Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 18 / Бизнинг маслаҳатлар

Мол-мулк солиғи: олдинги неча йил учун тўлаш керак?

Сизларга жисмоний шахснинг мол-мулкига солиқ солиш хусусида мурожаат қиляпман.
2005 йилда 1 810 000 сўмга дўкон биносини сотиб олгандим. Ўша вақтда пенсионерлар мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинган эдилар, солиқ солишдаги кейинги ўзгаришлардан эса хабарим бўлмаган экан. Яқинда мени солиқ идораси ходимлари чақириб, 5 йил учун мол-мулк солиғи бўйича қарзим 1 560 000 сўмни ташкил қилганини айтишди. 2013 йил ҳолати бўйича дўкон биноси қайта баҳоланди, унга кўра бинонинг қиймати 8 733 922 сўмни ташкил этади.
Умумий майдондан пенсионерлар учун имтиёзли 60 к =в.метр чегириладими? Мол-мулк солиғи тўғри ҳисобланганми?
Ҳамза Жабборов.
Тошкент вилояти.


– Фуқароларнинг алоҳида тоифаларига мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар берилади. Жумладан, пенсионерлар учун ҳақиқатан ҳам мол-мулк солиғи бўйича имтиёз белгиланган (2007 йил 1 январгача улар солиқни тўлашдан бутунлай озод қилинганлар, 2007 йилдан бошлаб солиқ солишнинг бир объекти бўйича 60 кв.метр миқдорида солиқ солинмайдиган минимум белгиланган). Имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.
Бироқ мазкур имтиёз тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган нотурар жой хоналари (иморатлар) бўйича ёки улар юридик шахс ёхуд якка тартибдаги тадбиркорга ижарага берилганида қўлланмайди. Хусусан, Солиқ кодексининг (СК) 276-моддасига асосан солиқ солиш объектлари жисмоний шахслар томонидан тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланилган ёхуд улар юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага берилган тақдирда, шунингдек жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган яшаш учун мўлжалланмаган жойлар бўйича жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ юридик шахслар учун белгиланган ставка (2013 йилда 3,5%) бўйича тўланади.
Тегишинча, агар сизга қарашли бўлган дўкондан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун (товарларни сотиш учун ёки уларни сақлаш учун омбор сифатида ва ҳоказо) фойдалансангиз ёки ижарага берсангиз, дўкон майдонидан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби имтиёзни қўлламасдан амалга оширилади.
Сиз тақдим этган маълумотлар асосида мол-мулк солиғи суммасини аниқлашнинг имконияти мавжуд эмас.
Бинобарин, СКнинг 277-моддасига биноан жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш солиқ солиш объекти жойлашган ердаги солиқ органлари томонидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг маълумотлари асосида амалга оширилади.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган солиқ солиш объекти жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига ҳар йили 1 февралгача объектнинг 1 январга бўлган ҳолатига кўра инвентаризация қийматини ва унинг мулкдорини кўрсатган ҳолда маълумот тақдим этади.
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси мол-мулкнинг 1 январга бўлган ҳолатига кўра инвентаризация қийматидан ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
Шу тариқа, солиқ органи унинг ҳисоб-китобини туман (шаҳар) кўчмас мулк давлат кадастри ва техник инвентаризациялаш кадастр бюролари хизматлари тақдим этган маълумотлардан, яъни:
жисмоний шахсга мулк ҳуқуқида тегишли бўлган мол-мулк объекти (объектлари) тўғрисида маълумотдан (турар жой ёки нотурар жой, алоҳида иморат, жойлашган жой, мол-мулк эгаси тўғрисидаги маълумотлар ва ҳоказо);
объектнинг ҳар йили (1 январдаги ҳолат бўйича) белгиланадиган инвентарь қийматидан келиб чиқиб амалга оширади.
Бундан ташқари, агар аввалги йиллар учун солиқ тўлаш бўйича қарзингиз бўлса, солиқ органи белгиланган тўлаш муддатидан кейинги кундан бошлаб тўлаш кунигача, муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,05% миқдорида тўловни кечиктирганлик учун пеня ҳам ҳисоблайди.
Демак, солиқ органи ўтган 5 йил учун солиқни ҳисоблагани тўғри. Ушбу муддат солиқ солишдаги ўзгартишлар билан боғланмаган – у аввалги йиллар учун солиқ тўлаш бўйича талабларни бажариш учун белгиланган (даъво қилиш муддати).
Билингки, агар сиз ҳатто, 2005 йилдан бошлаб солиқ тўламаган бўлсангиз ҳам, уни фақат кейинги 5 йил учун тўлашингиз керак бўлади.

Жавобларни экспертимиз Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 5136 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика