Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 7 / Бизнинг маслаҳатлар

ҚҚС тўловчиси бўлган яст тўловчи

Ягона солиқ тўлови тўловчиси ҳисобланган корхонамиз ихтиёрий равишда ҚҚС тўловчиси ҳам бўлиб ҳисобланади. Ташкилотимиз объект қурилишидан ортиб қолган қурилиш материалларини хусусий тадбиркорга 720 минг сўмга сотди, шу жумладан ҚҚС – 120 минг сўм. Ушбу материалларнинг таннархи 300 минг сўмни ташкил қилади. Шартномага мувофиқ мулкка эгалик ҳуқуқи харидорга материалларнинг ҳақи тўлангандан сўнг ўтади. Харидор бизнинг ҳисоб рақамимизга тўловни тўлиқ ҳажмда ўтказди.

Корхонамизнинг хусусий тадбиркор билан ҳисоб-китоблари бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади ва улар қандай солиқ оқибатларига олиб келади?

Баҳром Мажидов, МЧЖ раҳбари.

Самарқанд шаҳри.

 

– Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 05.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган) «В» бўлими 2.4-бандига мувофиқ ортиқча қурилиш материалларини сотиш асосий ишлаб чиқариш фаолиятидан олинган бошқа даромадларга киритилади ҳамда Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда (2-сон шакл) «Асосий фаолиятдан бошқа даромадлар» 90-сатри бўйича акс эттирилади.

Сотиш бўйича ҚҚС солинадиган айланма миқдори сотиладиган материаллар қиймати асосида, уларга ҚҚСни қўшмасдан аниқланади.

Ушбу вазиятда ҚҚС солинадиган қурилиш материалларини сотиш бўйича айланма 600 минг сўм, ҚҚС 120 минг сўм.

Ортиб қолган қурилиш материалларини сотишдан олинган даромадлар ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган айланмага киритилади. Ушбу вазиятда солиқ солинадиган даромад 300 минг сўмни (720 – 120 – 300) ташкил қилади.

Ягона солиқ тўлови корхонанинг асосий фаолият турига тегишли ставка бўйича ҳисобланади. Қурилиш корхоналари учун 2013 йилдаги ягона солиқ тўлови ставкаси 6% миқдорида белгиланган (ЎзР Президентининг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорининг 9-1-иловаси). Ушбу операция бўйича ягона солиқ тўлови суммаси 18 000 сўмга (300 000 х 6%) тенг.

Сизнинг ҳолатингизда ягона солиқ тўловини тўлашда корхонангиз ҳисоблаб чиқарилган ЯСТ суммасини бюджетга тўланадиган ҚҚС суммасига камайтириши мумкин, бироқ бу ҳисоблаб ёзилган ЯСТ суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.

21-сон БҲМСга асосан сиз қайд этган операциялар бухгалтерияда қуйидагича акс эттирилади:

 

Т/р

Хўжалик операцияларининг мазмуни

Сумма,

минг сўмда

21-сон БҲМС бўйича ҳисобварақлар корреспонденцияси

Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар

дебет

кредит

1.

Материалларни харид қилувчидан пул маблағларининг келиб тушиши акс эттирилди           

720

5110

6310

Олди-сотди шартномаси, банк кўчирмаси

2.

Илгари олинган бўнак ҳисобга олинди

720

6310

4010

Шартнома, банк кўчирмаси

3.

Материалларни сотиш акс эттирилди

720

4010

9220

Юкхати, ҳисобварақ-фактура

4.

Ҳисоблаб ёзилган ЌЌС акс эттирилди

120

9220

6410

Ҳисобварақ-фактура

5.

Материалларнинг сотиб олиш қиймати ҳисобдан чиқарилди

300

9220

1010

Юкхати, ҳисобварақ-фактура

 Жавобларни экспертимиз Ғуломжон Тўлаганов тайёрлади.

Прочитано: 3213 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика