Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 8 / Хўжалик ҳуқуқи

Хўжалик суди ердам беради... қарздордан ундиришда

Ўтган йилнинг февралида биз трикотаж полотносини тайёрлашга шартнома туздик. Харидор бизга олдиндан ҳақни ўтказди. Биз унга маҳсулот етказиб бердик. Бироқ ҳозиргача якуний ҳисоб-китоб қилинмаган. У ўзининг қарзини тан олиб, ўзаро ҳисоб-китоблар солиштирма далолатномасини имзолади. Биздаги маълумотларга қараганда, ҳозир харидор ўзининг мол-мулкини сотишга ҳаракат қиляпти. Биз хўжалик судига мурожаат қилиш учун ҳужжатларни йиғяпмиз. Суд томонидан қарор қабул қилинишига қадар қарздорнинг мол-мулкини хатлаш мумкинми ва бу қандай қилинади?

Ё.Самиев, фирма раҳбари.

– Ҳа, бундай имконият Хўжалик процессуал кодекси (ХПК)нинг 7-бобида назарда тутилади. Чунончи, хўжалик суди ишда иштирок этувчи шахснинг аризасига кўра даъвони таъминлаш чораларини кўришга ҳақли. Улардан бири жавобгарга тегишли бўлган мол-мулк ёки пул маблағларини хатлаб қўйиш ҳисобланади (ХПК 77-моддаси биринчи қисмининг 1-банди).

Даъвони таъминлашга, агар бундай чораларни кўрмаслик суд ҳужжати ижросини қийинлаштирса ёки бажариб бўлмайдиган қилса, хўжалик суди иш юритишининг исталган босқичида йўл қўйилади.Шуни таъкидлаш лозимки, даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризани хўжалик судига даъво аризаси билан бирга бериш мумкин. Бунда, ХПК 122-моддаси биринчи қисмининг 11-бандига кўра, ишни судда кўришга тайёрлаш пайтида судья даъво аризаси келиб тушган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмай даъвони таъминлаш чораларини амалга оширади.

Даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризани низони ҳал қиладиган хўжалик суди у келиб тушган кундан кейинги кундан кечиктирмай кўриб чиқади (ХПКнинг 76-моддаси). Уни кўриб чиқиш натижалари бўйича ажрим чиқарилади.

Даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажрим хўжалик суди қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда дарҳол ижро этилади. Суднинг даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажримини олгач, сиз қарздор рўйхатдан ўтказилган жойдаги Суд қарорларини ижро этиш департаментининг суд ижрочилари бўлимига мурожаат қилишингиз керак.

Павел СИЛЬНОВ, адвокат.

Прочитано: 2808 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика