Norma.uz

Божхона қонунчилигини суд амалиётида қўллаш масалалари

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

 

Мажлисда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ўзининг юксак самараларини бераётгани таъкидланди.

Мамлакатимизда божхона органлари фаолияти замон талабларига мос такомиллаштириб борилаётгани ҳам шу мақсадга хизмат қилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2013 йил 29 январда қабул қилинган “Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатдошлилигини янада ошириш ва товарларни республикага ноқонуний олиб киришга қарши курашни кучайтириш тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Божхона қонунчилигини бузиш иқтисодий барқарорликка бевосита салбий таъсир қилади. Шу боис божхона соҳасидаги қонунлар ижросини таъминлаш, уларни амалиётга самарали татбиқ этиш борасида судлар изчил фаолият юритмоқда. Пленум мажлисида муҳокама этилган “Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва контрабандага оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Олий суд Пленуми қарори лойиҳаси ушбу йўналишдаги фаолиятни янада такомиллаштиришга қаратилган.             

Соҳага оид қонунларни судлар томонидан тўғри қўллаш юзасидан Олий суд Пленумининг 1996 йил 27 февралда “Контрабанда ва божхона қонунларини бузиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги ҳамда 1998 йил 28 декабрда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 1997 йил 26 декабрда тасдиқланган Божхона кодексининг қабул қилиниши муносабати билан суд амалиётида вужудга келган айрим масалалар тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинган. Мазкур қарорлар божхона қонунчилигини амалда тўғри қўллаш бўйича судлар учун муҳим асос вазифасини ўтамоқда.

Шу билан бирга, ўтган даврда Жиноят кодексининг 182 ва 246-моддалари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 227-моддаси ҳамда Божхона кодексига юздан ортиқ ўзгартиришлар киритилди. Табиийки, бу Олий суд Пленуми қарорларини ҳам такомиллаштириш заруратини юзага келтирди. Пленум қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида ишчи гуруҳи томонидан судларда кўрилган божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишга оид жиноят ишлари ўрганилиб, умумлаштирилди. Шунингдек, мутасадди идоралар томонидан тақдим этилган таклиф ва фикр-мулоҳазалар асосида қарор лойиҳаси тайёрланди.

Пленумда кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Прочитано: 2333 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика