Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 7 / Бевосита мулоқот

Янгиланиш учун омил

2012 йилда харид қилинган ва ҳақи тўлиқ тўланган янги импорт технологик асбоб-ускуна 2013 йилда фойдаланишга топширилди.

ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани камайтириш тарзидаги имтиёзни ишга туширилган асбоб-ускунанинг қийматига, агар унинг учун 2012 йилда тўлов амалга оширилган бўлса, 2013 йил ҳисоботига киритса бўладими?

 

– Ҳа, сиз 2013 йилда ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзни қўллашга ҳақлисиз, агар шу йил мобайнида 2012 йилда харид қилинган янги импорт технологик асбоб-ускуна фойдаланишга топширилган, башарти у чиқарилган санадан бошлаб 3 йилдан кўп вақт ўтмаган бўлса (МВ, ИВ, ДСҚ ва ДБҚнинг АВ томонидан 11.06.2007 йилда 1688-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтириш, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида низом).

2013 йил учун ЯСТ ҳисоб-китобида солиқ солинадиган базани ушбу янги технологик асбоб-ускунани олишга йўналтирилган маблағлар суммасига (солиқ солинадиган базанинг кўпи билан 25%ига) камайтириш мумкин. Сиз уни асбоб-ускуна фойдаланишга топширилган солиқ давридан бошлаб 5 йил ичида (асбоб-ускунанинг бутун қийматини сўндиргунга қадар) камайтиришингиз мумкин (Солиқ кодекси 356-моддасининг учинчи қисми).

Наталья ЗУЕВА,

экспертимиз

Прочитано: 688 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика