Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 7 / Бизнинг маслаҳатлар

ДСИга қайси шаклни тақдим этамиз

Бизнинг янги очилган кичик корхонамиз (ЯСТ тўловчиси) туман ДСИга ҳисоботларни электрон тарзда топшириш мақсадида электрон рақамли имзо олди. Унда ҳисоботнинг ҳамма шакллари келтирилганлиги сабабли биз кичик корхона сифатида йиллик ҳисоботнинг қайси шаклларини топширишимиз кераклигини тушунмай қолдик. Айтингчи, биз 2013 йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот, хусусий капитал, асосий воситалар тўғрисидаги ҳисоботни ҳамда дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишимиз керакми? Биз учун ҳисоботларни топшириш муддати қайси кун ҳисобланади?

Ойдин Бердиқулова,
корхона бош бухгалтери.
Тошкент вилояти.
 

 

– Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби 20-сон БҲМС «Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби»да белгилаб берилган.

Ушбу ҳужжатнинг 46-бандига асосан, кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан фақат бухгалтерия баланси (1-сон шакл) ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботлардан (2-сон шакл) иборат бўлган йиллик молиявий ҳисобот тақдим этилади.

Кичик корхоналар тоифасига мансуб хўжалик юритувчи субъектлар чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни қуйидаги муддатларда тақдим этадилар:

– чораклик молиявий ҳисоботларни ҳисобот даври тугагандан кейинги ойнинг 25-кунига қадар;

– йиллик молиявий ҳисоботларни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай.

Кичик корхоналар ва микрофирмалар фақат йиллик молиявий ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этадилар (АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низомнинг 4-банди).

 

Жавоблар «Soliq Kalkulyatori»

солиқ маслаҳатчилари ташкилоти томонидан тайёрланди.

 

Прочитано: 916 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика