Корхона ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни экспорт қилади. У ягона солиқ тўловининг тўловчиси бўлиб, ихтиёрий равишда ҚҚС тўлайди. Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот экспортга таннархдан паст нархда реализация қилиниши тўғрисида битим мавжуд.
Мазкур ҳолда реализация қилиш нархи билан таннарх ўртасидаги фарққа ЯСТ солинадими? Агар солинса, у ягона солиқ тўлови тўғрисидаги ҳисоботда қандай акс эттирилади?
– Солиқ кодексининг 355-моддасига кўра 2010 йилнинг 1 январидан бошлаб товарлар таннархидан паст баҳоларда реализация қилинганда ЯСТ солинадиган тушумга реализация қилинган маҳсулотнинг таннархи киритилади (30.12.2009 йилдаги ЎРҚ-241-сон Қонун билан жорий этилган). Мазкур тартиб маҳсулотни экспортга реализация қилишга ҳам татбиқ этилади.
ЯСТ ҳисоб-китобида маҳсулотни таннархидан паст нархда реализация қилишдан олинган зарарлар 025-сатрда акс эттирилади.
«Norma Ekspert» мутахассислари
тайёрладилар.