Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 36 / Биз яшайдиган уй

Навоийга боришингизга тўғри келади

Мен пойтахтда яшайман, бироқ Навоий шаҳрида квартирам бор. Унинг сотилишини Тошкент шаҳри нотариал идорасида расмийлаштиришим мумкинми? Ишим туфайли Навоий шаҳрига бора олмайман. Бундан ташқари, мўлжалимдаги харидорнинг ўзи Тошкентда яшайди, унга ҳам битимни шу ерда расмийлаштириш қулай.

 

К.Нуримов,

брокерлик фирмаси ходими.

 

- Йўқ, Навоийда жойлашган квартиранинг сотилишини Тошкент шаҳри нотариал идорасида расмийлаштириш, ҳатто бунга харидор рози бўлганда ҳам, мумкин эмас.

 

Гап шундаки, Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқноманинг (адлия вазирининг АВ томонидан 30.03.2010 йилда 2090-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) 51-бандига кўра уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битимлар мулк жойлашган ҳудуддаги нотариал идорада тасдиқланади.

 

Бундан ташқари, кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар (олди-сотди, ҳадя, ипотека, узоқ муддатли ижара, меросни қабул қилиш ва бошқалар) давлат рўйхатидан ўтказилади. Давлат рўйхатидан ўтказиладиган мол-мулкка доир ҳуқуқ улар рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб юзага келади.

 

Шу сабабли тасдиқловчи устхатда нотариус тарафларга мазкур мол-мулк жойлашган жойдаги ер тузиш ва кадастр хизматида (илгари техник инвентарлаш бюроси деб номланган) давлат рўйхатидан ўтказиладиган мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисида битимни, шунингдек уни бекор қилиш тўғрисида битимни тақдим этиш зарурлиги тушунтирилганлигини кўрсатади.

 

Ленара ХИКМАТОВА, адвокат.

 

Прочитано: 1955 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика