. Мендан тушунтириш хати олишди.
Ҳозирда бунинг айбдорларини жазолаш тўғрисида буйруқ тайёрланяпти. Мени улар жумласига киритишлари мумкинми?
Б.Сулаймонов.
Тошкент шаҳри.
– Эҳтимолдан холи эмас. Бироқ бунда иш берувчи қонун билан белгиланган талабларни бажариши керак. Чунончи, Меҳнат кодексида (МК) ходимларнинг вакиллик органлари аъзолари учун қўшимча меҳнат кафолатлари назарда тутилган. Масалан, МК 25-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ вакиллик органлари таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимларга интизомий жазо беришга, улар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга ёки уларнинг сайлаб қўйиладиган лавозимдаги ваколати тугаганидан кейин 2 йил давомида маҳаллий меҳнат органининг (бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) марказининг) олдиндан розилигини олмай туриб бекор қилишга йўл қўйилмайди.
Касаба уюшмаси органларига сайланган ва ишдан озод этилмаган ходимларга кафолатлар «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида» Қонуннинг (2.07.1992 йилдаги 638-II-сон) 18 ва 20-моддаларида ҳам назарда тутилган.
Қонуннинг 18-моддасига кўра қуйидагиларга интизомий жазо берилиши мумкин эмас:
ишлаб чиқаришдаги ишидан озод қилинмаган ҳолда касаба уюшмалари идоралари таркибига сайланган ходимлар шу идоранинг розилиги олинмасдан туриб;
корхона бўлинмаларидаги касаба уюшмалари идораларининг раҳбарлари – тегишли касаба уюшмаси идорасининг розилиги олинмасдан туриб;
корхонадаги касаба уюшмаси идораларининг раҳбарлари, касаба уюшмаси ташкилотчилари – тегишли касаба уюшмаси бирлашмасининг розилиги олинмасдан туриб.
Кўриб турибмизки, ушбу меъёрлар МКнинг 25-моддасига зиддир.
Олий Мажлиснинг «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида» қарорида (21.12.1995 йилдаги 162-I-сон) назарда тутилишича, Меҳнат кодекси амалга киритилган кундан эътиборан, 1996 йил 1 апрелдан бошлаб меҳнат тўғрисидаги амалдаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларнинг Кодексга зид бўлмаган қисми қўлланилади.
Шу тариқа, МКнинг талабларини бажариб, иш берувчи сизни кадрлар бўйича инспекторнинг меҳнат вазифаларини лозим даражада бажармаганлик учун, содир этилган қилмишнинг оғирлиги ва у содир этилган ҳолатларга боғлиқ ҳолда, сизни жавобгарликка тортиши мумкин.
Сиз касаба уюшмаси қўмитасининг раиси сифатида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чоралари сизга нисбатан касаба уюшмаси қўмитаси ёки касаба уюшмаси аъзолари йиғилишининг қарори билан қўлланиши мумкин.
Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ,
эксперт-юристимиз.