Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 8 / Хўжалик ҳуқуқи

Менинг хизматим – бозорни ўрганиш

Масъулияти чекланган жамият (кичик корхона) дори воситалари ва тиббий буюмларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланади. МЧЖ унинг маҳсулотини Ўзбекистон бозорига олиб кириш мақсадида хорижий фармацевтик компания билан шартнома тузди, унинг талаб-қоидаларига қуйидагилар киради:

бозорнинг маркетинг тадқиқотларини ўтказиш;

соғлиқни сақлаш соҳасида ишлаётган мутахассислар ўртасида сўровлар ўтказиш;

хорижий компаниянинг маҳсулотини сотиш сиёсатини ишлаб чиқиш;

реклама-ахборот материалларини (буклетлар ва бошқалар) ишлаб чиқиш, уларда макет оригиналларини ишлаб чиқишга буюртмаларни жойлаштириш ва уларни тайёрлаш, бўлғуси харидорлар ўртасида тарқатиш билан шуғулланадиган ташкилотларни танлашни амалга ошириш;

Соғлиқни сақлаш вазирлигида реклама маҳсулоти, шунингдек реклама материалларини келишиб, кейинчалик уларни оммавий ахборот воситаларида (телевидение, радио, босма нашрларда) жойлаштириш;

хорижий фармацевтик компания маҳсулотининг хоссалари тўғрисида хабардор қилиш мақсадида соғлиқни сақлаш ходимлари учун семинарлар ва конференцияларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш.

Юқорида кўрсатилган ишни штатдаги маркетологлар ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар асосида жалб этилган айрим етакчи мутахассислари олиб борадилар (ушбу мутахассислар фақат ташкил этилган семинарлар ва конференцияларда маъруза ўқиш учун жалб этиладилар).

МЧЖ хизматлари учун ҳақни хорижий компания ҳар чоракда уларни кўрсатиш натижаларига қараб ЭАВда амалга оширади. Сумма контрактда кўрсатилган ҳисобот даврида бажарилган бутун ҳажм учун белгиланади.

Юқорида кўрсатилган хизматлар МЧЖ ўз кучи билан кўрсатадиган хизматлар тоифасига кирадими ва МЧЖ валюта тушумининг 50%ини мажбурий сотишдан озод қилиш тарзидаги имтиёздан фойдаланишга ҳақлими?

МЧЖ директори.

 

– Мазкур ҳолда Эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилишда имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни, хизматларни) аниқлаш қоидалари1 (бундан кейин – Қоидалар) 5-бандининг бешинчи хатбошисига кўра қуйидагилар «ўзи ишлаб чиқарган товарлар» тоифасига киради:

маркетинг тадқиқотларини ўтказиш;

сўровлар ўтказиш;

сотиш сиёсатини ишлаб чиқиш;

бўлғуси харидорлар ўртасида МЧЖ вакиллари томонидан реклама-ахборот материалларини тарқатиш;

реклама маҳсулотини ва реклама материалларини Соғлиқни сақлаш вазирлигида келишиш;

семинарлар ва конференцияларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш.

Рекламанинг макет оригиналларини тайёрлаш ва уларни оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиш МЧЖ ўз ишлаб чиқаришининг хизматлари деб ҳисобланмайди, чунки уларни МЧЖ эмас, балки бошқа ташкилотлар унинг буюртмаси бўйича амалга оширадилар.

Солиқ кодекси 22-моддасининг ўн биринчи хатбошиси ва «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида»ги Қонун (26.05.2000 йилдаги 77-II-сон Қонун билан тасдиқланган таҳрирда) 11-моддасининг бешинчи қисмига кўра хизматларни экспорт қилиш – хизматлар кўрсатиш жойидан қатъи назар Ўзбекистоннинг юридик шахси томонидан чет давлатнинг юридик шахси учун хизматлар кўрсатиш ҳисобланади.

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартиби2 (бундан кейин – Тартиб) 3-бандининг «е» кичик бандига мувофиқ кичик корхоналар ўзлари кўрсатган хизматларни экспорт қилишдан тушадиган валюта тушумини мажбурий сотишдан озод қилинадилар.

На Тартиб, на Қоидалар шартноманинг ягона предмети доирасида бажариладиган айрим ҳаракатларни, ўз кучи билан кўрсатилган хизматлар ҳажмини ва ундаги тушумга тўғри келадиган қисм ҳисоб-китоби қоидаларини белгилаш учун «ажратишга» доир талабларни тартибга солмайди. Шу муносабат билан, фикримизча, МЧЖ ўз кучи билан кўрсатадиган хизматлар устунлиги туфайли, шунингдек «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонун3 (24.12.2012 йилдаги ЎРҚ-342-сон Қонун билан тасдиқланган таҳрирда) 24-модданинг биринчи қисми ва «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг4 (2.05.2012 йилдаги ЎРҚ-328-сон Қонун билан тасдиқланган таҳрирда) 11-моддасига асосан Тартибнинг 3-банди «е» кичик банди билан белгиланган имтиёзни қўллашни талаб қилишга ҳақлидир.

 

1МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 16.02.2011 йилда 2195-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2ВМнинг 29.06.2000 йилдаги 245-сон қарори билан тасдиқланган.

3«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг матни лўнда, оддий ва равон тилда баён этилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда фойдаланиладиган тушунчалар ва атамалар турлича изоҳлаш имкониятини истисно этадиган, уларнинг қонун ҳужжатларида қабул қилинган маъносига мувофиқ ягона шаклда қўлланилади».

4«Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек банклар билан ўзаро муносабатларида тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳуқуқларининг устуворлиги принципи амал қилиб, унга мувофиқ қонун ҳужжатларида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик фаолияти субъектининг фойдасига талқин этилади».

Артём МОКШИН, «Norma» эксперт юридик хизматининг раҳбари.

Прочитано: 2808 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика