Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 6 / Шахсий манфаатлар

Закалат бўнакка айланиб кетмасин

Мен қўшним билан унинг совуткичини 1 000 000 сўмга сотиб олиш тўғрисида келишиб олдим. Бироқ мен дарҳол бундай суммани топиб беролмаганим боис унга закалат – 500 000 сўм қолдирдим, бу ҳақда у тилхат ёзиб берди. Бироқ, тўлов учун келишилган санани кутиб ўтирмай, у совуткични бошқа қўшнисига қимматроққа сотиб юборди. Билишимча, энди у менга закалатни икки баравар қилиб қайтариши керак, тўғрими?

Б.Ким.

Тошкент вилоятининг
Ўртачирчиқ тумани.

 

– Ҳа, сиз ҳақлисиз. Ўзбекистон қонун ҳужжатларида ҳақиқатан ҳам шундай меъёр бор, унга кўра агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат пули берган тараф жавобгар бўлса, закалат иккинчи тарафда қолади. Агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат олган тараф жавобгар бўлса, у иккинчи тарафга закалатни икки баравар қилиб қайтариши шарт. Шу тариқа, закалатнинг жарима функцияси намоён бўлади.

Бундан ташқари, шартноманинг бажарилмаслиги учун жавобгар бўлган тараф, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, закалат суммасини ҳисобга олган ҳолда иккинчи тарафга зарарларни тўлаши шарт. Яъни агар тарафларнинг келишувига кўра бошқача қоида белгиланмаган бўлса, закалатни тўлаш закалат билан қопланмаган суммага мажбуриятни бажармаслик натижасида етказилган зарарни қоплашдан озод қилмайди (Фуқаролик кодексининг (ФК) 312-моддаси).

Бироқ шуни билиш лозимки, закалат тўғрисидаги келишув, закалатнинг суммасидан қатъи назар, ёзма равишда тузилиши керак. Акс ҳолда шартномага кўра амалга оширилиши керак бўлган тўловлар ҳисобидан тўланган сумма закалат эканлигига шубҳа туғилиши мумкин, шунда бу сумма бўнак сифатида тўланган деб ҳисобланади (ФКнинг 311-моддаси).

Ахтам ҲИКМАТОВ,

адвокат.

Прочитано: 828 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика