Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 36 / Биз яшайдиган уй

ХУМШ ва унинг аъзосининг ўзаро муносабатлари: кўп бериладиган саволлар

Ширкат мулкдорнинг хонадонига уни олдиндан хабардор қилмасдан кириш ҳуқуқига эгами? Қандай ҳолларда шундай қила олади?

 

 

 

– Ҳа, бундай ҳуқуққа эга, бироқ фақат авария юз берганда ва мулкдорнинг ўзи ёки унинг вакили ҳозирлигида ёхуд ички ишлар органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари ҳозирлигида кира олади.

 

Квартира мулкдори кўп хонадонли уйда авария вазиятлари юзага келганда ўзи эгаллаган хонадонга аварияни бартараф этиш учун тегишли таъмирлаш-фойдаланиш ташкилотларининг вакиллари кира олишини таъминлаши шарт, квартира мулкдори йўқ бўлган тақдирда хонадонга тегишли таъмирлаш-фойдаланиш ташкилотларининг кириши ички органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг вакиллари иштирокида амалга оширилади.

 

Ширкат бошқа мулкдорларнинг мол-мулкига ва/ёки умумий мол-мулкка шикаст етказилиши хавфини солаётган аварияни бартараф этиш учун мулкдорларнинг хонадонига дарҳол кириш (шу жумладан мулкдор ҳозир бўлмаган ва уларни авария пайтида хабардор қилиш мумкин бўлмаган тақдирда белгиланган тартибда) ҳуқуқига эгадир.

 

 

 

Ширкат жой мулкдорларидан алоқа боғлаш ахбороти ва хонадонда яшаётган кишилар миқдори тўғрисида маълумотларни сўраб олиш ҳуқуқига эгами?

 

 

 

– Ҳа, ширкат бундай ҳуқуққа эга.

 

Ширкат жой мулкдорларидан қуйидагиларни сўраб олиш ҳуқуқига эга: улар ёки уларнинг вакиллари билан алоқа боғлаш учун алоқа боғлаш ахборотини (почта ёки ва/ёки электрон манзил, телефон рақамлари); миқдори жойдан фойдаланувчиларнинг сонига боғлиқ бўлган умумий харажатларни тақсимлаш мақсадида хонадонда яшовчиларнинг миқдори тўғрисидаги маълумотларни.

 

Мулкдор ҳақиқатдаги яшаш жойи ўзгарганлиги ва алоқа боғлаш ахборотини хабар қилиши шарт.

 

 

 

Жой мулкдори мустақил равишда, ширкат билан келишмасдан туриб ўз квартирасини ижарага беришга ҳақлими?

 

 

 

– Ширкат аъзоси:

 

унга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган жойга унинг вазифасига мувофиқ мустақил равишда, ширкат ёки ширкатнинг бошқа аъзолари билан келишмасдан туриб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф этишга, шу жумладан қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда уни ижарага беришга ҳақлидир.

 

Мулкдор:

 

мустақил равишда, ширкат билан келишмаган ҳолда унга мулк ҳуқуқида тегишли бўлган жойга, уйдаги бошқа мулкдорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини бузмаган ҳолда, унинг вазифасига мувофиқ эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф қилишга ҳақлидир.

 

 

 

Ширкатнинг кўп хонадонли уйида (уйларида)ги бир нечта квартиранинг мулкдорига ширкатнинг умумий йиғилишида нечта овоз тегишли бўлади?

 

 

 

– Битта овоз.

 

Ширкатнинг ҳар бир аъзоси умумий йиғилишда битта овозга эга.

 

Агар битта мулкдорга кўп хонадонли уйда (уйларда) бир нечта турар жой тегишли бўлса, у ширкат битта аъзосининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига эга бўлади.

 

 

 

Агар мулкдор ҳам, бошқа ҳеч ким ҳам унинг жойидан фойдаланмаса ёки у умумий мол-мулкдан фойдаланмаса (масалан: у хонадонга алоҳида эшикдан киради, биринчи қаватда яшайди ва лифтдан фойдаланмайди ва ҳоказо), мулкдор умумий харажатларда иштирок этмаслиги мумкинми?

 

 

 

– Йўқ, мумкин эмас.

 

Мулкдорнинг ўзига тегишли бўлган жойдан фойдаланмаслиги ёки умумий мол-мулкдан фойдаланишдан бош тортиши уни умумий харажатлардан тўлиқ ёки қисман иштирок этишдан озод қилмайди.

 

Кўп хонадонли уйдаги жой мулкдорлари уни сақлаш бўйича умумий харажатларни бирга амалга оширишлари шарт.

 

Жойдан фойдаланмаслик ва/ёки умумий мол-мулкдан (ёки унинг қисмларидан) фойдаланишдан бош тортиш мулкдорни мазкур шартнома бўйича мажбуриятларни бажаришдан озод қилмайди.

 

 

 

Квартира мулкдорининг ширкатдаги аъзолиги қандай ҳолларда тугатилади?

 

 

 

– Ширкатга аъзолик қуйидаги ҳолларда тугатилади:

 

жойга доир мулк ҳуқуқи тугатилганда;

 

алоҳида турган кўп хонадонли уй-жой мулкдорларининг кўпчилиги томонидан ширкатдан чиқиш тўғрисида қарор қабул қилинганда;

 

ширкат тугатилганда;

 

турар жой белгиланган тартибда нотурар жойлар тоифасига ўтказилган тақдирда.

 

 

 

Нотурар жойлар мулкдори ширкат аъзоси ҳисобланадими?

 

 

 

– Йўқ, нотурар жойлар мулкдорлари ширкат аъзоси ҳисобланмайдилар.

 

Кўп хонадонли уйдаги нотурар жой мулкдори билан муносабатлар улар билан мажбурий тартибда тузиладиган шартнома билан тартибга солинади.

 

Ширкат аъзолари бўлиб уйдаги (уйлардаги) турар жойларнинг мулкдорлари – жисмоний ва юридик шахслар ҳисобланади.

 

 

 

Ширкат аъзоларининг вакили умумий йиғилишда қанча овозга эга?

 

 

 

– Вакил қанча ширкат аъзоси уларнинг йиғилишдаги вакили бўлиш учун ишончнома берган бўлса, ўшанча овозга эга бўлади.

 

Агар бир шахс жой мулкдоридан бир нечтасининг вакили бўлса, у ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида манфаатларини ифодалаётган ҳар бир аъзосининг номидан алоҳида-алоҳида овоз беради.

 

 

 

Жой мулкдори унга умумий мол-мулкнинг бир қисмини якка ўзи (танҳо) фойдаланишга ажратишни илтимос қилиши мумкинми, агар мумкин бўлса, қандай шартларда?

 

 

 

– Мумкин, агар у умумий мол-мулкнинг ажратилган қисми учун ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши томонидан белгиланган миқдорда ҳақ тўлаш мажбуриятини олса.

 

Умумий мол-мулкнинг алоҳида қисмлари ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши томонидан белгиланган тартибда фойдаланиш учун ширкат аъзолари ёки бошқа шахсларга берилиши мумкин. Умумий мол-мулк алоҳида қисмларидан фақат ўзининг манфаатларида фойдаланадиган ширкат аъзоси ширкатга ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши белгиланган миқдорда ҳақ тўлаши шарт.

 

Шартлари: ширкат аъзолари умумий йиғилишининг қарори асосида ширкат умумий мол-мулки ва/ёки ер участкасининг алоҳида қисмлари танҳо фойдаланишга ширкат аъзолари умумий йиғилишининг қарори билан белгиланган тартиб ва шартларда олинади.

 

 

 

Ширкат аъзоси мажбурий бадалларни пул билан эмас, балки натура шаклида (мол-мулк, айрим турдаги ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш тарзида) тўлаши мумкинми?

 

 

 

– Мумкин, бироқ фақат қисман. Бунда умумий йиғилишнинг қарори талаб қилинади.

 

Ширкат аъзолари умумий йиғилишнинг қарорига кўра айрим ҳолларда мажбурий бадалларнинг бир қисмини пул шаклида тўлаш ширкат аъзоларининг умумий харажатларда иштирокининг бошқа турларига: ширкатга мол-мулк бериш ёки айрим турдаги ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш билан алмаштирилиши мумкин. Киритилаётган мол-мулкнинг қиймати бошқарувнинг мол-мулк киритилган кундаги қарори билан, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг қиймати эса ҳақиқатда шаклланган бозор нархлари асосида ишларнинг баҳоланган рўйхатига мувофиқ белгиланади.

 

 

 

Башарти мулкдорларнинг манфаатларига зарар етказмаса, умумий мол-мулкнинг алоҳида қисмлари сотилиши мумкинми? Бунда қандай шартларга риоя этилиши керак?

 

 

 

– Сотиш ҳуқуқи фақат ажратиладиган қисмлар, яъни умумий мол-мулкнинг уйдаги жойлардан фойдаланиш имкониятларини зарар етказмасдан, шунингдек жой мулкдорларининг бошқа ҳуқуқ ва мафаатларини ҳамда умумий мол-мулкни бузмасдан сотиш мумкин бўлган қисмлари билан чекланган.

 

Улушбай эгаликда бўлган мол-мулкни тасарруф этиш унинг барча иштирокчилари келишуви бўйича амалга оширилади.

 

Кўп хонадонли уйдаги умумий мулк иштирокчилари қуйидаги умумий фойдаланишдаги мулкларга танҳо эгалик қилишлари мумкин эмас: квартиралар ўртасидаги зина хоналари, зинапоялар, лифтлар, лифт шахталари ва бошқа шахталар, йўлаклар, техник қаватлар, мустаҳкамловчи ва тўсувчи конструкциялар, уйдан ташқарида ёки квартиралар ичида жойлашган, бирдан ортиқ мулкдорга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техник ва бошқа ускуналар, уйни ташқи томондан ободонлаштиришнинг барча элементлари, шунингдек умумий фойдаланишдаги бошқа жойлар. Кўп хонадонли уй турар жойлар мулкдорларининг умумий мулкида бўлган умумий фойдаланишдаги айрим объектлар, умумий мулк барча иштирокчилари томонидан бир овозда қабул қилган қарорга асосан, қонун ҳужжатларига мувофиқ, учинчи шахсларга ўтказилиши мумкин.

 

Умумий мол-мулкнинг мулкдорларига ва уларнинг жойлардан фойдаланиши имкониятларига зарар етказмасдан бериш мумкин бўлган айрим қисмларини сотиш фақат уйдаги жой мулкдорларининг камида 75%и рози бўлгандагина амалга оширилиши мумкин.

 

 

 

Жой мулкдори ширкатдан умумий харажатлар ва мажбурий ойлик ва мақсадли бадалларнинг миқдорлари бўйича асосланма талаб қилишга ҳақлими?

 

 

– Ширкат бошқаруви мунтазам, 3 ойда камида бир марта, ширкат аъзолари олдида умумий мол-мулкни сақлаш бўйича ишлар режаларининг бажарилиши, қилинган ва режалаштирилаётган харажатлар, мажбурий бадаллар ва тўловларни йиғиш, тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар (фойда) тўғрисида ҳисобот беради. Ҳисоботни тақдим этиш шакли у билан ширкатнинг барча аъзолари таниша олишини таъминлаши керак ва у ширкат аъзолари умумий йиғилишининг қарори билан белгиланади.

 

Ширкат мажбуриятлари:

 

мулкдорларга умумий мол-мулкнинг ҳолати, қилинган ва бўлғуси харажатлар тўғрисида ахборот тақдим этиш, ширкат аъзолари олдида ҳисобот бериш;

 

умумий харажатларнинг ҳамда мулкдорнинг умумий харажатларга доир мажбурий ойлик ва мақсадли бадалларининг миқдорини асослаш.

 

Манба: www.e-kommunal.uz.

Прочитано: 2383 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика