Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 24 / Акс-садо

АГАР ТРАНСПОРТ ЎЗИНГИЗНИКИ БЎЛСА...

2013-05-29 _Абдураҳмон деган меҳмон:

– 2012 йилги биринчи хат Агентликнинг лицензиялаш масаласидаги нуқтаи назарини ўзгартирмайди. Агентлик «тижорий асос» тушунчасини таърифлаб беришга ҳаракат қилмоқда, шунингдек ўзига тегишли юк ташилганда, агар ташиш қиймати таннархга киритилмаган бўлса, лицензияланмаслиги кераклиги ҳақида сўз юритмоқда.

 

2013-05-29 _деган меҳмон:

– Афтидан, Агентлик мавҳумликни кўпайтириб, ҳаммасини янада чигаллаштириб юборибди.

 

2013-05-29 _botir2002 деган меҳмон:

– Агентлик, башарти бу харажатлар ТАННАРХДА акс эттириладиган бўлса, лицензия керак эканлиги ҳақида ёзади. Бордию харажатлар даврий харажатларда (реализация харажатлари – Харажатлар таркиби тўғрисидаги низомнинг 2.1.1-банди) акс эттирилган бўлса, демак лицензия зарур эмас экан-да!?

 

2013-05-30 _Шароф Рўзметов деган меҳмон:

– Ташкилот объект қуриш билан шуғулланмоқда, у пудрат шартномаси асосида юкларни (ғишт, цемент ва шу сингариларни) объектга ўз транспортида ташиб олиб келмоқда. Объект сметасига қаралса, унда «Буюртмачи» тўлаши лозим бўлган транспорт харажатлари режалаштириб қўйилган.

Ёки нон-булка маҳсулотларини элтиб берувчи транспортни олайлик. Бунда маҳсулотни элтиб бериш тижорий фаолият саналади, ундан даромад келяптими-йўқми, буниси солиқ органлари ходимлари ҳал этиши лозим бўлган вазифа. Юқорида айтиб ўтилган мисолларнинг ҳар бирида лицензия олиниши шарт.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги органларининг ходимлари Йўриқномага яна бир карра кўз югуртириб олишлари жоиз кўринади: юкни транспорт воситаларида лицензиясиз ташиш ҳоллари аниқланган тақдирда юкни ушлаб қолмаслик, балки юк ташиш билан боғлиқ илова ҳужжатларини қайд этиб, маълумотларни нуфузли идораларга йўллаш лозим.

Мабодо юк ташиш тижорий бўлмаган асосда амалга оширилаётган бўлса, хусусан юк ташиш ҳужжатларига «Нотижорий асосдаги юк ташиш» деган штамп қўйиш лозим.

Икки ёки ундан кўпроқ тараф иштирокида маҳсулот етказиб бериш юзасидан оғзаки ёки ёзма шартнома тузилган тақдирда, бу – тижорат саналади, тўлов бўлган-бўлмаганлигини эса нуфузли идоралар исботлаб берадилар.

Агар сиз ўзингизга тегишли мол-мулкни муайян тумандаги битта омборхонадан бошқа тумандаги иккинчи омборхонангизга ташиётган бўлсангиз, бундай юк ташиш нотижорий саналади, негаки юк ташиш иштирокчиси битта.

Лицензияланиши лозим бўлган фаолият билан махсус рухсатнома олмай туриб шуғулланиш фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 15 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 165-моддаси). Бинобарин транспортда юк ташишдан даромад олинган-олинмаганлиги лицензия билан ёки лицензиясиз ишлашга ҳеч бир алоқаси йўқ.

 

2013-05-30 _Abdurahman деган меҳмон

_botir2002 деган меҳмонга:

– Уларнинг хатларига қаралса, чиндан ҳам шундай бўлади. Бинобарин агар харажатлар муайян даврга оид харажатларда акс эттирилган бўлса, лицензиянинг зарурати йўқ. Мен Агентликнинг нуқтаи назарини айни шундай тушундим ва бунга қуйидаги сабабларга кўра қатъиян қўшилмайман.

1. Юридик сабаб: Агентлик Низомда белгиланган нормани бағоят кенг тарзда талқин этмоқда.

2. Амалий сабаб: у ёки бу корхона юк ташиш қийматини қайси гуруҳга киритганликларини Агентлик ёки йўлдаги бошқа текширувчи идоралар қай йўсинда текширадилар? Ўйлашимча, ДЙҲХХ, Агентлик, Тошкент шаҳридаги Департамент ходимларининг ҳаммаси ҳам бу атамаларни бирдек яхши билади ва чуқур тушунади деб бўлмайди. Юк машиналари ҳайдовчилари эса ташиш қиймати маҳсулот таннархида акс этмаганлигини аниқ айта олмайдилар, исботлай олмайдилар ҳам. Демак, йўлларда ҳаммадан бе­истисно лицензия сўрашга тўғри келади.

 

2013-05-30 _деган меҳмон:

Мамлакатимиз Президентининг маърузаларидан бирида таъсир кўрсатиш ва манфаатлар мувозанатини таъминлаш чора-тадбирларини фуқаролик муносабатларига киритиш жоизлиги бир неча бор кўрсатиб ўтилган эди.

Шундай бўлмоқдаки, ваколатли идоралар ўз вазифаларини одатдагидек адо этаверадилар, юк ташувчи эса юк ҳақида ва ташиш хусусияти тўғрисида уларга зарур ва етарли ахборотни тақдим этмоғи лозим.

Мабодо масала ечими чўзилиб кетса ва бу билан тадбиркорлик субъектига зарар етадиган бўлса, судга дадил мурожаат этаверинг. Аввалига қийин бўлади, албатта. Негаки, бу борада тажриба йўқ. Кейин иш осон кўчади. «Мувозанат» тизими дарҳол иш беради. Бинобарин биронта ҳам давлат муассасаси ўз ходимларининг номуносиб хатти-ҳаракати учун тўлов тўлашдан наф кўрмайди, албатта.

 

2013-05-30 _деган меҳмон:

– «Тижоратчи ташкилот ўзига тегишли юкни ўзининг автомобиль транспортида, башарти юкни ташиб берганлик учун транспорт харажатлари сотиб олувчидан ундирилмайдиган ва чиқим маҳсулот таннархига қўшилмайдиган бўлса, лицензиясиз уни олувчига етказиб беришни амалга оширишга ҳақли» (Агентликнинг биринчи жавобидан).

«Бир вақтнинг ўзида автомобилдан фойдаланиш харажатлари, шу жумладан ёқилғи-мойлаш материаллари, аккумулятор, автошиналар харид қилиш, автотранспорт воситасини таъмирлаш ва унга техник хизмат кўрсатиш, шунингдек ҳайдовчига иш ҳақи тўлашни корхонанинг зарарига дея ҳисобдан чиқариш шубҳа туғдиради» (Агентликнинг иккинчи жавобидан).

Демак, ҳамма ҳолларда ҳам лицензия олиш лозим, негаки агар таннархга киритилмаса, демак зарар сифатида ҳисобдан чиқарилади. Бу эса Агентликда шубҳа уйғотади...

 

2013-06-03 _деган меҳмон:

– Юк ташиш қиймати маҳсулот таннархида мужассам топмаганлигини исботлаш учун, қизиқ, қандай ахборот тақдим этиш керак? Ўзимча, шундай тасаввур қиламан. Машина ҳайдовчиси йўлда текширувчига юк қиймати акс эттирилмаган, қаердадир кўрсатиб ўтилган деб тушунтирган бўлади ва унга бухгалтерия проводкаларини кўрсатади...

 

2013-06-03 _А.Муҳамедбоев деган меҳмон:

Бизни қийнаётган нарса, муштарак мушкулотимиз ҳам шу! Салла деса каллани тушунамиз!

Ҳайдовчи эмас, экспедитор (балки ҳар иккала вазифани бир киши адо этаётгандир) ҳисобварақ-фактура-юкхатни эмас (кўпгина тадбиркорлар ана шу белгиланмаган ҳужжатдан фойдаланадилар), юкхатни, аниқроғи транспорт юкхатини кўрсатишлари керак. Бордию юк ташиш ўз эҳтиёжлари учун амалга оширилаётган бўлса, у ҳолда олувчи ҳам, маҳсулот етказиб берувчи ҳам бир шахс бўлади. Бунда ишончли бўлиши учун «Ички юк ташиш» деган ёки мазмуни шунга ўхшаш белги қўйилмоғи лозим.

Сотиб олувчи ўзига тегишли юкни сотувчининг омборидан олиб кетаётган бўлса, йўриғи осон. Шартнома ҳамда тайин этилган манзилга бориш йўли монанд бўлган ҳисобварақ-фактура кўрсатилади.

Пудрат ишларида биринчи мисолга ўхшайдиган ҳоллар кўп.

Бордию шундан кейин сизни тўхтатишса, ўзингизга етказилган зарарни миқдорий ифодада исботлаб беришингиз мумкин. Бинобарин эндиги йўл тўғри судга олиб боради.

Прочитано: 2275 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика