Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 08 / Амалий бухгалтерия

Хатони тузатиш мумкин

 

Улгуржи савдо корхонаси 2019 йилдан бошлаб умумбелгиланган солиқларни тўловчи ҳисобланади. 2019 йилда ҚҚС ставкаси 20% бўлган даврда харидор билан шартнома тузилган. Товарнинг бир қисми 1 октябрга қадар 20%лик ҚҚС билан, товарнинг қолган қисми эса 1 октябрдан кейин 15%лик ҚҚС билан жўнатилган. Бунда 15%лик ҚҚС ҚҚСсиз олинган қийматдан эмас, балки 20%лик ҚҚС билан ҳисобга олинган шартномада келишилган реализация қилиш қийматидан ҳисобланган. Айни пайтда харидор бизга ҚҚС ҳисобга олинмаган қийматдан келиб чиққан ҳолда реализация қилиш суммасини қайта ҳисоблаш ва фарқни қайтариш талаби билан мурожаат қилди. Раҳбариятимиз ушбу талабни бажаришга қарор қилди.

Харидор билан ўзаро ҳисоб-китобларда юзага келган фарқни чиқариш учун 2019 йилдаги ҳисобварақ-фактура қандай ўзгартирилади?

2019 йилда тақдим этилган ҳисобварақ-фактура бўйича ҚҚСга 2021 йилда тузатиш киритиш мумкинми? 

 

– Сизнинг ҳолат қўшимча ҳисобварақ-фактура тақдим этилган ҳолда қийматга тузатиш киритиладиган ҳолатдир. Бунда сиз фақат 2019 йилда йўл қўйилган хатони тузатмоқчи бўляпсиз.

Хатоларни тузатиш натижасида солиқ базаси ўзгарган тақдирда илгари ёзиб берилган ҳисобварақ-фактура бекор қилинади ва унинг ўрнига олувчи томонидан тасдиқланадиган тузатилган ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади. Тузатилган ҳисобварақ-фактура СКнинг 88-моддасига асосан даъво қилиш муддатлари давомида расмийлаштирилади (Низомнинг 44, 45-б., ВМнинг 14.08.2020 йилдаги 489-сон қарорига 2-илова).

Тузатилган ҳисобварақ-фактура қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

● ҳисобварақ-фактура тузатилган эканлиги тўғрисида белги;

● тузатилган ҳисобварақ-фактура тартиб рақами ва санаси. Бунда тузатилган ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва санаси тузатиш киритилаётган илгари расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва санаси билан бир хил бўлади (Низомнинг 46-б.).

Сиз 2019 йилда хато тақдим этилган ҳисобварақ-фактурани бекор қилишингиз ва ўша сана билан тўғрисини тақдим этишингиз лозим. Ҳисобварақ-фактура қоғоз шаклида тақдим этилади.

Сизнинг ҳолатда тузатиш киритилган ҳисобварақ-фактуранинг тақдим этилиши 2019 йил учун ҚҚС ва фойда солиғи бўйича солиқ базасининг камайишига олиб келади, бунинг натижасида илгари тўланган солиқлар суммаси ҳам камаяди. Ушбу солиқлар бўйича ҳисоб-китобларни қайта топширишга ҳақлисиз, бироқ бунга мажбур эмассиз. Тузатишлар натижасида илгари тақдим этилган солиқ ҳисоботида солиқ суммаси камайиши ҳолати аниқланган бўлса, сиз солиқ органига аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этишингиз шарт бўлар эди (СК 83-м.).

2019 йил учун молиявий ҳисобот қайта топширилмайди. Бухгалтерия ҳисобидаги хатолар 2021 йилда тузатилади.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 403 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика