Мамлакатимизда ёшларнинг солиқ соҳасидаги билим ва кўникмаларини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Халқ таълими вазирликлари билан ҳамкорликда ташкил этилган «Солиқ билимлари – болаларга» республика кўрик-танлови бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда.
Жорий йилги танловда мамлакатимиздаги барча мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари фаол иштирок этди.
Танловнинг якуний босқичи Солиқ академиясида бўлиб ўтди. Унда Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги 28-мактаб ўқувчиси Латофат Матёқубова, Урганч ижтимоий-иқтисодиёт коллежи ўқувчиси Адҳам Исмоилов, Бухоро шаҳридаги 23-мактаб ўқувчиси Нозима Ҳакимова ва Тошкент солиқ коллежи ўқувчиси Аброр Раҳимов турли йўналишлар бўйича ғолибликни қўлга киритди.
ЎзА.