Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 6 / Тадбиркорга ёрдам

Агар фаолият юритилмаса

Иккита фирма фаолият юритяпти. Уларнинг муассиси битта – ЎзР резиденти бўлган жисмоний шахс. Фирмаларнинг бирида лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва туристик фаолият билан шуғулланишга лицензия бор. Иккинчи фирмада улгуржи савдо учун лицензия мавжуд. Фирмаларнинг мулкчилик шакли – МЧЖ.

Агар улар қўшилса ёки қўшиб олинса, ташкилотларда мавжуд бўлган лицензиялар ўз кучини йўқотадими?

Тадбиркор.

 

– «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонуннинг (25.05.2000 йилдаги 71-II-сон) 23-моддаси биринчи қисмига мувофиқ лицензиянинг амал қилиши юридик шахснинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганда – қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан тугатилади, унинг ўзгартирилиши бундан мустасно.

Тегишинча, юридик шахс қўшилиш шаклида қайта ташкил этилганда иккала юридик шахс лицензияларининг амал қилиши тугатилади.

Бир юридик шахс бошқасига қўшиб олинганда эса фақат қўшиб олинаётган юридик шахс лицензиясининг амал қилиши тугатилади. Уни қўшиб олган юридик шахснинг лицензияси амал қилишда давом этади.

 

Абдураҳмон БАХТИЕВ, эксперт-юристимиз.

 

Прочитано: 1019 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика