Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 36 / Кадрлар бўлими

Хорижлик ходим билан ишлаганда...

Жамият раҳбари қандай тайинланади, у билан меҳнат шартномаси тузиш зарурми?

 

– Жамият директорини, жамият таъсис ҳужжатларида коллегиал ижро этувчи орган назарда тутилган тақдирда, бошқарув аъзоларини ҳам тайинлаш тўғрисида қарорни, фақат агар унинг ягона иштирокчиси (акциядори) бўлса, жамиятнинг муассиси шахсан қабул қилади. Акс ҳолда корхона директори (бошқарув аъзолари) лавозимини тайинлаш масаласи жамият иштирокчилари (акциядорлари) умумий йиғилишининг қарорига асосан ҳал қилинади1 («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида» 6.12.2001 йилдаги 310-II-сон Қонун (бундан кейин – МЧЖ тўғрисидаги Қонун) 30-моддаси иккинчи қисмининг бешинчи хатбошиси, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» 26.04.1996 йилдаги 223-I-сон Қонун (бундан кейин – АЖ тўғрисидаги Қонун) 65-моддаси биринчи қисмининг ўнинчи хатбошисига қаралсин).

Муассис ёки жамият иштирокчилари (акциядорлари) умумий йиғилишининг бундай қарори ёзма равишда қайд этилиши керак. У қарор, баённома ёки буйруқ шаклида бўлиши мумкин (МЧЖ тўғрисидаги Қонун 35-моддасининг иккинчи қисми, АЖ тўғрисидаги Қонун 80-моддасининг учинчи қисми ва Меҳнат вазирлиги томонидан 6.09.1997 йилда 6/1-сон билан тасдиқланган Акциядорлик жамиятларида меҳнат муносабатларини тартибга солишни такомиллаштириш бўйича тавсияларнинг «Акциядорлик жамиятида меҳнат муносабатларини тартибга солиш хусусиятлари» боби 2-бандининг бешинчи хатбошиси маъносидан келиб чиқилган ҳолда).

Директор (бошқарув аъзоси) лавозимига тайинланган шахс билан меҳнат шартномаси тузилиши керак (МЧЖ тўғрисидаги Қонун 39-моддасининг иккинчи қисми, АЖ тўғрисидаги Қонун 86-моддасининг тўққизинчи қисми, шунингдек юқорида кўрсатилган Тавсияларнинг 3.4-банди).

 

Чет эллик ходим Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳ-нат фаолиятини амалга ошириши ҳуқуқига тасдиқномани олиш учун Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентликка ҳужжатлар топширилаётганда корхона директори лавозимига тайинлаш мўлжалланаётган чет эллик шахснинг Ўзбекистон ҳудудида ҳозир бўлиши шартми?

 

– Тасдиқномани олиш жараёнида чет эл фуқаросининг ўзи иштирок этиши талаб қилинмайди. Шу боис унинг жамият муассиси (иштирокчилар (акциядорлар) умумий йиғилиши раиси) ёки унинг вакили томонидан ушбу чет эл фуқаросининг меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқнома олишга ҳужжатларни топшириш пайтида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлишига ҳеч қандай зарурат йўқ. Хорижий ишчи кучини жалб этиш ва ундан Ўзбекистон Республикасида фойдаланиш тартиби тўғрисида йўриқнома (Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 20.11.1996 йилда 285-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бундан кейин – 285-сон Йўриқнома) 12-банди биринчи хатбошисининг маъносидан келиб чиқиб бундай хулосага келиш мумкин.

Агар ишга жалб этилаётган чет эл фуқароси ҳужжатларни топшириш кунида Ўзбекистонда бўлса, қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳужжатлар орасида Агентликка тақдим этилаётган унинг миллий паспорти нусхасида меҳнат («Е»), ишбилармонлик («В-1, «В-2») ёки хизмат («S-3») визаларининг борлиги тўғрисида ахборот бўлиши керак (285-сон Йўриқнома 12-бандининг ўн учинчи хатбошиси).

 

Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган корхонанинг директори лавозимини эгаллаган чет эл фуқароси меҳнат шартномаси амал қиладиган муддат даврида республика ҳудудини узоқ вақтга тарк этишга ҳақлими?

 

– Ҳа, ҳақли, агар бу меҳнат шартномаси шартлари ёки муассисларнинг талабларини бузмаса. Ўзбекистонда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқнома олган хорижий давлат фуқароси тегишли кўп маротабалик визалар олган ҳолда меҳнат шартномаси амал қиладиган бутун даврда республика ҳудудига кириш ва унда қолиш ҳуқуқини (мажбуриятини эмас) олади.

Агар чет эллик директор иш жойини ўзбошимчалик билан тарк этса, меҳнат шартномасини бекор қилган жамият муассиси (иштирокчилар (акциядорлар) умумий йиғилиши) Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентликка бу ходим ишдан бўшатилганлиги тўғрисидаги буйруқ нусхасини ва унинг меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқноманинг асл нусхасини тақдим этиши шарт (285-сон Йўриқноманинг 13-банди).

 

Чет эл фуқароси бўлган ва Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентлик томонидан берилган рухсатнома асосида меҳнат фаолиятига жалб этилган хорижий корхона ходимига меҳнат ҳақи қандай муддатларда ва қанча миқдорда тўланиши керак?

 

– «Чет эл инвестициялари тўғриси-да»ги (30.04.1998 йилдаги 609-I-сон) Қонун 12-моддасининг тўққизинчи қисмига мувофиқ чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ходимларининг меҳнат муносабатлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Ўзбекистонда ишловчи чет эллик ходим меҳнатига ҳақ тўлаш масаласи у билан тузилган меҳнат шартномасида акс эттирилиши лозим. Бунда:

ходимнинг иш ҳақи миқдори қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлиши мумкин эмас (Меҳнат кодексининг 155-моддаси);

меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас (Меҳнат кодексининг 161-моддаси).

Бундай ходимнинг иш ҳақи бошқа давлатга (масалан, чет эл фуқаросининг доимий яшайдиган мамлакатига), норезидент жисмоний шахснинг даромад солиғи ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин, бирон-бир чекловсиз ўтказилиши мумкин («Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги Қонун 14-моддасининг иккинчи қисми).

 

Чет эл фуқаролари ўрин-дошлик шартларида ишга жалб этилишлари мумкинми?

 

– Ҳа, мумкин. Буни ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон қарори билан тасдиқ-ланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида низомнинг 1-банди тасдиқлайди.

Ушбу ҳолда ўриндошлик тўғрисидаги шартни хорижий ишчи кучини жалб этишга рухсатнома ва чет эл фуқаросининг меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқнома олиш учун Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентликка бошқа ҳужжатлар жумласида тақдим этиладиган контракт лойиҳасида назарда тутиш мақсадга мувофиқдир.

 

Чет эл фуқаролари билан меҳнат шартномалари қандай муддатга тузилиши мумкин?

 

– Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентлик томонидан берилган чет эл фуқаросининг меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқиқига тасдиқноманинг амал қилиш муддатига. Амалиётнинг кўрсатишича, ушбу муддат кўпинча ярим йилни ташкил этади.

Бироқ, бундай тасдиқномани олишдан аввал иш берувчи хорижий ишчи кучини жалб этиш ва ундан фойдаланишга рухсатнома олиши шарт. Бунинг учун у Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентликка қуйидагиларни тақдим этади:

l раҳбар имзолаган ва ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланган ариза (бир нусхада);

l чет эл фуқаролари ёки хорижий фирмалар билан чет эллик мутахассисларни жалб этиш нияти ва шартлари тўғрисида олдиндан келишилганликни акс эттирадиган контракт лойиҳаси ва бошқа ҳужжатлар;

l чет эллик мутахассиснинг анкетаси, унинг фотосурати билан;

l расмийлаштириш ва рухсатнома бериш учун ҳақ тўланганлиги тўғрисида банк (касса) ҳужжати ва Агентлик талаб қиладиган бошқа зарур ҳужжатлар;

l жалб этилаётган мутахассис ОИТС инфекцияси билан касал эмаслигини тасдиқлайдиган сертификат.

Агентлик ҳужжатларни 30 календарь кун мобайнида кўриб чиқиши керак. Рухсатноманинг амал қилиш муддати одатда бир йилни ташкил этади.

Хорижий ишчи кучини жалб этиш ва Ўзбекистон Республикасида фойдаланишга олинган рухсатномага асосан иш берувчилар хорижда бўлган чет эл фуқароси билан муайян лавозимга олдиндан меҳнат шартномаси тузадилар. Шартномага иккала тараф имзо чекади, шундан кейин иш берувчи ёки унинг ишончли вакили Агентликка чет эллик мутахассиснинг меҳнат фаолияти ҳуқуқига тасдиқнома олиш учун мурожаат қилиб, қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

l иш берувчи имзолаган ва ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланган ариза (2 нусхада);

l чет эллик мутахассисга раҳбар имзолаган ва ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланган анкета (2 нусхада);

l Ўзбекистон ҳудудида чет эллик ходимни меҳнат фаолиятига жалб этиш нияти ва шартлари иш берувчи билан олдиндан келишилганлигини тасдиқлайдиган меҳнат шартномаси лойиҳаси;

l ташкилот муҳри билан тасдиқланган раҳбар мажбурияти;

l 2 фотосурат (3 х 4 ўлчамда);

l чет эллик ходим миллий паспортининг нусхаси (кириш визасининг амал қилиш муддати кўрсатилган ҳолда);

l иш берувчи томонидан аризада кўрсатилган лавозимга жалб этилаётган чет эллик ходимларда тегишли маълумот, малака ёки мутахассисликнинг борлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар;

l Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ва аҳоли бандлиги ҳудудий органидан чет эллик ходимни республика ҳудудида меҳнат фаолиятига жалб этишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хат;

l амал қилаётган рухсатнома нусхаси;

l тасдиқномани расмийлаштириш ва бериш учун белгиланган тўлов тўланганлиги тўғрисида банк ҳужжати.

Тасдиқноманинг амал қилиш муддати (шу асосда ходим билан меҳнат шартномасининг ҳам амал қилиши) тугагач Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентликка уни узайтиришни сўраб мурожаат қилиш мумкин, бунда ҳужжатларнинг юқорида кўрсатилган рўйхати тақдим этилади (ЎзР меҳнат ва аҳоли бандлиги ҳудудий органининг хатидан ташқари).

Тасдиқноманинг амал қилиш муддати такроран тугаганида уни бундан кейин узайтиришга (меҳнат шартномасини ҳам узайтиришга) фақат хорижий ишчи кучини жалб этиш ҳуқуқига рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш далилига кўра йўл қўйилади, у фақат бир марта ва бир йилдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин. Рухсатномани узайтириш лимити тугаганидан кейин иш берувчи Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентликка янги рухсатнома ва, бундан келиб чиққан ҳолда, янги тасдиқнома бериш сўралган илтимоснома билан мурожаат қилишга ҳақлидир.

 

1МЧЖ устави билан директор (дирекция аъзолари) лавозимига тайинлаш тўғрисидаги масаланинг ҳал этилиши кузатув кенгаши ваколатига киритилиши мумкин, башарти жамиятда унинг барпо этилиши таъсис ҳужжатлари билан назарда тутилган бўлса (МЧЖ тўғрисидаги Қонун 38-моддасининг иккинчи қисми).

 

Гўзал ИСЛОМОВА,

«BAKER TILLY Tashkent» МЧЖ бошқаруви раиси.

 

Прочитано: 2386 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика