф этишнинг, шунингдек, давлатнинг мус­тақил­лигини, хавф­сизлигини ва мудофаа қо­билиятини таъминлаш учун хусусий мулк­нинг давлат томонидан харид қи­линишини тартибга солувчи аниқ ва ягона меъёр белгиланмаган.

Шу боис давлат мулкини бош­қариш соҳасида айрим муаммолар йўқ эмас. Бундан ташқари, хорижда жойлашган мулкларни бошқариш механизмига, давлатнинг хўжалик жамиятлари, хўжалик бошқарув органларидаги ҳуқуқларига нисбатан давлат мулки ҳисоби ва уни ҳуқуқий таснифлаш имконияти йўқ.

Шуларни ҳисобга олиб, қонун лойиҳасида давлат мулкини, ун­га бўлган ҳуқуқларни давлат харид қилиб олган вақтдан бошлаб уларнинг тугатилгунга қадар бошқариш тизимини яратишга ­эътибор қара­тилган. Жумладан, давлат мулкини бошқаришни амалга оширувчи давлат органларининг ваколатларини чегаралаш, давлатнинг давлат мулкини бошқариш соҳасида олиб бораётган сиёсати учун жавобгарлигини ошириш, шунингдек, давлат акция пакетларини корпоратив бошқаришнинг ҳуқуқий асослари, давлат мулки субъектларининг ўзаро муносабатлари, давлат мулкидан самарали фойдаланиш ва унинг сақланишини таъминлаш бўйича жавобгарлик белгиланган.

Давра суҳбатида депутатлар, Давлат рақобат қўмитаси масъул ходимлари, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

 

ЎзА материаллари асосида тайёрланди.

Прочитано: 2109 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика