Уй-жой дахлсизлиги фуқароларга Конституция томонидан шахсий ҳуқуқлар ва эркинликлар қисмида, шунингдек бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар томонидан кафолатланган ҳуқуқдир. Уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқини бузиш қонунчиликда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга
Конституция 31-моддаси:
Ҳеч ким уй-жойга унда яшовчи шахсларнинг хоҳишига қарши кириши мумкин эмас. Уй-жойга киришга, шунингдек унда олиб қўйишни ва кўздан кечиришни ўтказишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади. Уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.
МЖТК 45-моддаси:
Турар жойга унда истиқомат қилувчиларнинг хоҳиш-иродасига хилоф равишда ноқонуний тарзда кириш, мансабдор бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, – БҲМнинг учдан бир қисмидан бир бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.
ЖК 142-моддаси:
Турар жойга унда яшовчиларнинг эркига хилоф равишда зўрлик ишлатиб ғайриқонуний бостириб кириш уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.