Президентнинг «Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида»ги (1.04.2025 йилдаги ПҚ-133-сон) қарори қабул қилинди.
Қарор билан ҳудудларда истеъмолчиларни муқобил энергия ресурсларидан фойдаланишга ўтказиш ҳамда энергия тежовчи технологияларни ўрнатиш орқали 2,5 млрд кВт соат электр энергиясини ва 1,1 млрд метр куб табиий газни тежашга эришиш мақсади белгиланди.
Жумладан, ҳужжатда қуйидагилар назарда тутилган:
• истеъмолчилар томонидан қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларидан фойдаланиш ҳамда қўшимча 74 мингдан ортиқ объектда 785 МВт бўлган қуёш панелларини ва 9 мингдан 1,2 млн литрли қуёш коллекторларини ўрнатиш ҳисобига 1,6 млрд кВт соат электр энергиясини тежаш;
• аҳолиси ижтимоий жиҳатдан оғир аҳволда бўлган 300 та маҳаллада қуввати 100 МВт дан ортиқ кичик қувватли фотоэлектр станцияларини барпо этиш ҳисобига 45 млн метр куб табиий газни тежаш;
• бюджет ташкилотларида энергия тежамкор ускуналардан фойдаланишни кенгайтириш ҳисобига 39 млн метр куб табиий газни тежаш.
«Яшил иқтисодиёт»га ўтишни жадаллаштириш доирасида 2025 йил учун қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш, истеъмолчиларни муқобил энергиядан фойдаланишга ўтказиш, энергия тежовчи ва энергия самарали технологияларни жорий этиш дастури тасдиқланади.
2025 йил 1 майга қадар Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Энергия тежаш бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармасининг «Яшил имтиёз» ахборот тизимини ҳамкор тижорат банкларининг тегишли ахборот дастурлари билан интеграция қилиш ўтказилади.