Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 7 / Бизнинг маслаҳатлар

Комитентнинг талаби тўғрими?

Бизнинг корхона асосий фаолиятдан ташқари воситачилик хизматларини кўрсатиш билан ҳам шуғулланади. Биз воситачилик шартномасининг шартларига асосан ҳар ойда комитентга реализация тўғрисида ҳисобот тақдим этиб келамиз.

Яқиндан бошлаб комитент-корхона биздан воситачилик ҳисоботини харидорга ҳисобварақ-фактура берилган санадан бошлаб 3 кундан кечиктирмай тақдим этишни талаб қила бошлади.

Биз ушбу ҳолда комитент-корхонанинг шартларини бажаришга мажбурмизми?

Бердиёр Ўтбосаров,

корхона раҳбарининг ўринбосари.

Қарши шаҳри

 

– Воситачининг комитентга ҳисобот тақдим этиш мажбурияти ва уни тақдим этиш Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартиби (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 3-илова, кейинги ўринда – Тартиб) билан белгиланган. Унга кўра, воситачи комитентга тегишли бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилиш операциялари бўйича унга ҳисобот тақдим этади, у бирламчи ҳужжатлар учун қонун ҳужжатлари билан белгиланган воситачи ва комитентнинг барча реквизитларига эга бўлиши лозим. Воситачининг ҳисоботига қуйидаги маълумотлар киритилган бўлиши лозим:

тегишли ҚҚС суммаси ажратилган ҳолда воситачи томонидан реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) миқдори ва қиймати. Бунда ҳисоботга воситачи томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) комитентнинг манфаатини кўзлаб реализация қилинганлигини тасдиқловчи шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар, далолатномалар ва бошқа ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинган бўлиши лозим;

воситачилик хизматларини кўрсатиш шартномаси бўйича комитент томонидан қопланиши лозим бўлган воситачи томонидан ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар қиймати. Ҳисоботга кўрсатиб ўтилган харажатларнинг юзага келганлиги ва тўланганлигини тасдиқловчи бирламчи ҳужжатлар илова қилинади. Воситачи томонидан комитент учун қилинган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлса, комитент ушбу суммаларни ўз харажатлари таркибига киритишга ва ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш пайтида тегишли ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга;

шартнома шартларига мувофиқ воситачининг (агар воситачи ҚҚС тўловчиси бўлса) ҚҚСни ўз ичига олувчи ҳақи суммаси;

комитентдан олинган аванслар суммаси;

воситачилик шартномасини бажариш билан боғлиқ воситачига тўланиши лозим бўлган сумма.

Воситачининг ҳисоботига шартномада назарда тутилган бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин.

Тартибнинг 27-бандига кўра ҳисоботни тақдим этиш муддати воситачилик хизматларини кўрсатиш шартномаси билан белгиланади ва воситачи томонидан сотиб олувчига ҳисобварақ-фактура тақдим этилган санадан бошлаб 5 календарь кундан ошмаслиги лозим. Агар ҳисобот топшириш муддатлари воситачилик шартномасида назарда тутилмаган бўлса, воситачи ушбу ҳисоботни воситачи томонидан сотиб олувчига ҳисобварақ-фактура тақдим этилган санадан бошлаб 5 календарь кундан ошмаган муддатда тузиши ва юбориши лозим.

Бинобарин, шартномада воситачи томонидан харидорга ҳисобварақ-фактура берилган санадан бошлаб 5 кундан кўп бўлмаган муддат қайд этилиши мумкин.

 

Жавоблар «Soliq Kalkulyatori»

солиқ маслаҳатчилари ташкилоти томонидан тайёрланди.

 

Прочитано: 2122 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика