Norma.uz
Норма маслахатчи / 2025 йил / № 22 / Биз яшайдиган уй

Мурал ёрдамида ҳавони қандай тозалаш мумкин?

 

Пойтахтнинг Сергели туманида ўзида санъат иншоотини эслатадиган ва айни вақтда ҳавони тозаловчи фильтр бўлган мурал пайдо бўлди. Тошкентда ҳавонинг ифлосланиши билан юзага келган вазиятда бу жуда долзарб.

250 м2 майдондаги уйнинг ташқи қисмидаги сурат – бу TBC Bank лойиҳаси бўлиб, уни ёш тошкентлик рассом Надежда Риксиева чизди.

Ҳавони тозалаш технологияси қандай ишлаши ҳақида банк томонидан ишга туширилган онлайн-платформа маълумот беради. Мурал зарарли чиқинди газларни худди 250 м2 майдондаги ўрмон участкаси каби ютади. Тасвир махсус бўёқ билан қопланган. Ҳавонинг ифлос заррачалари – азот оксидлари унинг юзасига ўрнашади.

Қуёш нури таъсирида оксидланиш жараёни бошланади ва бу азот оксидларини хавфсиз нитратларга айлантиради. Озон кислородга айланади, ҳавонинг сифатини яхшилайди ва зарарли моддаларни ютади. Бундай экомураллар бугунги кунда кўплаб давлатларда пайдо бўлмоқда ва ҳавонинг ифлосланишига қарши курашда яхши муқобил ҳисобланади.

Албатта, банкнинг пойтахт атроф-муҳит экологик ҳолати учун ижтимоий жавобгарлиги олқишга сазовор.

«Экологик муаммолар ҳар биримизга тааллуқли, лекин ўзгаришлар оддий қадамлардан бошланади», – дейилади mural.tbcbank.uz сайтида. – Тоза ҳаво учун қайғуриш учун ҳар биримиз нима қила олишимиз мумкин: дарахт кесиш муаммоси ҳақида гапириш, ортиқча қадоқ-ўрамлардан воз кечиш, дарахт экиш, экологик маҳсулотлардан фойдаланиш, машинада эмас, кўпроқ жамоат транспортида юриш, жамоат фаоллари билан бирлашиш».

Прочитано: 49 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика