Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 36 / Биз яшайдиган уй

Пропискадан чиқариб, хотиржам яшамоқчиман!

Мен квартира мулкдориман. Унга қариндошим ҳам прописка қилинган, мен билан бирга яшайди. У одамларни тинч яшашга қўймаяпти: спиртли ичимликларни ҳаддан ташқари кўп ичади, жанжал кўтаради, идиш-товоқларни синдиради, коммунал хизматларга ҳақ тўламайди. Мен у билан бирга яшашни истамайман. Уни квартирадан кўчира оламанми?

Х.Самигуллин,

меҳнат фахрийси.

Чирчиқ шаҳри.

 

– Сизга яшаш жойингиздаги фуқаролик ишлари бўйича судга исбот-далилларни тўплаган ҳолда қариндошингизни кўчириш тўғрисидаги даъво билан мурожаат этишни тавсия қиламиз. Масалан, хулқ-атвор нормаларига риоя этмаслик ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан қайд этилган бўлиши мумкин. Коммунал хизматлар ҳақи тўланганлиги тўғрисидаги квитанциялар, квартирадаги мол-мулкнинг ҳолати тўғрисидаги далолатномалар ва бошқа ҳужжатлар сизнинг фойдангизга хизмат қилади.

Тахминан худди шундай вазиятга мисол келтирмоқчиман.

Даъвогар Н. судга жавобгар Б. устидан уни кўчириш даъвоси билан мурожаат қилди. Суд низолашилаётган хусусий уй мулк ҳуқуқида даъвогарга тегишли эканлигини аниқлади. Ана шу уйда бир хонада даъвогар, унинг ўғли ва келини ҳамда уларнинг боласи ва жавобгар прописка қилинган ҳолда яшашади. Уйга доир барча солиқлар, коммунал хизматлар ва бошқа мажбурий тўловларни даъвогар Н. тўлайди. Жавобгар уйни сақлашда ҳеч қанақасига иштирок этмайди.

Суд томонидан сўралган кўп сонли гувоҳларнинг кўрсатишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида нохуш муносабатлар юзага келган, тез-тез жанжаллар бўлиб, улар қўшниларнинг осойишталигини бузяпти.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи (маҳалла қўмитаси) маълумотномасидан кўринишича, маҳалла фуқароларининг йиғилишларида жавобгарнинг хулқ-атвори бир неча марта муҳокама қилинган, чунки у доимо даъвогар билан жанжаллашиб юрган, ибосиз сўзлар билан ҳақоратлаган, кўпинча маст-аласт ҳолда бўлган. Бироқ жавобгарга нисбатан қўлланган жамоат таъсири чоралари ёрдам бермаган. Маҳалла яраштирув комиссияси аъзолари даъвогар билан жавобгар ўртасидаги низони тинч йўл билан ҳал этишга уринишлар ҳеч қандай натижа бермади деган хулосага келишди ва шунга асосан Н.га бирга яшаб бўлмаслиги муносабати билан судга мурожаат қилишни тавсия этишди.

Бундан ташқари, суд жавобгарнинг доимий яшаши учун яроқли бошқа турар жой майдонига эгалигини аниқлади.

Уй-жой кодексининг 70-моддасига кўра кўчириш суд тартибида амалга оширилади. Уй-жой кодексининг 74-моддасига мувофиқ, агар муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги

турар жойни ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ёки у билан доимий яшаётган фуқаролар турар жойни бузаётган ёхуд шикастлантираётган ёки ундан ўз мақсади бўйича фойдаланмаётган ёхуд турмуш қоидаларини мунтазам бузиб бошқаларнинг у билан бир квартира ёки бир уйда яшаш имконини бермаётган бўлсалар, бунда огоҳлантиришлар ва жамоат таъсир чоралари натижа бермаган бўлса;

шунингдек шартномада узоқроқ муддат белгиланмагани ҳолда ижарага олувчи турар жой ҳақини 6 ой тўламаган бўлса, қисқа муддатли ижарада эса шартномада белгиланган тўлов муддати ўтганидан сўнг икки мартадан ортиқ тўланмаган ҳолда ижарага берувчи ёки ўзга манфаатдор шахсларнинг талаби бўйича айбдорларни кўчириш бошқа турар жой бермасдан амалга оширилади.

Ушбу меъёр давлат уй-жойи учун белгиланган. Бироқ хусусий уй-жой фонди билан юзага келадиган бундай вазиятлар қонун ҳужжатлари ва бизнинг ҳолатимизда тарафларнинг келишуви билан тўғридан-тўғри тартибга солинмаганлиги сабабли қонуннинг ўхшаш муносабатларни тартибга солувчи нормаси (қонун ўхшашлиги) қўлланиши мумкин (Фуқаролик кодексининг 5-моддаси).

Суд Уй-жой кодексининг 74-моддаси нормасини даъвогар Н.нинг мулкида бўлган хусусий уйга нисбатан қўллаб, қонун ўхшашлиги бўйича даъвогарнинг жавобгарни бошқа турар жой бермасдан кўчириш тўғрисидаги даъво талабларини тўлиқ қондирди.

Бундан ўзингиз учун хулоса чиқариб, ишга киришинг.

Ахтам ҲИКМАТОВ, адвокат.

 

ФОЙДАЛИ МАЪЛУМОТ

Абонент томонидан совуқ сувни ҳисобловчи янги асбоб (ҳисоблагич) мустақил равишда ўрнатилганда, уни пломбалаш учун, Ўздавстандартнинг ўлчов асбоб-лари давлат реестрига кўра, қуйидаги ҳисоблагичларни давлат текширувидан ўтказиш талаб этилмайди (2013 йил сентябридаги маълумотларга кўра):

l ишлаб чиқарган корхона – «БЕТАР» ИЧТФ МЧЖ, Чистополь шаҳри, Татаристон Республикаси. Тури – СХВ-15, СХВ-15Д, СХВ-20, СХВ-20Д. Сертификатнинг амал қилиш муддати – 1.01.2015 йилгача;

l ишлаб чиқарган корхона – «Тошкент-ЦЕННЕР» МЧЖ, Тошкент шаҳри, Ўзбекистон Республикаси. Сертификатнинг амал қилиш муддати – 22.08.2016 йилгача.

Абонентлар томонидан шаҳар савдо тармоғида харид қилинган бошқа ҳисоблагичлар, янги ва ишлатилганлари, ўрнатиш олдидан мажбурий давлат текширувидан ўтказилади.

«Сувсоз» ДУК совуқ сув билан Тошкент шаҳрини таъминлайди, шу сабабли иссиқ сувга ёки мамлакатнинг бошқа туманларига тааллуқли бўлган саволларни бошқа тегишли инстанцияларга бериш керак.

www.suvsoz.uz.

 

Прочитано: 2411 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика