Norma.uz
СБХ / 2023 йил / № 22 / Жавоб берамиз

Компания дивиденд олиб, уларни тўласа...

 

МЧЖ юридик шахсдан дивидендлар олди ва 5% ставка бўйича солиқ тўлади. Йил якунлари бўйича – фойдадан таъсисчи – жисмоний шахсга дивидендлар ҳисоблади.

Мазкур ҳолда бундай операцияга қандай солиқ солинади?

 

Саволга «Balance Calculate» ХК директори, «Profi Training» НТМнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича сертификатланган тренери Венера МАЛИКОВА ва «Norma» МЧЖ эксперти Дилором САИДОВА жавоб беришди: 

 

– Дивидендларни тўлашда корхона солиқ солинадиган базани ҳисобот ёки олдинги даврларда олинган дивидендлар суммасига камайтиришга ҳақли, башарти ушбу суммалар аввал ҳисобга олинмаган бўлса (СК 345-м. 3-қ.).

Масалан, МЧЖ 2023 йил I чоракда 100 млн сўм миқдорида дивидендлар олди. Апрель ойида эса – жисмоний шахс бўлган таъсисчига тўланадиган 75 млн сўм миқдорида дивидендларни ҳисоблади. Бу ҳолда МЧЖ у томондан олинган 75 млн сўм миқдоридаги дивидендларни «ҳисобга олиши» ва дивидендлардан олинадиган солиқни тўламаслиги мумкин. Қолган 25 млн сўмга (100 млн – 75 млн) у кейинги даврларда солиқ солинадиган базани камайтириш ҳуқуқига эга.

Ҳисобланган, тўланган ва ҳисобга олинган дивидендларни солиқ агенти томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида акс эттиринг (коди 10202_9). Ушбу Ҳисоб-китоб фойда солиғи бўйича ҳисобот таркибига киради, бироқ қўлланиладиган солиқ солиш тартибидан қатъи назар тақдим этилади.

Ҳисоботни дивидендлар ҳисобланган ойдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этинг. Солиқни дивидендларни тўлаш муддатидан кечиктирмай бюджетга тўланг (СК 345-м. 5-6-м.).

Агар дивидендлар жисмоний шахсга ҳисобланса, қуйидагиларни тўлдириш лозим:

1) Ҳисоб-китобнинг II бўлими «Жисмоний шахсларнинг дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлари»да. Йил бошидан ҳисобланган ва тўланган дивидендларнинг барча суммасини Ҳисоб-китобнинг 080 ва 090-сатрларида акс эттиринг;

2) 2-илова «Жисмоний шахсларга дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадларни тўлашда солиқ агентлари томонидан ушлаб қолинган солиқлар тўғрисида маълумотнома».

Корхона томонидан олинган дивидендларни Ҳисоб-китобга 3-илова «Солиқ агенти томонидан тўлов манбаида солиқ суммаси ушлаб қолинган дивидендлар тўғрисида маълумот»нинг 6-устунида акс эттиринг:

● ҳисобга олинган суммани – ­3-илованинг 7-устунида;

● солиқ суммасини – 3-илованинг 8-устунида;

● фойдаланилмаган суммани – 3-илованинг 9-устунида (у кейинги даврларда ҳисобга олинади).

Ҳисоб-китобнинг 100-«Ҳисобга олиниши лозим бўлган олинган дивидендлар суммаси» сатрида ҳисобга олинган суммани акс эттиринг.

Ҳисоб-китобнинг 120-сатрида солиқ базаси 140-сатрдаги солиқ суммаси каби автоматик тарзда тўлдирилади.

Прочитано: 402 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика