Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 36 / Қарор ва ижро

«INFOСOM–2013» ҳафталиги

Мамлакатимизда 23-28 сентябрь кунлари анъанавий «InfoСOM–2013» ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) ҳафталиги бўлиб ўтади.

 

Президентимиз Ислом Каримовнинг шу йил 27 июндаги қарори билан тасдиқланган 2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида телекоммуникация технологиялари, алоқа тармоқлари ва инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг қабул қилиниши мамлакатимизда ахборот ресурслари, тизимлари ва тармоқларини жадал ривожлантиришда янги босқични бошлаб берди.

2004 йилдан буён сентябрь ойи охирида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «InfoCOM» ҳафталиги бу борада ҳаётга муваффақиятли татбиқ этилаётган ислоҳотлар самараси бўлиб, мутахассислар ва ахборот технологияларидан фойдаланувчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Ҳафталик давомида соҳани янада такомиллаштиришга қаратилган қатор тадбирлар ҳам бўлиб ўтади.

23 сентябрь куни шу йил 13 августда бошланган UZ–2013 миллий домени интернет-фестивалининг якунлари сарҳисоб қилинади.

Фестиваль танлов дастури ўн мавзу ва иккита махсус номинацияни ўз ичига олади. Бу йилги фестивалда интерфаол хизматлар кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилиб, “Тармоқ сервислари соҳасидаги энг яхши сайт” номинациясида махсус «Электрон тижорат» йўналиши ҳам жорий этилган.

Танлов дастурига ҳар бир мавзу бўйича иштирокчилар учун WWW.UZ миллий излаш тизимининг махсус мукофоти киритилган. Маълум вақт ичида ўз номинациясида энг кўп балл тўплаган ўнта сайт ғолиб деб топилади.

24 сентябрь куни ўтказила-диган Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича миллий саммит мамлакатимиз АКТ соҳасидаги асосий воқеалардан бири бўлади. Ушбу тадбир миллий экспертлар ва халқаро мутахассисларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Саммит ўтказилган дастлабки йилларда икки юз нафарга яқин делегат қатнашган бўлса, бугунги кунда   иштирокчи мутахассислар сони икки баробар кўпайди.

Саммит мутахассислар, давлат органлари, халқаро ташкилотлар ва хусусий секторга АКТ бозорининг бугунги аҳволини таҳлил қилиш, бу борадаги энг сўнгги ютуқлар билан танишиш, янги ишончли шериклар топиш, мамлакатимизда АКТни янада жорий этиш учун қўшимча инвестиция ресурсларини жалб қилиш имконини беради.

 «InfoСOM–2013» ҳафталиги доирасида 25-27 сентябрь кунлари Тошкент ва Жиззах шаҳарларида бир пайтнинг ўзида анъанавий “ICTExpo” ахборот технологиялари миллий кўргазмаси ҳам ўтказилади.

Кўргазма иштирокчилари ҳаётга татбиқ этилган «электрон ҳукумат» лойиҳасининг энг яхши намуналарини тақдим қилади. Кўргазма ягона давлат маълумотлар базасини ташкил қилиш ва аҳолига интерфаол хизмат кўрсатиш бўйича самарали ечим топишга кўмаклашади. Давлат бошқаруви ва ҳокимияти органлари «электрон ҳукумат» соҳасидаги тайёр таклифлар билан танишиш, малакали маслаҳат олиш ва режалаштирилаётган лойиҳаларни амалга ошириш учун шерик топиш имконига эга бўлади.

Кўргазма дастуридан таълимга оид кўплаб семинарлар, давра суҳбатлари, турли тадбир ва танловлар ўрин олган. «ICT-Expo–2013» кўргазмаси ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкам амалий муносабатларни йўлга қўйишга хизмат қилади.

АКТ ҳафталигининг сўнгги кунида ёшлар ўртасида дастурий таъминот ишлаб чиқиш бўйича «Best Soft Challenge» танлови ғолиблари тантанали равишда мукофотланади.

АКТ ҳафталиги охирида е-спорти бўйича «Uzbekistan Cyber Games–2013» Ўзбекистон чемпионатининг финал босқичи ва унинг ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

АКТ ҳафталиги ҳақидаги батафсил ахборот билан  www.ictweek.uz сайтида танишиш мумкин.

Прочитано: 1991 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика