Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 7 / Бевосита мулоқот

Дивидендлар қоғоз билан тўланади

Улгуржи савдо корхонаси оқартирилган, этикетка қоғозлар ва гофрокартон ишлаб чиқариш учун қоғоз реализация қилади. Ишлаб чиқариш цехлари ва матбаа компаниялари асосий харидорлар ҳисобланади. Муассис унга дивидендлар бўйича қарзни товарлар билан тўлашни сўраяпти.

Корхона муассисга товарларни ҳисоблаб ёзилган дивидендлар ҳисобига бериши мумкинми? Агар мумкин бўлса, мазкур операция қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши керак? Унга қандай солиқлар солинади?

 

– Қонун ҳужжатларида дивидендларни пул билан тўлашнинг мажбурийлиги белгиланмайди ва МЧЖ иштирокчиларига умумий йиғилишда уларни бошқа шаклда (товарлар, хом ашё, асосий воситалар билан) бериш тўғрисида қарор қабул қилиш тақиқланмайди. Шу тариқа, МЧЖ муассиси дивидендларни пул билан эмас, балки жамиятнинг мол-мулки билан олишга ҳақлидир.

Корхонанинг ўзи учун товарларни муассисга дивидендлар ҳисобидан бериш реализация сифатида қаралиб, тегишли солиқ оқибатларини келтириб чиқаради ва бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.

Бинобарин, дивидендлар ҳисобига берилган товарлар суммаси реализациянинг умумий суммасига киритилади ва СКнинг 355-моддасига биноан соддалаштирилган солиқ солиш бўйича тўловчиларда асосий фаолият тури ставкасида ягона солиқ тўлови солинади. Умумбелгиланган солиқлар тўловчиларида дивидендларни товарлар билан бериш бўйича оборотга ҚҚС (СКнинг 199-моддаси) ва фойда солиғи (СКнинг 130-моддаси) солинади. Агар дивидендларни товарлар билан бериш таннархдан юқори нархда амалга оширилса, фойда суммаси ободонлаштириш ва ижтимоий инф­ратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича солиқ солинадиган объект ҳисобланади (СКнинг 296-моддаси).

Шунингдек сизнинг корхонангиз муассисга (юридик ва жисмоний шахсга) дивидендлар тўлаш чоғида тўлов манбаи ҳисобланади ва солиқ агенти сифатида дивидендлардан солиқни солиқ солинадиган базадан ҳамда белгиланган ставкадан – 2014 йил учун у 10% миқдорида белгиланган – келиб чиқиб ушлайди (Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон қарорининг 3-банди).

Товарларни муассисга дивидендлар ҳисобига бериш қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва ҳисобварақ-фактура билан расмийлаштирилиши керак.

Мария САБИРОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 1064 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика