Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2014 йил 31 январдаги 01-сон қарори билан 595 та тадбиркорлик субъекти текширишлар режа-жадвалидан чиқарилди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитасининг soliq.uz сайтида хабар берилди.
Фирма ва корхоналарнинг текширишлар режа-жадвалидан чиқарилишига уларнинг қонунга қатъий амал қилиши ва қонунбузарликларни содир этмаганлиги асос бўлган.
Бундан ташқари, 32 та хўжалик юритувчи субъектдаги режали текширишларда айрим назорат қилувчи органлар иштирок этмайдиган бўлди.