Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 6 / Тадбиркорга ёрдам

Дастурий таъминот ишлаб чиқувчилар учун имтиёз

Биз микрофирмалар сирасига кирамиз ва солиқларни соддалаштирилган тизим бўйича тўлаймиз (ЯСТ – 5%). Соҳамиз – дастурий таъминот ишлаб чиқиш. Биз контрактларнинг бир неча тури – лицензиялар сотиш, дастурий таъминот етказиб бериш бўйича хизматлар кўрсатамиз, шунингдек дастурий таъминотимиз (маҳсулот)ни техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаймиз, бунга лицензия ва патентимиз бор.

Биз ўз дастурий маҳсулотимизни техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш (кузатиш) шартномалари бўйича кўрсатган хизматлар учун ягона солиқ тўловини тўлашга оид имтиёзлар мавжудми?

 

–  Президентнинг «Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғри­сида»ги қарорига (20.09.2013 йил­даги ПҚ-2042-сон) мувофиқ Мил­лий реестрга киритилган дас­турий таъминот воситаларини ишлаб чиқувчилар 2017 йил­нинг 1 январига қа­дар муддатда ­барча турдаги со­лиқлар ҳамда мажбурий ажратмалар тўлашдан, шунинг­дек Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, Ва­зир­лар Маҳкамаси томонидан тас­диқланадиган рўйхатлар бў­йи­ча ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технология ҳуж­жатлари, дасту­рий таъминот во­ситаларига бож тўловлари (бож­хона расмий­лаштируви йиғим­ла­ридан таш­қа­ри) тўлашдан озод қилинган­лар.

Имтиёзлар Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқув­чиларининг миллий реестри тўғ­ри­сидаги низомда (Алоқа, ах­боротлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, ИВ ва МВнинг АВ то­монидан 26.12.2013 йилда 2541-сон билан рўйхатдан ўтказил­ган қа­рори билан тас­диқланган) қайд этилган тартибда қўлланади.

Ушбу Низомнинг 2-бандида назарда тутилишича, дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиси – ўз дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқариш (ишлаб чиқиш), кузатиш (хизмат кўрсатиш), жорий қилиш ва сотиш билан боғлиқ фаолиятни қо­нун ҳужжатларида белгилан­ган тартибда амалга оширувчи юридик шахс, Ўзбекистон Республикаси резидентидир. Шу тариқа, ўз дас­турий маҳсулотини кузатиш (хизмат кўрсатиш) фаолиятига барча солиқлар ва тўловларни тўлашдан озод қилиш бўйича имтиёзни қўллаш мумкин.

Со­лиқ имтиёзларини бериш муносабати билан бўшайдиган маблағлар мақсадли хусусиятга эга ҳамда моддий-техника базасини ривожлантириш ва мус­таҳкамлашга, Миллий реестр­га киритилган юридик шахслар ходимлари – дастурий таъминот ишлаб чиқувчиларини рағбат­лантиришга йўналтири­лади. Мақ­садга мувофиқ фойдаланилма­ганда ушбу маблағлар тўлиқ ҳажмда давлат бюджетига ундирилади ва белгиланган тартибда пеня ҳисобланади.

Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, Миллий реестрга киритилган юридик шахслар – дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчилари учун солиқ имтиёзларининг амал қилиши, башарти уларнинг ўзлари ишлаб чиқарган дастурий таъминот воситаларини экспорт қилиш ҳажми 2016 йил якунлари бўйича улар сотган товарлар (ишлар, хизматлар) умумий ҳажмининг камида 50%ини ташкил этса, 2 йилга (2019 йилнинг 1 январигача) узайтирилади.

Ноила МУҚМИНОВА,

экспертимиз.

 

Прочитано: 2454 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика