Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 8 / Хўжалик ҳуқуқи

...ўз мулкини қайтариб олишда

3 йил аввал хўжалик суди бизнинг МЧЖдан етказиб бериш шартномаси бўйича қарзни ундириш тўғрисида қарор қабул қилди. Уни қабул қилиш учун шартномага қўшимча битим асос бўлди, у билан етказиб бериш қиймати кўпайтирилган. Кўпайтирилган қийматни биз тўламадик. 2012 йил декабрида апелляция инстанцияси ушбу қўшимча битимни ҳақиқий эмас деб топди. Айтиб берсангиз, бундан кейин нима қилишимиз керак. Уч йил ўтгандан кейин суднинг қарори устидан шикоят қилса бўладими?

Д.Камолов, Б.Файзуллин, Г.Мисрапян.

 

– Сизга ушбу қарорни қабул қилган хўжалик судига қонуний кучга кирган қарорни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисида ариза (бундан кейин – ариза) билан мурожаат қилишни тавсия этамиз. Ушбу ҳуқуқ сизда Хўжалик процессуал кодекси (ХПК) 204-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандига асосан юзага келади. Сиз келтирган вазиятда етказиб бериш шартномасига қўшимча битимни ҳақиқий эмас деб топиш аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолат ҳисобланади.

Аризани тайёрлаш ва бериш чоғида бир қатор талабларни ҳисобга олиш керак. У хўжалик судига фақат ХПКнинг 34-моддасида кўрсатилган ишда иштирок этувчи шахслар томонидан берилиши мумкин. Ариза хўжалик судига қарорни қайта кўриб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳолатлар очилган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмай берилади. Уларнинг очилган куни бўлиб ўз мазмунига кўра қарор асосланган мазмунга қарама-қарши бўлган суднинг қарори қонуний кучга кирган кун; ёки аризачига суднинг қарори қонуний кучга кирганлиги маълум бўлган ёки маълум бўлиши мумкин бўлган кун ҳисобланиши керак.

Аризага унинг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг нусхалари ишда иштирок этаётган бошқа шахсларга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади. Уни берганлик учун фақат почта харажатлари тўланади (ОХС Пленумининг 25.07.2003 йилдаги 111-сон қарори). Очилиши билан қарор қайта кўриб чиқиладиган ҳолатлар муҳим, яъни қарор қабул қилаётганда хўжалик судининг хусусиятларига таъсир қила оладиган бўлиши керак.

ХПКнинг 207-моддасига мувофиқ хўжалик суди аризани у келиб тушган кундан бошлаб бир ой ичида кўради. Аризани кўриб, у аризани қаноатлантиради ёки қаноатлантиришни рад этиб, бу ҳақда ажрим чиқаради (ХПКнинг 208-моддаси). Аризани қаноатлантириш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилинмайди ва у дарҳол қонуний кучга киради. Аризани рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан умумий асосларда апелляция ёки кассация инстанцияларига шикоят қилиш мумкин.

Шуни эътиборда тутиш лозимки, ишингиз бўйича қарор бекор қилинган тақдирда у хўжалик суди томонидан биринчи инстанция учун белгиланган қоидалар бўйича кўриб чиқилади.

 

Павел СИЛЬНОВ, адвокат.

Прочитано: 2381 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика