Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 6 / Тадбиркорга ёрдам

Ниятларни яширмасдан

Ташкилотимиз харидор билан ўзимиз ишлаб чиқарган маҳсулотни юклаб жўнатишга шартнома тузди. Харидор 15% миқдорида ҳақни олдиндан тўлади. Маҳсулот тўлиқ юклаб жўнатилди. Дебиторлик қарзи ҳосил бўлди. Фирмаларимиз ўртасида параллель равишда қурилиш-таъмирлаш ишларини бажаришга шартнома тузилган эди. Биз ҳам ўз навбатида уларни бажаришга 15% ҳақни ўтказдик. Ҳамкоримиз хизматларни бажарди ва кредиторлик қарзи юзага келди. Солиштирма далолатномаларга кўра контрагентлар маҳсулотни юклаб жўнатиш бўйича биздан қарздорлар, биз эса улардан қурилиш-таъмирлаш ишларига ҳақ тўлаш бўйича қарздормиз.

Биз ушбу битимлар бўйича солиштирма далолатномаларга кўра ўзаро ҳисобга киритишга ҳақлимизми, ушбу битим бартер ҳисобланмайдими?

 

– Ҳа, сиз Фуқаролик кодексининг 343-моддасига асосан му­қобил бир турдаги талабларни ҳисобга киритишга ҳақли­сиз.

Бартер деганда товар ёки хизматларнинг тўғридан-тўғри пулсиз айирбошланиши тушунилади. Одатда у ягона шартнома (контракт) билан расмийлаштирилади, унда айирбошлашнинг эквивалентлиги, суғурта суммаларини белгилаш, эътирозларни баҳолаш, санкцияларни ҳисоблаб ёзиш, божхона ҳисоби ва ҳоказолар учун шароит яратиш мақсадида товарлар (хизматлар) баҳоланади.

Мазкур битим бартер сифатида баҳоланмаслиги керак, чунки иккита турлича хўжалик шартномаси тузилган, улар бўйича дастлабки ҳақ тўланган.

Шунга қарамай, муқобил бир турдаги талабларни ҳисобга киритиш бўйича битимни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш хатари бор. Уни минималлаштириш учун тарафларнинг реал ниятларини белгилаш лозим.

Чунончи, агар ҳақиқатан ҳам та­рафлар аввал-бошдан тузилган шартномалар бўйича ўз зиммаларига олган мажбуриятларни бажариш ниятида бўлиб, бироқ муайян ҳолатларга кўра ўзаро ҳисобга киритишни амалга оширсалар ва буни исботлай олсалар, талаб­ларни ҳисобга киритганлик учун ташвиш чекмасалар бўлади.

Бироқ агар тарафлар аввал-бошдан бир хилдаги суммали иккита турли шартномани бир вақтнинг ўзида тузиб, тўловни амалга оширмасдан ёки аслида бартер операциясини содир этиш ниятларини яшириш мақсадида энг кам тўловни амалга оширган ҳолда товарларни ўзаро айирбошлаш (иш бажариш, хизматлар кўрсатиш) ниятида бўлсалар, мазкур битим ҳақиқий эмас деб топилиши муқаррар.

 

Абдураҳмон БАХТИЕВ, эксперт-юристимиз.

 

Прочитано: 1090 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика