Norma.uz
Публикации
27.10.2020 Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби автоматик тарзда қандай тўлдирилади
ЭҲФга ўтиш билан солиқлар бўйича ҳисоботлар юқори даражада автоматлаштирилмоқда. Бир томондан, бу бухгалтерлар ва солиқчилар учун қулайдир. Бошқа томондан – товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадни Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида (9-илова, АВ рақами 3221, 24.02.2020 й.) автоматик тарзда акс эттириш амалиётда талай саволлар туғдирмоқда. Ҳисоб-китобни қандай тўғри тўлдириш тўғрисида buxgalter.uz илтимосига биноан «Norma» компанияси эксперти Дилором САИДОВА гапириб берди.
далее...»»
27.10.2020 Солиқ солинадиган ва ундан озод этилган айланмалар мавжуд бўлганда ҚҚС қандай ҳисобга олинади
Умумий қоидага биноан фақат реализация қилиш бўйича солиқ солинадиган, шу жумладан ноль даражали ставка бўйича, айланмаларда фойдаланиладиган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисобга олиниши мумкин (СК 266-м. 1-қ. 1-б.). Корхонада солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган айланмалар мавжуд бўлган тақдирда қандай йўл тутиш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан «Norma» компанияси эксперти Ирина АХМЕТОВА сўзлаб берди.
далее...»»
27.10.2020 ННТ ва ҳисоб сиёсати
Нодавлат нотижорат (диний) ташкилот тадбиркорлик фаолиятини юритмайди, фақат солиқ агенти сифатида ходимларнинг иш ҳақидан ижтимоий солиқ ва ЖШДС тўлайди.
далее...»»
27.10.2020 Металл парчаларини реализация қилишда айланмадан олинадиган солиқ
Корхона (айланмадан олинадиган солиқни тўловчи, асосий фаолият тури – автосервис хизматлари кўрсатиш) мунтазам равишда автомобилларга хизмат кўрсатиш давомида ҳосил бўладиган металл бўлакларини қора металлни қайта ишлаш корхонасига топширади. Қора металлни қайта ишлаш корхонаси топширилган металл бўлакларини уларнинг сонига ва белгиланган нархига қараб ҳисоблайди ҳамда бизнинг номимиздан қоғоз шаклидаги ҳисобварақ-фактурани беради, кейинроқ эса ундаги суммани ўтказади. Бу корхонамизнинг реализация қилиш бўйича айланмаси бўлганлиги сабабли ушбу суммага ЭҲФ тақдим этишимиз лозим. 2020 йилнинг III чорагидан бошлаб Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг 3-устуни 010-сатри тақдим этилган ЭҲФга асосан автоматик тарзда шакллантирилади. 2020 йилдан бошлаб металл парчаларини топшириш алоҳида фаолият тури ҳисобланадими? Ундан тушган тушумнинг ҳаммасига айланмадан олинадиган солиқ солинадими?
далее...»»
27.10.2020 Бино тўлиқ амортизацияланган…
2020 йил сентябрь ойида корхона солиқ солиш мақсадларида бинони унинг қийматини бозор қийматига тўғрилаб қайта баҳолади. Аввал кўчмас мулк тўлиқ амортизацияланган. 1. Қайта баҳолаш қандай бухгалтерия проводкалари билан расмийлаштирилади? 2. Кейинчалик мазкур бино бўйича амортизация қандай ҳисобланади?
далее...»»
27.10.2020 Улушни текин беришда солиқ оқибатлари
2 та юридик шахс МЧЖ муассислари ҳисобланади. Муассислар улардан бири МЧЖ устав фондидаги ўз улушини иккинчисига текин беришига келишиб олишди. Иккала муассис ҳам ЎзР резиденти ҳисобланади, умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Улушни текин бериш қандай солиқ оқибатларини келтириб чиқариши мумкин?
далее...»»
27.10.2020 Фойдали қазилмаларни кавлаб олмайсизми – айланмадан олинадиган солиқни тўлашингиз мумкин
Корхона дарё ўзани ҳудудида ажратилган ер учаткасида тош-шағал аралашмасини кавлаб олишни амалга оширмайди, балки уни кейинчалик қайта ишлаш ва реализация қилиш учун сотиб олади. У айланмадан олинадиган солиқ тўлаши мумкинми?
далее...»»
27.10.2020 Хизматларни реализация қилиш жойи қандай аниқланади
Агар умумий овқатланиш, дам олиш, туризм, маданият, спорт ва таълим соҳасида хизматларни хорижий компания кўрсатса, ким ҚҚСни тўлаши керак? Бунда қандай қилиб реализация қилиш жойини тўғри аниқлаш мумкин?
далее...»»
27.10.2020 Хусусий корхона мулкдорига дивидендлар қандай тўланади
Шу йилдан бошлаб корхона дивидендларни тўлашда солиқ базасини ўзи томонидан олинган дивидендлар суммасига камайтириши мумкин. Ушбу тартиб хусусий корхоналарга ҳам татбиқ этилади, сабаби хусусий корхона мулкдорига соф фойдадан тўланадиган даромадлар дивидендларга тенглаштирилади (янги таҳрирдаги СК 41-м. 4-қ.). Buxgalter.uz илтимосига биноан мулкдорга ҳисобга олишни қўллаган ҳолда қандай қилиб дивидендларни тўлаш ва ушбу операцияни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ҳақида «Norma» компанияси эксперти Дилором САИДОВА сўзлаб берди.
далее...»»
27.10.2020 Бепул олинган товарлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш
Амалиётда корхона товарлар ёки хизматларни бепул олган вазиятлар учрайди. Бу ҳолда «кирувчи» ҚҚС билан қандай йўл тутиш лозим, уни ҳисобга олиш мумкинми?
далее...»»
27.10.2020 Кейинчалик автомобиль сотилганда ҚҚС
Корхона автомобилни ҚҚС билан сотиб олган. У хизмат мақсадлари учун олинганлиги сабабли ҚҚС ҳисобга олинмади ва таннархга киритилган. Кейинчалик автомобилга амортизация ҳисобланган. Энди уни сотишга қарор қилинди. Кейинчалик автомобиль сотилганда корхона ҚҚСни ҳисобга олиши мумкинми?
далее...»»
27.10.2020 Электрон тижоратда фойда солиғи қандай ҳисобланади
Товарлар (хизматлар) электрон савдосини амалга оширадиган ва Электрон тижорат субъектлари миллий реестрига киритилган солиқ тўловчилар фойда солиғини 7,5%лик ставка бўйича тўлайдилар. buxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚнинг солиқ солиш бўйича маслаҳатлар бошқармасининг бўлим бошлиғи Азиз УМИРЗОҚОВ бундай корхоналар томонидан солиқ қандай ҳисобланишини тушунтириб берди.
далее...»»
27.10.2020 Солиқ ҳисоботи шаклларига ўзгартиришлар киритилмоқда
Давлат солиқ қўмитаси «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарорни қабул қилди (АВ рўйхат рақами 3221-1, 20.10.2020 й.).
далее...»»
27.10.2020 Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун – 3 трлн сўм

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йилга мўлжалланган давлат бюджети параметрлари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.


далее...»»
27.10.2020 «Такрорий» гувоҳнома
18 ёшдаман, Тошкентда Мирзо Улуғбек туманида туғилганман, ҳозир Миробод туманида яшайман. Йўқолган туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномамни қандай тиклашим мумкин? Қаерга мурожаат қилишим керак? Тиклаш муддатлари қандай?
далее...»»
27.10.2020 Низоли уй
2015 йилда онамдан мерос қолган уйни олдим, ҳаммасини нотариал расмийлаштирдим. Сўнгра у ерда яшамайдиган опамни суд тартибида пропискадан чиқардим. Опам уйга киритиш ҳақида судга мурожаат қилди. Биринчи инстанция суди уйга киритишни рад этди, бироқ апелляция инстанция опамнинг даъвосини қаноатлантирди. Ҳозирги пайтда опам уйга пропискага ўтмоқчи ва мендан уй дафтарини беришимни талаб қиляпти, рад этган тақдиримда суд орқали бунга эришишини айтяпти. Суд уй дафтарини опамга менинг розилигимсиз уйга прописка қилиниши учун беришга мажбурлай оладими? Суд ўз ташаббуси билан опамни низоли уйдан фойдаланиш ҳуқуқини белгилаши мумкинми?
далее...»»
27.10.2020 Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патентни Ўзбекистонда расмийлаштириш мумкин
Ижтимоий тармоқларда Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патентни расмийлаштириш учун рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича тестни Ўзбекистонда топшириш тўғрисида турли изоҳлар билдирилмоқда. Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патентни Ўзбекистонда расмийлаштириш мумкин
далее...»»
27.10.2020 Жамоа шартномаси зарурми
Корхонада 35 киши ишлайди. Ходимлар манфаатдор бўлмаганлиги сабабли жамоа шартномаси ҳеч ким билан тузилмаяпти. Ходимлар хоҳламаган тақдирда, жамоа шартномасини тузмаса ҳам бўладими ёки тузиш шартми?
далее...»»
27.10.2020 Меҳнат дафтарчаси – сақлашга
Ташкилот янги ходимни ишга қабул қилмоқчи. Унда 2 та меҳнат дафтарчаси бор экан. Биринчиси меҳнат фаолиятини бошлаганда берилган. Кейин йўқотилган. Охиргидан олдинги иш жойига жойлашишда унга янги меҳнат дафтарчаси очилган. Аввалги иш жойидан ишдан бўшатилгандан кейин унинг биринчи меҳнат дафтарчаси топилган. Иккинчи меҳнат дафтарчасини очган ташкилот 2019 йил охирида тугатилган. Ходимда иккита меҳнат дафтарчаси бўлганда, ташкилот ёзув киритиш учун қайси меҳнат дафтарчасини танлаши лозим?
далее...»»
27.10.2020 Ўриндош қанча вақт ишлайди
Ходима корхонада асосий иш жойи бўйича ишлайди. Шунингдек у бошқа ташкилотда 0,5 ставкада ўриндошлик бўйича ишлайди. Иш куни жамлаб ҳисобланганда асосий иш жойи ва ўриндошлик бўйича 12 соатни ташкил этади. Ходим яна бир ташкилотда ўриндошлик асосида ишлаши мумкинми? Табелда иш вақти қандай қўйилади?
далее...»»
Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика