Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 8 / Кадрлар бўлими

Юрисконсульт учун регламентлар

Мен Ўзбекистон фуқаросиман, 2006 йилда ваколатхонаси республикамиз ҳудудида жойлашган Москва давлат сервис университетини тугалладим. Бироқ дипломнинг эквивалентлигини белгилаш таомилини ўтмаганман. 6 ойдан буён Чирчиқ шаҳрида жойлашган, ўз устав фондида давлат улуши бўлмаган хусусий микрокредит ташкилотида юрисконсульт ёрдамчиси бўлиб ишлайман. Яқинда менга юрисконсульт лавозимини эгаллашни таклиф қилишди. Бироқ Россия дипломи туфайли раҳбариятда иккиланиш пайдо бўлди. Нострификация таомилидан ўтмаган Россия дипломига эга бўлган мутахассис хусусий микрокредит ташкилотида юрисконсульт лавозимини эгаллаши қонунийми? Юрисконсульт ишини қандай меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тартибга солади?

 

– Агар хусусий микрокредит ташкилотининг ички меҳнат тартиботларида бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, сиз у жойда юрисконсульт лавозимида ишлаш ҳуқуқига эгасиз.

Эътиборингизни шунга қаратмоқчимизки, Ўзбекистон Республикасида хорижий мамлакатларда олинган маълумот тўғрисидаги дипломнинг эквивалент эканлигини белгилаш ёки унинг нострификациясини ўтказиш давлат органлари ва ташкилотларига, Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган хўжалик бошқаруви органларига, шунингдек устав капиталидаги давлат улуши 50%дан ортиқ бўлган ташкилотларга ишга кириш ҳолларида мажбурий таомил ҳисобланади.

Бошқа ташкилотлар учун ишга қабул қилишда маълумот даражасига қўйиладиган бу талаб тавсия тусига эга (ВМнинг 20.08.2010 йилдаги «Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини тасдиқлаш тўғрисида» 181-сон қарори 2-банди).

Юридик хизматлар фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.2007 йилдаги 182-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати тўғрисидаги ҳамда Хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисидаги низомлар тартибга солади. Ушбу ҳужжатлар давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизматларига қўйиладиган талабларни, уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайди.

Бошқа хўжалик юритувчи субъектлар учун ушбу низомлар тавсиявий хусусиятга эгадир.

Абдусалом  РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2625 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика