Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 8 / Кадрлар бўлими

Ишлаб бермасдан кетиш

Ишдан бўшаётганда 2 ҳафта ишлаб бермаса бўладими?

У.Бекнозов, Тошкент шаҳри.

– Мумкин, агар Меҳнат кодекси (МК) 97-моддасининг 1-банди ва 99-моддаси билан белгиланган меҳнат шартномасини бекор қилиш таомилига риоя этилса.

Шуни ёдда тутиш лозимки, агар ходимнинг ўз ташаббуси билан (ўз хоҳишига кўра) меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризасида ишдан бўшатишнинг аниқ санаси кўрсатилмаган бўлса, иш берувчи у билан меҳнат муносабатларини у ариза беришдан кейин икки ҳафта ўтмагунча бекор қилишга ҳақли эмас (МКнинг 99-моддаси).

Агар ходим аризасида уни бекор қилишнинг аниқ санаси кўрсатилган ва иш берувчи бунга рози бўлиб, аризага «эътироз билдирмайман» деб ёзган бўлса, меҳнат шартномаси огоҳлантириш муддати тугамасдан олдин ҳам бекор қилиниши мумкин (МК 99-моддасининг иккинчи қисми).

Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш у ўз ишини давом эттиришининг имкони йўқлиги (ўқув юртига қабул қилинганлиги, пенсияга чиққанлиги, сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланганлиги ва бошқа ҳоллар) билан боғлиқ бўлса, иш берувчи меҳнат шартномасини аризада кўрсатилган муддатда бекор қилиши керак (МК 99-моддасининг бешинчи қисми).

Меҳнат муносабатларини ишлаб бермасдан бекор қилишнинг бошқа варианти  – меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига кўра бекор қилишни ҳам келтириш мумкин (МК 97-моддасининг 1-банди). Мазкур асос ходим учун ҳам, иш берувчи учун ҳам мақбулроқдир. Улар меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги хабарномани бекор қилиш муддатларига риоя этмасалар бўлади. Ходим билан меҳнат муносабатлари мазкур асос бўйича ҳатто бундай битимга эришилган кунда бекор қилиниши мумкин. Ишдан бўшатишни ходим билан иш берувчи ўртасидаги ёзма битим билан расмийлаштиришни тавсия қиламиз, унга меҳнат шартномасини бекор қилиш муддатлари, тартиби ва асосларини қайд этиш лозим.

«Кадрлар бўлими» рукнини эксперт-юристимиз Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ олиб боради.

Прочитано: 2370 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика