Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 36 / Биз яшайдиган уй

Квартирани ижарага берамиз

Мен Ўзбекистонда икки йилча аввал энди квартирани ижарага беришда шартномани нотариусда тасдиқлатиш кераклиги хусусида қонун чиқибди деб эшитдим. Марҳамат қилиб айтсангиз, агар квартира менинг номимга расмийлаштирилган бўлса, квартирани ижарага беришда хотиним ва прописка қилинган бошқа шахсларнинг розилиги талаб қилинадими?

З.Губайдуллин, пенсионер.

Қибрай тумани.

 

- 30.12.2011 йилдаги ЎРҚ-313-сон Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига, хусусан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, Фуқаролик кодекси, Уй-жой кодекси ва Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Энди Фуқаролик кодекси 603-моддасининг иккинчи қисмига кўра фуқаролар ўртасида тузилган уй-жойни ижарага бериш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак. Битимни нотариал тасдиқлаш ҳужжатга нотариус томонидан тасдиқлаш ёзувини қайд этиш йўли билан амалга оширилади.

Фуқаролар ўртасида турар жойни ижарага бериш шартномасининг мавжуд эмаслиги ёхуд ижарага бериш шартномасининг мажбурий нотариал тасдиқланишига риоя қилмаслик энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1591-моддаси). 15 августдан бошлаб амал қилаётган ЭКИҲдан келиб чиқилса, бу 457 650 сўмдан 915 300 сўмгача демак.

Агар квартира сизнинг номингизга расмийлаштирилган, бироқ никоҳ даврида харид қилинган бўлса, у эр-хотиннинг умумий биргаликдаги мулки ҳисобланади ва кўчмас мулкнинг ижара шартномасини нотариал тартибда тасдиқлатаётганда нотариусга хотинингизнинг розилигини тақдим этишингиз керак.

Бундан ташқари, ушбу квартирада доимий прописка қилинган барча вояга етган шахсларнинг розилиги керак бўлади.

Агар квартира хусусийлаштирилган бўлса, яъни хусусийлаштирилгандан кейин у бошқа шахсга ўтказилмаган бўлса1, бунда хусусийлаштиришга розилик берган барча шахсларнинг розилиги ҳам талаб этилади.

Ахтам ҲИКМАТОВ, адвокат.

ТАҲРИРИЯТДАН.

Шунингдек ижарага берувчилар квартирани ижарага беришдан олинадиган даромадларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинишини билишлари керак.

Агар квартира жисмоний шахсга ижарага берилса, солиқ солиш ижарага берувчи – квартира мулкдорининг солиқ органларига тақдим этадиган декларацияси асосида амалга оширилади.

Аввал солиқ органларига дастлабки декларация тақдим этилиши керак – у квартирани ижарага беришдан даромадлар пайдо бўлган кундан бошлаб биринчи ой тугаганидан кейин 5 кун ичида топширилади. Декларация асосида солиқчилар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китобини энг кам ставкада (2013 йилда – 8%) амалга оширадилар.

Ушбу солиқ суммаси ҳар ойда, даромад олинган ойдан кейинги ойнинг 5-кунигача тўланади. Яъни, мисол учун, сентябрь учун солиқни 5 октябргача тўлаш лозим.

Кейинги йил 1 апрелгача ижарага берувчи якуний декларация тақдим этиши керак.

Шуни ҳам қайд этиш лозимки, турар жойни ижарага берганлик учун жисмоний шахсларнинг даромадларига солиқ солиш шартномада белгиланган ижара ҳақи суммасидан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у энг кам ставкалар асосида ҳисобланган ижара ҳақидан кам бўлмаслиги керак. 2013 йилда улар Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 25-иловада белгиланган ва қуйидагиларни ташкил этади:

Тошкентда бир ойда 1 кв.м учун – 3 000 сўм;

Нукусда ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда бир ойда 1 кв.м учун – 2 000 сўм;

бошқа аҳоли пунктларида бир ойда 1 кв.м учун – 1 000 сўм.

 

МИСОЛ. Жисмоний шахс Тошкентда жойлашган, умумий майдони 80 кв.м бўлган квартирани бошқа жисмоний шахсга ижарага беряпти. Ойлик ижара ҳақи суммаси шартномага кўра – 200 минг сўм.

Президентнинг ПҚ-1887-сон қарори билан тасдиқланган энг кам ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланган ижара ҳақи суммаси ойига 240 минг сўмни (80 х 3 000) ташкил этади. Шартнома билан белгиланган ижара ҳақи (200 минг сўм) энг кам ставкалар асосида ҳисобланган суммадан (240 минг сўм) камлиги сабабли жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг 8%лик ставка бўйича ҳисоб-китоби 240 минг сўмдан келиб чиқиб амалга оширилади. Солиқнинг ойлик суммаси 19 200 сўмни (240 х 8%) ташкил этади.

 

*Олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя битими амалга оширилгандан кейин, шунингдек мулк ҳуқуқи мерос қолдириш тартибида ўтганидан сўнг, бошқа шахсга ўтказиш ёки мерос қолдириш вақтидан қатъи назар, квартира (квартиранинг бир қисми), уй (уйнинг бир қисми) хусусийлаштирилган турар жой мақомини йўқотади.

Прочитано: 11185 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2015-05-31 19:41:41, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика